Главные новости
Главная / Жамият / Самаркандда катта корхона бошкарувчиси коронавирус юктирган. Президент камчиликларга йул куйган худудий рахбарларни жиддий огохлантирди
<

Самаркандда катта корхона бошкарувчиси коронавирус юктирган. Президент камчиликларга йул куйган худудий рахбарларни жиддий огохлантирди

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йигилишида Андижон ва Бухоро вилоятларида коронавирус таркалишининг олдини олиш буйича олиб борилган ишлардаги камчиликларни танкид килди.

Президент Самаркандда бир кишининг хатоси сабабли 200 га якин фукаро карантинга олинганини танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига карши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги тахлили хамда озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш, ахоли бандлиги ва даромадини оширишнинг мухим манбаи булган томоркачиликни ривожлантиришга багишланган видеоселектор йигилиши булиб утди.

Президент кун тартибидаги асосий масалага утишдан олдин жойларда коронавирусга карши курашиш буйича амалга оширилаётган ишларга тухталди. Хусусан, сунгги кунларда касалликка чалинганларнинг сони ортганига эътибор каратиб, нафакат жойлардаги рахбарлар, балки фукароларни хам янада эътиборли булишга чакирди.

Йигилишда пандемия шароитида сунгги бир ой ичида хорижий давлатлардан 20та чартер рейс оркали 6 минг, темир йул ва чегара постлари оркали 10 минг нафар фукаро олиб келингани, уларнинг барчаси 160та манзилга жойлаштирилиб, карантинга олингани таъкидланди.

Тажрибали шифокор профессорлардан иборат махсус штаб тузилиб, хар бир беморни даволашда 24 соатлик онлайн маслахат бериш йулга куйилган. Хитой ва Жанубий Кореядан вирусологлар таклиф килинган, Россия, Германия, Япония, Туркия каби давлатлар мутахассислари билан хам доимий телемедицина алокалари урнатилган.

«Биз бугун коронавирусга чалинган беморларимизнинг хар бири учун икки-уч нафардан тажрибали мутахассисларни жалб килдик. Жанубий Корея, Россия, Германия ва Туркиядаги малакали шифокорларнинг онлайн маслахат ва тавсиялари олиняпти. Умуман, бу борадаги барча харакатларнинг ижобий натижасини куряпмиз, албатта.

Афсуски, шунча огохлантиришларга карамасдан, Чирчик туманида кирк ёшли йигит хасталикни юктириб олиб, уйида даволанмокчи булган. Уша йигитнинг согайиб кетиши учун барча зарур чораларни куришларини шахсан кайта-кайта илтимос килдим. Афсуски, касалликни анча утказиб юборган экан, хаётини саклаб колишнинг имкони булмади. Оила аъзоларига хам касаллик юктирган. Хозир хаммалари назоратга олинди. Мархумнинг оила аъзоларига, якинларига хамдардлик билдираман», дея президентнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Мархумнинг оила аъзоларига хамдардлик билдирар экан, давлат рахбари яна бир бор барчани огохликка чакирди.

«Касаллик аломатини сездингизми, дархол шифокорларга мурожаат килинг. Такрор айтаман, касаллик оиламизга кириб келмаслиги, узимиз ва якинларимизни ушбу иллатдан саклаб колиш, энг аввало, узимизга боглик!», дейди президент.

Йигилишда Самарканд вилоятида хам катта бир корхона бошкарувчиси коронавирус юктириб олгани хакида маълум килинди. Натижада, у билан мулокотда булган икки юзга якин фукаро айни вактда карантинга олинган.

Давлат рахбари ушбу мисолларни келтира туриб, жойларда хакикий вазиятни нафакат фукаролар, балки рахбарлар хам тугри англаб етмаётганини айтиб утди.

Хусусан, Андижон ва Бухоро вилоятларида карантинга олинганларни саклашга нопрофессоналларча ёндашилгани танкид килинди. Айни вактда ушбу камчиликлар бартараф этилган булиб, хар уч нафар фукаро алохида хоналарга жойлаштирилган. Бир марталик идишлардан фойдаланиш таъминланган.

Президент карантинда булиш коидаларининг бузилишига йул куйган рахбарларга жиддий огохлантириш берган.

«Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хохласа, янада кучли булиб, бир-биримизга мехримиз янада зиёда булиб, албатта ёруг юз билан утиб оламиз. Факат тартиб-интизомга катъий риоя килиб, уринсиз вахимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники булади.

Бу вактинчалик кийинчилик ва муаммолар, албатта, утиб кетади. Пок ниятли, дин-у диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халкимиз билан хали куп яхши кунларни курамиз, куп туй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга куйган максадларимизга албатта етамиз», деган Шавкат Мирзиёев.

  • Самарканд вилоятида вирусдан зарарланиш билан боглик илк холат 7 апрель куни кайд этилди. Самарканд вилоят согликни саклаш бошкармаси ахборот хизматининг маълум килишича, бемор 4 апрель куни, томок огриши ва тана хароратининг кутарилиши билан яшаш худудидаги поликлиникага мурожаат килган. Врач-инфекционист куригида булган беморнинг тана харорати кутарилганлиги учун зудлик билан изоляторга олиниб, ундан олинган суртмалар вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораториясига юборилган.
  • Андижон вилоятида 27 март куни бир оила аъзолари булган уч кишида коронавирус аникланганди. 8 апрель холатига кура, вилоятдаги беморлар сони 77 нафарга етган.
  • Бухоро вилоятида эса беморлар сони 7 апрель куни 84 нафарга етди. Бу вилоятдаги холатлар хориждан – Жанубий Корея ва Россиядан олиб келиниб карантинга жойлаштирилган фукаролар орасида кайд этилган. 25 март куни Россиядан олиб келинган 226 киши орасидан 4 кишининг тана харорати юкори экани аникланиб, улар вилоятдаги Юкумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вазирлик Тошкент шахрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огохлантирди

Согликни саклаш вазирлиги Тошкент шахридаги «Урикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг угли ва кизида хам коронавирус аниклангани …