Главные новости
Главная / Жамият / Самаркандда аёл уз кизини зурлаб келган эрини улдирди
<

Самаркандда аёл уз кизини зурлаб келган эрини улдирди

Узбекистонда оилада жанжал окибатида эр хотинини она фарзандларини, аёл эрини улдириб куйгани холатлари хакида Озодлик хабар берган.
Узбекистонда оилада жанжал окибатида эр хотинини она фарзандларини, аёл эрини улдириб куйгани холатлари хакида Озодлик хабар берган.

Самарканд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи аёл эрини шиша идиш билан уриб улдирганликда гумонланмокда.

Самарканд вилояти ИИБсидан олинган маълумотга кура, вокеа 26 январь куни Пахтачи туманининг “Жахонобод” махалласида руй берган.

Узбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси – Касддан котиллик банди буйича айбланиб, хибсга олинган аёл тергов давомида эри 18 ёшли катта кизини мунтазам зурлаб келганини даъво килган.

Самарканд вилояти Ички ишлар бошкармаси мулозимининг Озодликка айтишича, 27 январь куни 48 ёшли эркакнинг турли жойларига шиша идиш билан жарохат етказилган жасади топилган.

– Тергов тадбири давомида ушбу жиноятни 26 январь соат 22.00 ларда Э.У.нинг турмуш уртоги, У.У. уз уйида содир этгани маълум булди. У эрининг юзига шиша идиш билан уриб, тепиб жарохат етказган. Хозир аёл камокда. Холат юзасидан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда, – деди Самарканд ИИБси мулозими.

Котиллик руй берган хонадон кушниларидан бири эр-хотин орасида доим жанжал булишини Озодликка айтди.

– Нима десам сизга, ута хароми одам эди. Хар куни ичиб келиб, хотини ва кизларига доим озор берар экан. Бу котилликдан кейин, хар-хил гап сузлар чикди. Катта кизини зурлаб келган экан. Уша куни ичиб келиб, кичкина кизини зурламокчи булганида хотини куриб колиб, улдирган, – деди котиллик руй берган хонадон кушниларидан бири.

Пахтачи тумани ИИБсининг Озодлик сухбатлашган мулозими хам тергов давомида аёл турмуш уртоги 18 ёшли катта кизини мунтазам жинсий зурлаб келганини айтган.

– У катта кизини доим жинсий зурлаб келган экан. 16 ёшли иккинчи кизини хам зурламокчи булган экан, аёл аччик устида бутилка билан уриб улдирган. Лекин, хали тергов давом этяпти, – деди ИИБ мулозими.

Узбекистонда оилада жанжал окибатида эр хотинини она фарзандларини, аёл эрини улдириб куйгани холатлари хакида Озодлик хабар берган.

Утган йил Хоразмда уз эрини улдириб, ховлисига кумган аёл кулга олинган эди.

2017 йил августида Самарканднинг Тойлок туманда эса эр хотинини улдириб, жасадини хали куриб битказилмаган дукон учун тайёрланган хонанинг бурчагида бир метр чукур казиб, кумгани хакда Озодлик хабар берган эди.

Хоразмнинг Шовот туманида эса утган йил ноябр ойида 36 ёшли эркак уз турмуш уртогини кишлок чеккасидаги далага олиб бориб, пичоклаб улдириб, кейин устига бензин сепиб ёкиб юборганди.

Узбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кура, 2018 йилда оилавий жанжал окибатида эр хотинини, хотин эрини улдиргани билан боглик етмишдан зиёд холат кайд этилган.

Шулардан 61 тасида эр хотинини, 10 тасида эса, хотин эрини улдирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …