Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Шахар ва кишлок жойларида уй-жойларни куриш хамда ипотека кредити оркали сотишнинг янги тартиби эълон килинди
<

Шахар ва кишлок жойларида уй-жойларни куриш хамда ипотека кредити оркали сотишнинг янги тартиби эълон килинди

Узбекистон Молия вазирлиги президентнинг тегишли фармонига мувофик шахар ва кишлок жойларида уй-жойларни куриш ва ипотека кредити оркали сотишнинг янги тартибини эълон килди. Бу хакда «Gazeta.uz» хабар берган.

Фото: Дарё

Унга кура, уй-жой киймати майдон кенглиги билан нархланади. Нархлар эса учта категорияда 1 квадрат метр учун такдим этилган: кишлок жойларда (4,3 миллион сум), шахарда (5 миллион сум), Тошкент шахрида (5,5 миллион сум). Масалан, икки хонали намунали хонадон учун (45 квадрат метр булган такдирда) кишлок жойларда 193 миллион 500 минг сум, шахарда 225 миллион сум, Тошкент шахрида эса 247 миллион 500 минг сум туланади. Режалаштирилган уй-жойнинг чегараланган майдони ва киймати урнатилмайди.

Кишлок жойларда уй-жойлар Андижон, Бухоро Наманган, Самарканд, Сурхондарё ва Фаргона вилоятлари шахарларига ва туман маъмурий марказларига туташ худудларда курилади (хонадонлар сони 4000 та).

Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар шахарлари ва Тошкент шахрида жами 13 минг 750 та уй-жойлар курилади.

Куп хонали уй-жойнинг курилиши кишлок жойларда хам, шахарларда хам тадбиркорлик субъекти томонидан уз маблаглари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар хисобидан амалга оширилади. Куп квартирали уй-жойларни куриш учун кишлок хужалигига мулжалланган сугориладиган ерлар ва урмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган, ташки мухандислик-транспорт коммуникацияларига чикиш имкониятига эга булган ва ахоли зич яшайдиган жойлашган буш ер ажратилади.

Тортиб келинадиган мухандислик коммуникациялари марказлаштирилган манбалар хисобидан хамда тегишли равишда «Худудий электр тармоклари» ва «Худудгазтаъминот» корхоналарининг уз маблаглари хисобидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, шахарларда ипотека кредитининг энг куп микдори 80 фоизгача булиши мумкин. Кишлок жойларида курилган уй-жой учун ипотека кредити 90 фоизгача такдим этилади. Яъни ипотека шартлари билан уй-жой сотиб олмокчи булган шахс хонадон умумий кийматидан 10 фоиз (кишлок жойларида) ёки 20 фоизни (шахарларда) тулаши лозим. Масалан, уч ва ундан куп хонали квартира учун (58 квадрат метр булган такдирда):

  • кишлок жойларида уй-жойнинг бошлангич бадал тулови 24 миллион 940 минг сум;
  • шахарларда 58 миллион сум (субсидия берилган такдирда 29 миллион сум);
  • Тошкентда 63 миллион 800 минг сум (субсидия берилган такдирда 31 миллион 900 минг сум).

Субсидия пули паст даромадли ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож булган 13 мингдан ортик оилага бюджетдан ажратилади.

Мавзуга доир: Узбекистон тижорат банклари 2019 йилда 67 261 кишига ипотека кредитларини берган

Кишлок жойларда субсидия ипотека кредити фоизининг бир кисмини тулаш учун, шахарларда эса ипотека кредити буйича бошлангич бадал ва фоиз туловларини бир кисмини тулаш учун ажратилади. Бунда:

  • кишлок жойларда — 2400 оилага биринчи беш йил давомида ипотека кредити буйича фоиз туловларининг бир кисми учун — 10 фоизлик пунктдан ошган кисмига бюджетдан субсидиялар ажратилади;
  • шахарларда — 10,8 минг оилага ипотека кредити буйича бошлангич бадал ва фоиз туловларининг бир кисми учун бюджетдан субсидиялар ажратилади.

Мавзуга доир:

  • «Обод кишлок» ва «Обод махалла» дастурлари учун бир йилда 6,1 трлн сум сарфланди. Бу 2018 йилга нисбатан 1,5 трлн сумга куп
  • «Уйларни энди факат адирларга курамиз». Андижон хокими «Мухташам юз йил» сериалидаги вазиятни намуна килиб курсатди

Паст даромадли ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож булган ахолининг алохида тоифаларига куйидагилар киритилади:

  • уй-жой шароитини яхшилашга мухтож оилалар;
  • огир ижтимоий вазиятга тушиб колган хотин-кизлар;
  • ёшлар иттифоки аъзолари (ёш оилалар);
  • мехнат мухожирлари;
  • етимлар;
  • огир касалликка чалинганлар ва ногиронлар.

Мавзуга доир: 

  • Узбекистонда ёшлар катламини 18 дан 35 ёшгача килиб белгилаш таклиф килинмокда
  • Узбекистонда мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди
  • Узбекистонда 2020 йили ёш оилалар учун куриладиган уйларнинг бошлангич бадали давлат томонидан тулаб берилмаслиги билдирилди

Ипотека кредити 15 йил муддатга банклар томонидан расмийлаштирилади. Кредитнинг фоиз ставкаси бозор шартлари асосида 20 фоиз атрофида булиши кутилмокда. Субсидия ажратиш масаласида худудлардаги Давлат хизматлар агентлигига 1 мартдан эътиборан мурожаат килиш мумкин, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

5mi8CciwAxbgWh-_hLH11-C0iUlOiKZv

Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тулаш тартиби маълум килинди

Контракт тулаш муддати хакида карантин таътили тугаганидан кейин хабар берилади. Стипендия эса аввалги тартибда, факат …