Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бушатиш бошланди
<

Шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бушатиш бошланди

«Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамияти шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бушатишни бошлади. Kun.uz манбаси берган маълумотга кура, завод хомашё йуклиги сабабли, июль ойидан бери тухтаб ётибди.

Кайд этилишича, шундай булса-да, хозирги вактгача ходимларга маош туланиб келган. Уларнинг ишдан бушатилишига эса айнан маблаг тугаб колгани сабаб булмокда.

Йил охирига кадар «Хоразм шакар» МЧЖ 1200 нафар ходимни ишдан бушатмокчи.

Уз навбатида, УзА хабарига кура, «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамияти хам шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бушатишни бошлаган.

Маълум килинишича, хозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз колиш хавфи тугилмокда.

Кайд килиш жоизки, якинда утказилган ва озик-овкат хавфсизлигига багишланган Хоразм вилояти халк депутатлари кенгаши сессиясида «Хоразм шакар» заводига Бразилиядан 30 минг тонна хомашё келтирилаётгани, натижада шакар танкис булмаслиги хакида айтилган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shevrale

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 …