Главные новости
Главная / Маданият / Саккиз масала ёки энг яхши махбуб
<

Саккиз масала ёки энг яхши махбуб

kitobШакик Балхий (р.а.) талабаси Хотамул Асомдан сурадилар: “Канчадан бери менинг хузуримдасан?”

Хотам: “Уттиз уч йилдан бери”, дедилар.

У зот: “Шу муддат ичида мендан нима ургандинг?” деб сурадилар.

Хотам: “Саккиз масалани”, деб жавоб бердилар.

Шунда Шакик: “Инналиллахи ва инна илайхи рожиъун. Умрим сен билан утган булса-ю, сен факат саккизтагина масалани ургандингми?” дедилар.

Хотам айтдилар: “Эй устоз! Ёлгон гапришни ёктирмайман. Хакикатда бошка хеч нарсани урганмадим”.

Устози: “Майли, уша саккиз масалани айт, эшитайлик”, дедилар.

Хотам сузлай бошладилар: “Одамларга карадим. Курдимки, уларнинг хар бирининг бир махбуби бор, уша махбуби билан кабргача бирга булади. Кабрга етганда эса, ундан ажраб колади. Шунинг учун мен хасанотни (савобли ишларни) узимга махбуб килдимки, качон кабрга кирсам, махбубим хам мен билан бирга кирсин”.

Шакик: “Жуда чиройли сузладинг, эй Хотам! Иккинчиси нима?” дедилар.

Хотам айтдилар: “Аллох таолонинг:

“Энди ким (хаёти-дунёдалик пайтида Киёмат куни махшаргохда) Парвардигорининг (хузурида) туриши ( ва У зотга хисоб-китоб бериши)дан курккан ва нафсини хавойи хохишлардан кайтарган булса, у холда факат жаннатгина (унинг учун) жой булур” (Нозиот сураси, 40–41-оятлар), деган сузига карадим. Билдимки, Аллох таолонинг сузи хакдир. Шунинг учун нафсимни хаволанишдан кайтаришга жиддий харакат килдим. Токи, нафсим Аллох таолонинг тоатида мустахкам булди. Учинчи, яна шу одамларга бокдим ва курдимки хамманинг хузурида кийматга эга булган бирор нарса бор ва уни кутариб, саклаб юради.

Кейин Аллох таолонинг:

“Сизларнинг хузурларингиздаги нарсалар тугаб кетур. Аллохнинг хузуридаги нарсалар бокийдир” (Нахл сураси, 96-оят), деган сузига карадим. Качон бирор кийматга эга нарсани кулга киритсам, Аллохнинг хузурига юбордим, токи у ерда сакланиб бокий колсин. Сунгра яна шу одамларга карадим. Курдимки, уларнинг хар бири мол-дунёга, мансабга, шон-шарафга ва насабга ружуъ куйган. Буларнинг барчасини уйлаб курсам, кийматсиз нарсалар экан.

Кейин Аллох таолонинг:

“Албатта, сизларнинг Аллох наздидаги энг хурматлирогингиз такводоррогингиздир” (Хужурот сураси, 13-оят), деган сузига карадим. Шунинг учун Аллохнинг хузурида хурматли булай деб, таквога мувофик амал килдим. Сунг яна шу одамларга карадим. Улар бир-бирларига таъна киладилар, лаънатлайдилар. Буларнинг барчасининг асоси хасаддир.

Кейин Аллох таолонинг:

“Уларнинг дунё хаётидаги маишат-тирикчиликларини хам уларнинг урталарида Биз узимиз таксимлаганмиз” (Зухруф сураси, 32-оят), деган сузига бокдим. Натижада хасадни тарк килдим ва халкдан узимни сакладим хамда билдимки, бу таксимот Аллох таолонинг хузуридандир. Шундай килиб, халкнинг адоватини хам тарк килдим. Сунг яна шу одамларга бокдим, уларнинг бир-бирларига тажовуз килаётганини, урушиб-жанжаллашаётганини курдим.

Шунда Аллох таолонинг:

“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар” (Фотир сураси, 6-оят), деган сузига карадим. Натижада унгагина душманлик килдим ва ундан эхтиёт чораларини куришга тиришдим. Чунки унинг менга душман экани хакида Аллох таоло гувохлик берди. Шунинг учун шайтондан бошкаларга адоватни тарк килдим. Сунг яна шу одамларга карадим. Курдимки, уларнинг хар бири бир парча ризкни кидириб, унинг йулида узини хор килмокда ва халол булмаган йулларга кирмокда.

Шунда Аллох таолонинг:

“Урмалаган нарса борки, барчасининг ризки Аллохнинг зиммасидадир” (Худ сураси, 6-оят), деган сузига бокдим ва узимни ризки Аллохнинг зиммасида булган жонзотлардан бири деб билдим. Шунинг учун зиммамдаги Аллохнинг хаккини адо этиш билан машгул булдим ва Унинг хузуридаги узимга тегишли булган нарсани (ризкни Унга хавола килиб) тарк этдим. Ва нихоят, яна шу одамларга карадим. Курдимки, уларнинг барчаси кайсидир махлукка суянади. Кимдир даласига, кимдир тижоратига, кимдир санъатига, яна кимдир баданининг соглигига, хамма узи каби бир махлукка таянмокда.

Шунда Аллох таолонинг:

“Ким Аллохга таваккул килса, бас, (Аллохнинг) Узи унга етарлидир” (Талок сураси, 3-оят), деган сузини уйладим ва менга кифоя килувчи булган Аллох таолога таваккул килдим».

Шунда Шакик (р.а.) дедилар: “Эй Хотам, Аллох таоло сени муваффак килсин. Мен Таврот, Инжил, Забур ва Куръони карим илмларига бокдим. Яхшилик ва диёнатнинг барча турлари мана шу саккиз масала атрофида айланишини топдим. Ким буларга амал килса, турт китобга амал килган булади”.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …