Главные новости
Главная / Жамият / Самарканд вилоятида автобус ва юк машинаси тукнашди. Бир киши халок булган, 20дан ортик киши жарохатланган
<

Самарканд вилоятида автобус ва юк машинаси тукнашди. Бир киши халок булган, 20дан ортик киши жарохатланган

3 сентябрь куни тахминан соат 07:00да Самарканд вилояти, Жомбой туманининг Бешбола кишлоги худудида «ISUZI» русумли автобус «МАN» русумли юк автомашинаси билан тукнашди.

Согликни саклаш вазирлиги маълумотларга караганда, автобусда 31 нафар йуловчи булган, уларнинг 22 нафари турли даражадаги тан жарохати олган. 1 нафар йуловчи вокеа жойида вафот этган.

0_kys6qphttyipxuarnvj9kqc8bel-pj

«Тез тиббий ёрдам биригадаси вокеа жойига 5 дакикада етиб борган. Жами 8та тез тиббий ёрдам бригадаси кумагида жарохатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Согликни саклаш вазирлиги томонидан беморларга уз вактида тезкор тиббий ёрдам курсатиш максадида санитар авиация хизмати оркали нейрохирург, хирург, травматолог каби катор тажрибали мутахассислар сафарбар этилди. Айни пайтда йул-транспорт ходисаси натижасида жарохатланганларнинг 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарканд филиалига даволаниш учун кучирилган, 3 нафар беморга Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида, 13 нафар беморга эса амбулатор тиббий хизмат курсатилмокда.

Хозирда Согликни саклаш вазирлиги томонидан халокат окибатида жабрланганларга юкори малакали тезкор ва сифатли тиббий ёрдам курсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кушимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булимининг телеграмдаги каналида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rqDyhr_j2-lrc-A7DFaHoltlbJ2PmnlJ

Узбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …