Главная / Сиёсат / Саккизинчиси. Шахрисабз тумани хокими хам ишдан кетди

Саккизинчиси. Шахрисабз тумани хокими хам ишдан кетди

Кашкадарё вилояти Шахрисабз туман хокими Холбобо Бозоров лавозимидан озод этилди.

20 октябрь куни Халк депутатлари Шахрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташкари сессиясисида вилоят хокими карорига асосан Бозоров лавозимдан олиниб, унинг урнига вилоят иктисодиёт бошкармасида фаолият юритиб келаётган Исроил Омонов туман хокими лавозимига тайинланган.

Холбобо Бозоров 2017 йил июнь ойидан туман хокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Кайд этиш керакки, бу жорий хафта ичида ишдан кетган саккизинчи хоким булди.

14 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида пахта йигим-терими масаласида булиб утган селекторда вилоятлар хокимларига республика буйлаб 10 хокимни ишдан бушатиш буйича такдимномалар киритиш хакида топширик берганди.

Уша селектордан сунг Фаргона вилоятида Фаргона шахри ва Фаргона тумани хокими, Хоразм вилоятида Урганч тумани хокими, Андижон вилоятида Олтинкул тумани хокими, Сирдарё вилоятида Гулистон тумани, Тошкент вилоятида Ангрен шахри хокими,  Жиззах вилоятида эса Галлаорол тумани хокими ишдан олинди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …