Главная / Жамият / Самарканднинг Форобий махалласида сув тошкинидан унга якин хонадон жиддий зарар курди — фотолар
<

Самарканднинг Форобий махалласида сув тошкинидан унга якин хонадон жиддий зарар курди — фотолар

15 октябрь кечки пайтда Самарканд шахрининг Форобий махалласидаги унга якин хонадонлар тошиб кетган сувни бартараф этиш билан машгул булмокда. Сув айрим уйларнинг эшик ва дарвозаларидан кириб борган булса, яна айримларининг ертуласидан тошиб чиккан.

smsv1

Бир катор уйлар авария холатига келиб колган. Уйларга тонналаб сув кирмокда  — одамлар уни челаклаб ташкарига ташимокда. Kun.uz ижодий жамоаси вокеа жойига етиб борганида ана шундай холатга дуч келди.

Сувни бартараф этишда ахолига ёрдам бериш максадида вокеа жойига вилоят фавкулодда вазиятлар бошкармаси ёнгин хавфсизлиги бошкармасининг 20 нафар ходими ва 4 та ут учириш машинаси жалб этилган. Ут учириш машиналари ёрдамида хонадонларга хавф келтираётган сув тортиб олиб кучага чикарилмокда. Вилоят фавкулодда вазиятлар бошкармаси бир неча ходимлари эса сув тошишига сабаб булган арикдаги чикиндиларни тозалаш билан банд.

Вилоят ЁХБ ходимларининг маълум килишича, сув тошгани хакидаги хабар соат 18:15 да келган. Махсус гурух ва техникалар етиб келиб ишни бошлагач, сув тошкини сабаби урганилган. Бизга маълум килишларича, Самарканд шахридаги Микрорайон худудида жойлашган сув иншоотининг катта микдорда сувни чикариб юбориши ана шу окибатни келтириб чикарган. Катта микдордаги сувнинг чикинди сабаб булиб арикда тупланиши тошкинни юзага келтирган. ЁХБ ходимлари сув иншоотига бориб вазиятни маълум килган ва сув тухтатилгач хам орадаги масофа 9 километр булгани учун бир неча соат давомида сув келиб турган.

Ахоли авария окибатида курган зарар урнини коплашда махаллий хокимликдан кумак сурамокчи.

Уз мухбиримиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …