Главные новости
Главная / Маданият / Саломлашиш одоби
<

Саломлашиш одоби

968337342a24cabb92ca9068ef883eb1Маълумки, мукаддас динимиз Ислом таълимотлари инсониятни гузал хулку одоблар билан зийнатлаб, эзгу фазилатлар касб эттирувчи илохий йул-йурик ва курсатмалардан ташкил топган. Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом хам бир хадисларида шунга ишора килиб, “аслида, Мен олийжаноб хулкларни камолига етказиш учун юборилгандирман”, дея мархамат килган эдилар (Имом Ахмад: муснад; Хоким; Байхакий; Бухорий: ал-адаб ал-муфрад; Ибн Абу-д-дунё ривоятлари). Ушбу хадиси шарифда У зот Узларининг пайгамбар сифатида юборилишларидан кузланган максадлардан бири олижаноб хулк ва фазилатларни камол топтириш эканлигидан хабар берганлар. Мазкур олийжаноб хулклардан бири хам исломий саломлашувдир. Албатта, хар бир халк ва маданиятнинг уз саломлашиш услуби бор. Исломдан аввал хам одамлар бир-бирлари билан турли хил куринишларда саломлашганлар. Аммо, Ислом саломи узига хос. Негаки, уни одамлар эмас балки, Аллох таолонинг Узи сунгги пайгамбари Мухаммад алайхиссалом оркали жорий килган. Бинобарин, мазкур салом билан саломлашган кишилар кушимча ажр-савобларни хам кулга киритадилар. Чунки, улар нафакат саломлашаётган, балки, диндаги бир буйрукни амалга ошириб, бир суннатни тирилтираётган буладилар. Бу жихатдан саломлашувнинг узи бир ибодат, десак янглишмаган буламиз.
Саломлашишнинг бу тури мусулмонларни бошкалардан ажратиб турувчи асосий белгиларидан бири булиб, жамият вакиллари уртасида иноклик пайдо булишига хизмат килади. Кишилар уртасида мехр-мухаббат туйгуларини вужудга келтиради. Бу эса уз навбатида жаннатга кириш омилларидан эканлиги хадиси шарифлардан маълумдир. Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинган хадиси шарифда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “токи, мумин булмагунингизгача жаннатга кирмайсиз. Токи, бир-бирингизни яхши курмас экансиз, (комил) мумин булолмайсиз. Бир-бирингизга нисбатан (калбларингизда) мухаббат пайдо булишига сабаб буладиган ишни айтайми?!.. Орангизда саломни ёйинг!”, дея саломлашишни одамлар орасида кенг куламда жорий килиш жаннатга кириш сабабларидан бири эканлигини баён килиб берганлар (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари). Эътибор берилса, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам жаннатга кириш шарти (комил) муминлик эканлиги, (комил) мумин булиш учун эса узаро мухаббат шартлиги, узаро мухаббат пайдо булиши учун эса халк ичра салом кенг куламда ёйилиши лозимлигини айтар эканлар, салом билан жаннатга дохил булиш уртасидаги амал ва боскичларни гуёки бир силсиланинг халкалари каби бир-бирига гоят гузал ва мантикий равишда боглаб берганлар. Шундан хам билиш мумкинки, динда саломлашувнинг урни бекиёс.
“Саломни ёйиш” деганда узидан ёши каттарок одамни курганда маъносига парво килмаган холда тил учида “ассалому алайкум!” деб куйиш тушунилмайди. Аввало, саломнинг шунчаки хушмуомалалик ва этикет тарзидан иборат эмаслигини унутмаслик лозим. Салом бу биринчи навбатда дуодир. Аллохдан каршисидаги инсонга тинчлик ва саломатлик, рахмат ва баракотлар берилишини сурашдир. Бир-бирлари билан саломлашаётган кишилар шу маънони калбдан утказсалар, албатта у ижобат булиб, куплаб яхшиликларга сабаб булади.
Саломни ёйиш деганда барчанинг бир-бирига салом беришга харис булиши, табассум ва очик чехра билан тиллардан ёгилувчи “ассалому алайкум!” деган муъжизавор хитоб мудом айланишда булиб, мазкур тилак баробарида калблар хам бир-бирига нисбатан адоват ва нафратдан мусаффо ва саломат холга келишини тушунамиз. Ана шунда жамият хаётида том маънода тинчлик хукмрон булади. “Салом”дан кузланган максад хам руёбга чикади. Ахир, кандай килиб, бир-бирига Аллохдан тинчлик ва саломатлик сураб турган кишилар уртасида адоват ва нафрат булиши мумкин?! Кандай килиб, каршисидаги кимсага калби билан эзгуликни согиниб турган инсон унга зарар келтиришни хаёлига келтириши мумкин?!
Салом мусулмонлик амалларининг энг афзалларидандир. Абдуллох ибн Амр ибн Ос разияллоху анхумодан ривоят килинишича, бир киши Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: “Исломнинг кайси амали энг яхши (амал хисобланади)?”, деб суради. Ул зот соллаллоху алайхи ва саллам жавоб бердилар: “(Исломнинг энг яхши амаллари бу – очга) таом беришинг ва танигану танимаган кишингга салом беришингдир” (муттафакун алайх). Шу боис хам мусулмон киши мазкур гузал одатни канда килмаслиги, каерда булмасин таниган-танимаган кишига саломни кизганмаслиги максадга мувофик иш булади. Зеро, хадиси шарифларда “энг бахил киши саломга бахиллик киладиган кишидир”, дейилган.
Саломлашувдаги хар бир жумла учун унта савоб берилади. Имрон ибн Хусойн разияллоху анхумодан ривоят килинишича, Бир киши Набий соллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб: “Ассалому алайкум!”, деди. Набий алайхиссалом алик олдилар ва у (салом берган киши) утирди. Набий алайхиссалом: “унта” дедилар. Сунгра бошка бир киши келиб: “Ассалому алайкум ва рахматуллох!”, деди. Ул зот унинг саломига алик олгач, у утирди. Набий алайхиссалом: “йигирмата” дедилар. Сунгра яна бир киши келиб: “Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух!”, деди. Ул зот алик олдилар ва салом берган киши утирди. Шунда Набий алайхиссалом: “уттизта” дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Бир куни Пайгамбаримиз алайхиссалом Саъд ибн Убода разияллоху анхуни зиёрат килиш учун уйига бордилар. Ва уйининг эшиги олдида тухтаб: “Ассалому алайкум ва рахматуллох!”, дедилар. Саъд ичкарида эди. У факат узига эшитиладиган килиб, паст овозда алик олди. Набий алайхиссалом буни эшитмадилар ва бироздан сунг яна: “Ассалому алайкум ва рахматуллох!”, дедилар. Саъд яна паст овоз билан алик олди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам учинчи марта салом бердилар. Саъд бу сафар хам паст товушда жавоб кайтарди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам уйларига кайтиб кета бошладилар. Шу пайт У зотнинг ортларидан Саъд шошганча югуриб келар экан: “Эй Аллохнинг Расули, мен саломингизни эшитаётган эдим. Лекин, бизга купрок салом беришингиз учун атайин паст овоз билан алик олаётгандим”, деди. (Имом Ахмад ривояти).
Салом бериш суннат (мустахаб), алик олиш эса фарздир. Баъзилар салом беришни суннати муаккада хам дейдилар. Агар узига салом берилаётган шахс бир киши булса, алик олиш фарзи айн, бордию купчилик булса алик олиш фарзи кифоя булади. Яъни, муайян бир кишига салом берилганда узига салом берилган одам алик олмаса гунохкор булади. Агар бир жамоага салом берилса, у ердаги хар бир одам алик олиши шарт эмас. Баъзилари жавоб берса, бошкалардан сокит булади. Бордию хеч ким алик олмаса хаммалари баб-баробар гунохкор буладилар. Агар уша жамоадаги хамма саломга жавоб кайтарса, нур устига аъло нур булади.
Саломлашувнинг энг киска куриниши “Ассалому алайкум!” деган суздан иборат. Энг мукаммали эса: “Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху!” шаклида айтилиб, “сиз (лар)нинг устингизга тинчлик-саломатлик, Аллохнинг мархамати ва баракотлари ёгилсин!”, деган мазмундаги эзгу тилакни англатади. Аллох таоло мархамат килиб айтади (маъноси): “Качонки, сизларга салом берилса, бас, ундан гузалрок салом билан жавоб беринг ёки унинг узини кайтаринг!” (Нисо сураси, 86-оят). Ушбу ояти карима алик олаётганда берилган саломнинг энг камида узини кайтариш лозимлигига далолат килиш билан бирга зиёдаси билан алик олиш мустахаб ва афзал эканлигини хам билдиради. Юкоридаги ояти каримани шархлаб, Ибн Касир айтади: “яъни: “агар сизларга мусулмон киши салом берса, берган саломидан афзалрок салом билан алик олинг. Ёки берган саломини узидек килиб кайтаринг. Бинобарин, зиёдаси билан алик олиш мустахаб, узидек кайтариш эса фарздир!” (Ибн Касир тафсири). Шунга кура, биров сизга “Ассалому алайкум!” (Сизга тинчлик булсин!), деса, камида “ва алайкум ассалом!” (Сизга хам тинчлик булсин!), деб алик олиш керак. Аммо, “ва алайкум ас-салом ва рахматуллох!” (Сизга хам тинчлик ва Аллохнинг рахмати хам булсин!), дея зиёдаси билан алик олсангиз яна хам яхши булади. Кушимча савоб козонасиз. Агар “ас-салому алайкум ва рахматуллох!” деб салом берилса, камида “ва алайкум ас-салом ва рахматуллох!” деб жавоб кайтарилади ёки “ва алайкум ас-салом ва рахматуллохи ва баракотуху!” дея “ва баракотуху” сузи зиёда килинади. Бордию, “ас-салому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху!” (сизга тинчлик ва Аллохнинг рахмати ва баракотлари булсин!), дея салом беришса, у холда хеч нарса зиёда килмасдан “ва алайкум ас-салом ва рахматуллохи ва баракотоху!” (сизга хам тинчлик ва Аллохнинг рахмат ва баракотлари булсин!), деб алик олинади.
Салом бу – мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги хакларидандир. Набий алайхиссалом мархамат килиб дедилар: “мусулмоннинг мусулмон устидаги хаклари бештадир: саломга алик олиш, касал куриш, жанозаларда катнашиш, мехмонга чакирса бориш ва аксирган кишига алхамлу лиллах деса, ярхамукаллох дея дуо килиб куйиш” (муттафакун алайх).
Салом бериш суннат, алик олиш фарз дедик. Шунга биноан, кай йусинда салом берилишидан катъий назар алик олиш лозим булади. Агар хат-хабарда салом берилган булса, иложи булса ёзма равишда алик олинади, иложи булмаса, огзаки равишда гойибона алик олинади. Биров оркали салом етказилган булса хам унга алик олиш вожиб. Шунингдек, саломни етказиб куйиш хам машруъ амалдир. Оиша онамиздан (Аллох у кишидан рози булсин!) ривоят килинишича, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам у кишига “Жаброил сенга салом айтяпти”, дедилар. Шунда Волидамиз “ва алайхис-салом ва рахматуллохи ва баракотух!” яъни: “Унга хам Аллохнинг саломи, рахмати ва баракотлари булсин!”, деб алик олдилар (бу хадис якин иборалар ва ухшаш лафзлар билан Бухорий “ал-Адаб ал-Муфрад”, Термизий, Насоий ва Ибн Абу Шайба томонидан ривоят килинган).
Саломни биринчи булиб беришда кичик каттага, юрган утирганга, отлик пиёдага, камчилик купчиликка салом бериши афзал булиб, бу динимиз таргиб килган одоблар сирасига киради. Имом Байхакий “Одоб”да ва бошка куплаб мухаддислар, жумладан, Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ва бошкалар уз “сахих” ва “сунан”ларида Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда бундай дейилади: “Отлик пиёдага, утиб кетаётган утирганга, камчилик купчиликка ва кичик каттага салом беради”. Набавий угитга кура отлик (хозирги замонда харкандай улов, жумладан машина минган хам шу маъно остига киради) пиёдага, утиб кетаётган утирган одамга, камчилик купчиликка, ёши кичик ёши каттарокка салом бериши саломлашув одобларидан ва афзал йулларидан экан. Хуш, бунинг хикмати нимада?! Нима учун пиёда отликка эмас, балки, отлик пиёдага салом бериши керак? Нима сабабдан утирган юрганга эмас, юрган утирганга салом беради? Маърифат сарчашмасидан бахраманд булган раббоний уламоларнинг тушунтиришларига кура, бу масаладаги асосий хикмат жамиятнинг турли катламлари орасидаги мувозанатни саклашдир. Отлик киши пиёдадан шу туришининг узида битта имтиёз билан устун булиб турипти. Унда пиёдада йук неъмат бор. У хам булса, Аллох унгаУзфазлидан бир улов ато этганлиги. Энди, яна бунинг устига узига салом берилиш фазли хам унга берилса, у холда у кишида бир вактнинг узида каршисидаги пиёдага нисбатан иккита устунлик жам булиб колади. Натижада унинг калбига кибр ва манманлик кириб колиши мумкин. Уз навбатида узининг ижтимоий ва моддий холати туфайли бундай тахкирга учраганлигини гумон килувчи нариги инсоннинг калбида эса унга нисбатан кучли нафрат пайдо булади. Шу боис, Шореъ узаро мувозанат ва тенглик хосил килиш хамда кишилар уртасида нафрат ва адоват пайдо булиб, жамият ичдан емирилмаслиги учун энди отлик булганлиги ила бир фазлни узида мужассам килган киши каршисида саломни кабул килиб олиш фазлини пиёдага берди. Натижада уртада бир кадар маънавий тенглик ва мувозанат пайдо булди. Камчиликнинг купчиликка салом бериши хам айни хикматга асосланган. Тасаввур килайлик, бир киши илми ва даражаси харчанд юкори булмасин, бир жамоа устига келиб колди. Шу уринда бир гурух киши бир кишига салом бериши саломлашув одобига киритилганда, унинг калбига ужуб ва кибр урмалаб кириб, узига бино куйиш касалига учраб колган, “демак, мен купчиликдан устун эканман, афзал эканман” деган фикр онгига урнашиб колиши мумкин булиб коларди. Холбуки, купчиликнинг камчилик устида хакки бор, худди катталарнинг кичиклар устида хакки булганидек. Шунинг учун хам хадиснинг Имом Бухорий ривоятида: “ва кичик каттага (салом беради)…”, деган кушимчаси келган. Энди, хадиснинг “утиб кетаётган” дея маъно берганимиз “пиёда утирганга салом беради” деган кисмига келсак, бунда хам юкоридаги каби куплаб ибрат ва хикматлар мавжуд. Эътибор беринг-а, салом беришнинг хаммаси юкоридан пастга караб келяпти. Отлик пиёдага, пиёда утирганга… Отлик пиёдадан олий, пиёда утирган кимсадан олий. Уртада маълум маънода тенглик ва мувозанат хосил килиш учун баланд пастга салом бериши одобга киритилди. Шунингдек, бунинг хикматларидан яна бири шуки, утирган кимса, унинг хузуридан утаётган нотаниш киши борасида хотиржам булиши учун утиб кетаётган киши биринчи булиб салом беради. Шунда утирган киши калбидан хавфсираш ва куркув кетиб, хотиржамлик пайдо булади. Ахир, у билмайдики, унга караб кора тортиб келаётган нотаниш инсон яхши ниятдами, ёмон ниятдами. Якинига келар-келмас “Ассалому алайкум!” яъни “устингизга Аллохнинг тинчлиги булсин!”, деган сузни айтса, бу нарса калбга сукунат багишлайди, тахлика ва хавфсираш бархам топади. Ундан ташкари, бир ерда утирган одамнинг олдидан купчилик утиши мумкин. Мисол учун бир киши уйининг олдида утирибди. Олдидан бир соат ичида унлаб, балки, юзлаб одам утади гохида. Агар утирган киши юриб кетаётган кишига салом бериши жорий килиб куйилганда, у олдидан утган хаммага салом бериш билан машгул булиб, харажга тушиб колган буларди. Юриб кетаётган кишида эса бу холат йук. Унинг учун утирган одам хар кадамда учрайвермайди, одатда. Бу жихатдан юриб кетаётганнинг утирган одамга салом бериши хеч кандай кийинчилик тугдирмайди. Колаверса, утирган киши купинча уз худудида утиради, гарчи утиб кетиш ниятида булса-да мазкур худудга кириб келаётган кимса эса кайсидир маънода бегона макомида булади. Шундай вазиятда кириб келаётган киши салом берса, уртадаги вахшат унсга, хавотир хотиржамликка айланади. Бу ерда мутлак шахсий худуд, мутлак бегоналик назарда тутилмаяпти. Балки, хатто нисбийлик хам эътиборга олинган. Масалан, бир жойга биринчи булиб келиб утирган киши, узидан кейин келувчига нисбатан уша жойга хаклирок булади. Кучадан кириб келувчи киши одоб буйича узидан олдин келиб жойлашганга салом бериши керак. Бу юрганнинг утирганга ёхуд камчиликнинг купчиликка салом бериши кабилидан хисобланади. Хуллас калом, эътибор берсак, биргина саломлашув одобларининг узида анча-мунча нарса риоя килинганлиги, купчилигимиз хатто фаркига хам бориб утирмайдиган нозик холатлар хам куз остига олинганлиги ойдинлашади. Олижаноб Шариатимизнинг васатийлик ва мувозанат устига барпо килинганлиги куз унгимизда яна бир карра уз исботини топади. Юкоридаги, биринчи булиб аслида кимлар салом бериши хакидаги сузлар саломлашувнинг рисоладагидек булиши ва узидан кузланган хикматга мувофикрок булиши учун айтилган. Бу билан, ёши катта кичикка салом бермаслиги керак, ва хоказо деган маъно чикмайди. Агар, ёши катта булса хам узидан кичикка салом берса, утирган булса хам юриб кетаётганга салом берса бу нур устига нур, хамда дастлаб салом берганлиги жихатидан кушимча ажр-савобларга эга булади. Зеро, куплаб хадис ва осорларда биринчи булиб салом беришнинг фазилати ворид булган. Жумладан, Абдуллох ибн Масъуддан марфуъ холда ривоят килинган хабарда: “Саломни биринчи берувчи кибрдан пок одам булади”, дейилган (Байхакий ривояти).
Саломлашиш мукаммал булиши учун саломлашиш асносида кул бериб куришилса янада яхши булади. Бу иш гунохлар кечирилишига сабаб булади. Набий алайхиссалом мархамат килиб, дедилар: “качонки, икки мусулмон учрашиб колишсаю бирбирлари билан кул бериб куришишса, бирбирлари билан ажралишгунларига кадар албатта уларнинг гунохлари кечирилгусидир” (Абу Довуд ривояти). Агар имкон булса, салом бериб, куришилаётганда табассум хам килинса, савоби яна хам зиёда булади. Зеро, хадиси шарифларда “биродаринг юзига табассум килишинг хам садака (савоб)дир!”, дейилган (Термизий ривояти).
Баъзи уринларда салом бермаслик дуруст хисобланади. Жумладан, хожатхонада, азон айтилаётганда, икомат такбири айтилаётганда, намоз ичида (намоз ичида туриб, бировга салом берса, намози бузилади), намоздаги одамга хам салом берилмайди. Чунки, бу уни чалгитади. Шунингдек, жума хутбаси укилаётган вактда, дуога берилган холатда яна хаж ва умра учун талбия айтаётганда хам саломлашилмайди.
Буш уйга кирганда хам салом бериш машруъдир. Киши бирор уйга кирганда у ерда хечким булмаса “ас-салааму алайнаа ва алаа ибаадиллаахис-солихийн” яъни “бизларга ва Аллохнинг солих бандаларига салом булсин!”, лафзи билан салом беради.
Бирор мажлисни тарк этаётганда ёхуд дустлари, кариндошлари ва хоказолар билан хайрлашаётганда хам салом бериш мустахаб ва машруъ хисобланади. Бу хакда Набий алайхиссаломдан шундай хадис келган: “кай бирингиз бирорта мажлис (йигилиш, утириш ва хоказо)га дуч келиб колса, салом берсин! Агар утиргиси келса, утирсин! Сунгра урнидан туриб кетмокчи булганда хам салом берсин! Зеро, бошидаги салом охиридаги саломдан хакирок эмас” (Термизий ва Абу Довуд ривояти). Яъни, бу хадиси шарифда афзаллик ва савоблиликда учрашгандаги салом хам, таркалишаётгандаги салом хам баробар эканлиги айтилган. Шундай экан, хайрлашаётганда хам салом бериш машруъ ва мустахабдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …