Главные новости
Главная / Жамият / Самаркандда «ГАИ» ходимлари ва фукаролар муштлашиб кетишди. Хайдовчи кочишга уринга
<

Самаркандда «ГАИ» ходимлари ва фукаролар муштлашиб кетишди. Хайдовчи кочишга уринга

Ижтимоий тармокларда Самаркандда ИИБ Йул харакати хавфсизлиги бошкармаси ходимлари хамда фукаролар уртасида содир булган муштлашув видеоси таркалди.

Самарканд вилоят ички ишлар бошкармаси матбуот хизмати вокеа юзасидан Kun.uz’га маълумот берди. Унга кура, 5 июнь куни соат 22:50лар атрофида Самарканд шахар Буюк Ипак йули кучасида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби олдида утказилаётган «Автопатруль» рейд-тадбири давомида харакатланиб келаётган машиналарни тухтатиб, текширилган. Бу жараёнда йул-патруль хизмати ходими С.Н. харакатланиб келаётган машиналарга «Диккат» ишорасини бериб, тухтатиш чорасини куллаган.

fbf_hine6l6hkmkioplstfsq4ec29lwz

Рейд давомида «Кобальт» русумли давлат раками 30 Н 492 SA булган автомашина хайдовчиси ЙПХ ходимини куриб, уз бошкарувидаги уловни 100 метр олдинрокда тухтатиб, автомашинасидан тушиб оркага караб коча бошлаган. ЙПХ ходими хайдовчини спиртли ичимлик истеъмол килганликда гумон килиб, уни ушлаш буйича Буюк Ипак йули кучасида жойлашган «Евраазия» ошхонаси олдида хизмат олиб бораётган иккинчи отряд ходимларига хабар берган.

Алока воситаси оркали берилган хабарга асосан хайдовчи ушланиб, бошкарувида булган автомашина олдига олиб келинаётган вактда хайдовчининг икки нафар таниши ва кучада булган бир неча киши уни кочириб юбориш максадида ЙПХ ходимига ёпишиб, хайдовчининг кочиб кетиши учун шароит яратган.

Ходиса жойига ёрдамга етиб келган сержант С.Н ва иккинчи отряд иккинчи сафарбар гурухи йул-патруль хизмати катта инспектори сержант Б.К. хайдовчини ушлаб, сержант Б.К.нинг бошкарувида булган патруль автомашинасига жойлаштиришган.

Хайдовчи олиб борилган сухбат давомида узини Ургут тумани Урамас кишлогида яшовчи 1995 йилда тугилган А.Т. экани, тушлик вактида спиртли ичимлик истеъмол килгани, транспорт воситасини бошкариш хукукини берадиган хужжатлари йуклиги ва кулланиладиган жарима микдоридан кутулиш максадида ЙПХ инспекторларидан кочишга харакат килганини маълум килган.

Хайдовчи тиббий текширувдан утказилганда эса хушёр холатда булгани аникланган. Унга нисбатан транспорт воситасини тегишли хужжатларсиз бошкаргани ва ЙПХ инспекторининг конуний талабига буйсунмагани холати буйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

ЙПХ инспекторлари ва хайдовчи тан жарохати олмаган. Хайдовчи хамда унинг танишлари ЙПХ инспекторига каршилик килгани сабаб бу холат буйича уларга нисбатан вилоят ИИБ ЙХХБ томонидан хизмат текшируви олиб борилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ywzLMLwLiV6Yz-F01v-Hm1sZAQk_RTuU

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг буйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу хакда Ички …