urunbosar1 февралдан эътиборан, Отабек Бобоев Самарканд вилоят хокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш, эркин иктисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари сифатида фаолиятини бошлади. Бу хакда вилоят хокимлигининг расмий сайти хабар килмокда.

Отабек Бурхонович Бобоев 1973 йилнинг 1 апрель куни Кашкадарё вилояти Шахрисабз шахрида тугилган.

2002 йилда Самарканд давлат университетини (2004 йилда магистр) тамомлаган. Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият курилиши академияси (магистр) тингловчиси. Маълумоти буйича мутахассислиги: иктисодчи, ташки иктисодий муносабатлар.

У мехнат фаолиятини Кашкадарё вилояти Шахрисабз туман «Матлуботсавдо» акционерлик жамиятида бошлаган. 1991-1994 йилларда Самарканд олий тижорат коллежида укиган.

Шундан сунг «Узмевасабзавотузумсаноатхолдинг» компаниясига карашли «Шахрисабз-консерва» акционерлик жамиятида таъминотчи-мухандис, «Камолот» ёшлар жамгармаси Кашкадарё вилоят булимида ижрочи директор, Кашкадарё вилоят иктисодиёт бош бошкармаси маркетинг марказида шуъба мудири вазифаларида ишлаган.

Самарканд вилоят иктисодиёт бош бошкармасида ташки иктисодий алокалар ва тадбиркорликни куллаб-кувватлаш булимида етакчи мутахассис, бош мутахассис, булим бошлиги, вилоят иктисодиёт бошкармаси худудларни комплекс ривожланишининг мониторинги, тахлил ва йигма булимида бошлик уринбосари, вилоят ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо бошкармасида бошлик лавозимларида фаолият курсатган.

Узбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида савдо-иктисодий масалалари буйича маслахатчи сифатида хам ишлаган.