Главная / Маданият / Саловот айтиш фазилати

Саловот айтиш фазилати

muhammadzarif-dadamirzaevНабий саллоллоху алайхи васалламга саловот йуллаш калбни мунаввар киладиган, дуолар ижобат булиб, амал дафтарига куплаб савоблар битилишига сабаб буладиган гузал ибодатдир.

Курони Карим ва хадиси шарифларда бир неча уринларида Пайгамбарга куп ва хуп саловот айтишга таргиб килинади. Жумладан, Ахзоб сурасининг 57 – оятида шундай махамат килинади: “Албатта Аллох ва унинг фаришталари Пайгамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз хам Унга саловот айтинг ва  куп салом йулланг!”. Ушбу ояти каримада Аллох таолонинг Узи Набий саллоллоху алайхи васалламга саловот йуллаб туришни эслатар экан, биз умматлари хам Ул зотга мудом саловот айтишга буюрган.

Саловот сузи араб тилида “صلاة”  калимасининг куплиги булиб “дуо, магфират сураш” маъноларини билдиради. Шунингдек намоз хам магфират сураш булгани учун “صلاة” дейилади.  Азхарий рахматуллохи алайхи “солат” нинг “рахмат” маьноси хам бор дейдилар.

Саловот Аллох томонидан булса “рахмат”, фаришталар тарафидан булса муайян банда учун Аллохдан магфират сураш, бандалар тарафидан эса “дуо”дир. Жумхур уламолар: “Киши умри мобайнида бир маротаба саловот айтиш вожиб хамда Набий саллоллоху алайхи васалламга саловот йуллаш, зикр – тасбих, хамд айтиш каби ибодатдир” – деганлар.

Мумин киши Расуллох саллоллоху алайхи васаллам хакларига  тез-тез  салавот йуллаб туришга харакат килиши лозим. Зеро бу шафоатчимизга булган мухаббатимизнинг ифодасидир. Мумин киши саловот йулласа зиёдаси билан Аллох таоло ажр-савоб беради. Уни ун баробар килиб кайтаради. Зеро Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килган хадисда: “Набий саллоллоху алайхи васаллам айтадилар: “Ким менга битта саловот айтса, Аллох таоло унга унта саловот айтади”.

Яна Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда шундай дейилади: “Расуллох саллоллоху алайхи васаллам дедилар: “Киёмат кунида инсонларнинг менга энг якини куп саловот айтадиганларидир”. (Имом Термизий ривояти)

Расуллох саллоллоху алайхи васалламнинг исмлари тилга олинганда ёки Пайгамбаримиз дея у зот назарда тутилганда хам саловот йуллаш лозим. У зот хакларида сузлаганда диккат билан тинглаб малоланмай, канча куп номлари зикр килинса, завку шавк билан шунча куп саловот айтиш Жанобимиз алайхис – саломга булган мухаббатимиздан далолат беради. Киши уз имконятидан келиб чикиб, маълум микдорда саловот йуллашни узига вазифа килиб олса ва бу ишда бардавом булса макталган, мандуб амални килган булади.

Солих такводор зотлардан Мухаммад ибн Саид ибн Мутарриф рахматуллохи алайхи айтадилар: ”Мен хар куни кечаси уйкуга ётиш олдидидан Расуллох саллоллоху алайхи васалламга  маълум микдорда саловот айтишни вазифа килиб олгандим. Бир куни кечаси одатдагидек санокни етказиб ухлаб колдим. Тушимда, бирдан мен ухлаб ётган хонага  Набий саллоллоху алайхи васаллам кириб келдилар. Хона ёришиб кетди. У зот мен томонга туриб, “Менга куп саловот йуллайдиган бу огиздан упсам”, дедилар. Мен уялиб юзимни бургандим Ул зот алайхис-салом ёногимдан упдилар. Уша ондаёк уйгониб кетдим. Шу пайт ёнимдаги аёлим хам уйгонди. Уйда Набий саллоллоху алайхи васалламнинг хушбуй хидлари уфуриб турарди. Менинг ёногимда хам Ул зот  саллоллоху алайхи васалламнинг хушбуй хидлари колиб ун саккиз кунга кадар буй таратиб турар, хар куни аёлим уни хидлар эди.

Анас ибн Молик рзияллоху анхудан ривоя килинади: Набий саллоллоху алайхи васаллам мархамат килиб, дедилар: “Ким менга битта саловот айтса, Аллох таоло унга унта саловот йуллайди. Унинг унта гунохи учирилади. Ун даража юксалтирилади” (Имом Насоий ривояти).

     Шунингдек хадиси шарифлар кучирилганда ё У зот  саллоллоху алайхи васалламнинг муборак исмларини ёзганда хам “с.а.в.” деб кискартирмай, “соллаллоху алайхи ва саллам” ёки “алайхиссолаату вассаалом” ёхуд “алайхиссалом” дея тулик ёзиш Набий саллоллоху алайхи васалламга нисбатан хурмат – эхтиром хисобланади. Яхё ибн Маъиндан ривоят килинишича Абу Закариё Обидий рахматуллохи алайх айтадилар: “Хадис илми билан шугулланадиган басралик дустимиз бор еди. У хадисларни кучириб ёзса когозни кизганиб Набий саллоллоху алайхи васалламга саловотни ёзмай, тушириб колдирар эди. Куп утмай унинг унг кулига “корасон” тушиб каттик азоб чекди. Охири, унинг кули кесиб ташланди”.

Саловот хакида буюк сахобалардан Умар разияллоху анху “Набий саллоллоху алайхи васалламга саловот йулламагунингча, килган дуоларинг Еру Осмон орасида тухтаб туради. Ундан бирортаси кабул булмайди”, – деганлар (Имом Термизий ривояти). Оиша разияллоху анхо онамиз айтадилар: “Мажлисларингизни Набий саллоллоху алайхи васалламга саловот айтиш билан безатинглар”.

Али каррамаллоху важхаху айтадилар: “Барча дуо Набий саллоллоху алайхи васаллам ва у зотнинг ахли оиласига саловот йуллангунга кадар тусилиб туради.

“Абдурохман ибн Амр разияллоху анху айтади: “Кимки Набий саллоллоху алайхи васалламга битта саловот йулласа Аллох таоло ва фаришталар унинг хаккига етмишта саловот йуллайди ” (Имом Ахмад ривояти).

Демак мусулмонман деб даъво килган хар бир уммат Набий саллоллоху алайхи васалламга купрок саловот айтишга интилиши керак. Зеро саловот айтиш кишининг гунохлари кечирилиши, дунё ва охират хожатлари битиб, жанобимиз Набий саллоллоху алайхи васалламнинг шафоатларига ноил булишга сабаб булади.

                                     Мухаммадзариф ДАДАМИРЗАЕВ

                                     Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …