Главные новости
Главная / Жахон / Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди
<

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» рахбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслахатчиси, журналист Иван Сафроновнинг химоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисидаги тилхатни имзолашдан бош тортишди.

Фото: EPA/Vostock-photo

«Кеча биздан тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат олмокчи булишди, бирок биз бермадик. Факат давлат сирини ошкор этмаслик хакида тилхат имзоладик. Лекин ишда биз давлат сирига хозирча кузимиз тушгани йук», — деган «Команда 29» адвокатлар жамоаси рахбари Иван Павлов «Эко Москвы» радиоси эфирида.

Кеча Москванинг Лефортово туман суди Сафроновни 6 сентябргача хибсда ушлаш хакида карор чикарди. ФХХ уни НАТО давлатларидан бирига Россиянинг харбий хамкорлиги, мудофааси ва хавфсизлигига доир давлат сири булган маълумотларни туплаб беришда гумон килмокда. Давлатга хиёнат моддаси буйича у 20 йилгача озодликдан махрум этилиши мумкин. Сафронов айбини тан олмаяпти.

Адвокатнинг сузларига кура, журналистга олинган маълумотларни АКШга узатиб турган Чехия махсус хизматларига ишлаш айби юкланмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

zoirjon_qurbonov

Тожикистонда банк директори Короновирусдан вафот этди

Тусатдан, 35 ёшида, Давлат хавфсизлик хизмати “Амонатбанк” нинг собик рахбари Зоирчон Курбонов ва илгари “Акроинвестбанк” …