Главная / Маданият / Самаркандда хадис илми мактаби ташкил этилди
<

Самаркандда хадис илми мактаби ташкил этилди

Самарканддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси
Самарканддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси

Узбекистонда хадис илми мактаби ташкил этилди ва у Самарканд вилоятининг Пайарик туманидаги Хужа Исмоил шахарчасида бунёд этилган Имом Бухорий халкаро илмий-тадкикот маркази биносида фаолият олиб боради. Бу хакда Самарканд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонкуловнинг Узбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида чоп этилган маколасида айтилади.

Мактаб Узбекистон Президентининг 2018 йил 16 апрелидаги “Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармони ижросини таъминлаш максадида 1 ноябрь куни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Хадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва куллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори асосида ташкил этилган.

Хадис илми мактаби Узбекистон мусулмонлари идораси муассислигида олий таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси хисобланади.

“Хозирда юртимизда фаолият олиб бораётган олий ва урта махсус диний таълим муассасаларида дарслар умумий йуналишда олиб борилади. Шу боис, хадис илмини ургатишга ихтисослашган таълим йуналишидаги илм даргохига эхтиёж бор эди. Чунки буюк мухаддислар яшаб утган заминимизда хадис илми буйича билимдон, боболар йулини муносиб давом эттирадиган мутахассисларга талаб юкори.

Ислом дини ва хадис илми ривожига бекиёс хисса кушган буюк аждодларимизнинг бой меросини чукур урганиш, улар томонидан асос солинган хадис илми мактаблари фаолиятини кайта тиклаш ва ривожлантириш хамда динимиз асослари ва хадис илмини пухта узлаштирган олий маълyмотли етук мутахассислар тайёрлаш максадида ташкил этилаётган ушбу таълим даргохи айни эхтиёжни кондиришга хизмат килади” дейилади З. Эшонкулов маколасида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Онамни панохда асра Худойим шеър

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …