Главная / Жамият / Самаркандда «Нексия» ва «Дамас» тукнашиб кетди. Икки хайдовчи хам халок булди

Самаркандда «Нексия» ва «Дамас» тукнашиб кетди. Икки хайдовчи хам халок булди

7 июнь куни Самарканд вилоят Тойлок туманида йул транспорт ходисаси содир булди. Бу хакда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алокалар бошкармаси хабар бермокда.

t-p2yygst3fy4tothrosl09yugzz2foi

7 июнь куни соат 19:30 ларда Самарканд вилояти Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. уз бошкарувидаги «Нексия» русумли автомашинани Тойлок тумани Шоккаш махалласи худудидан утувчи «Тойлок-Ургут» йулининг 3-километрида хайдаб кетаётиб, бошкарувни эплай олмай, йулнинг карама-карши томонига чикиб кетган ва Тойлок туманида яшаган 27 ёшли А.Х. бошкарувидаги «Дамас» русумли автомашинаси билан тукнашув содир этган.

Автохалокат окибатида иккала автомашина хайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вактда вафот этган. Холат юзасидан Узбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.

Таъкидлаш жоиз, Ургут-Тойлок йули Самарканд вилоятидаги энг серкатнов худудий йуллардан бири хисобланади.

Ушбу йулнинг карама-карши йуналишдаги «полосалари» тусиклар ёрдамида ажратилмаган. Икки томонга харакатланиш учун хам атиги битта «полоса» ажратилган. Йулнинг торлиги, ёритилмаслиги, карама-карши йуналишлар тусиклар ёрдамида ажратилмагани ва айникса йул копламаси сифатли булмагани сабаб бу йулда тез-тез йул транспорт ходисалари булиб туради.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …