Главные новости
Главная / Маданият / Садака берганнинг ризкига барака киради
<

Садака берганнинг ризкига барака киради

sadakaАллох таоло айтади: (Эй Мухаммад,) айтинг: “Албатта, Раббим бандаларидан Узи хохлаган кишиларнинг ризкини кенг килади ва (Узи хохлаган кишиларнинг ризкини) танг килади. Сизлар бирон нарсани инфок килсангиз, бас У Зот унинг урнини тулдиради. У ризк бергувчиларнинг энг яхшисидир” (Сабаъ, 39). Яъни: эй Мухаммад, одамларга айтинг: албатта, Аллох бандалари уртасида ризкларни таксимловчидир. У Узи хохлаган бандасининг ризкини маълум хикматга кура кенг килиб, хохлаган бандасининг ризкини тор килиб куяди. Аммо сизлар камбагалликдан куркманглар. Аллохнинг йулида инфок килиб, бойликларингиз билан У Зотга якинлашинглар. Агар Аллох ризоси учун бирон нарса инфок килсангиз, бунинг эвазига дунёда куп мол-дунё, охиратда эса мислсиз ажр-савобларга мушарраф буласизлар.
Жобир ибн Абдуллох розияллоху анху Набий соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Банда инфок килган хар бир нарсанинг урнини тулдириш Аллохнинг зиммасидадир. Факат бино (куриш) ёки маъсиятга килинган сарф-харажат бундан мустасно” (Байхакий “Шуъабул иймон”да ривоят килган).
Зубайр ибн Аввом розияллоху анху Набий соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадиси кудсийда: “Албатта ризк эшиги етти осмоннинг устидан очикдир. У Аршгача етиб борган. Уша эшик туну кун ёпилмайди. Аллох хар бир бандага нияти, сарф(-харажат)и, садака ва инфок килишига караб уша ризкдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садакани) купайтирса, унга хам (ризки) купайтирилади. Ким камайтирса, унга хам камайтирилади. Ким (бермасдан, бахиллик килиб) ушлаб колса, ундан хам (барака ва кенг ризк) ушлаб колинади”, дейилган (Хаким Термизий ривояти).
Аллох таоло айтади: “Аллохга карзи хасана берадиган киши борми? У Зот унга бир неча баробар килиб кайтаради. Зеро, (ризкларни) тор ва кенг киладиган Аллохдир ва Унгагина кайтариласизлар” (Бакара, 245). “Карзи хасана” деганда савоб умид килиб, кунгилдан чикариб бирон нарсани – хох катта, хох кичик булсин – Аллохнинг йулида садака килиб юбориш тушунилади.
Аллох таоло бу ерда инфок килишга таргиб килиб, Узининг розлиги учун килинган хар кандай садакани “карз” деб атамокда ва бандалар килган садакаларини узларига купайтириб кайтаришни маълум килмокда. Зеро, Аллох хохлаган бандасининг ризкини кенг килади ва истаган бандасининг ризкини тор килади. Шундай экан, камбагал булиб колишдан куркмай, нафснинг бахиллигидан голиб келиб, Аллохнинг йулида садакалар килиш керак. Охиратда бандалар Аллохнинг хузурига кайтиб борганларида, У Зот уларни килган амалларига караб хисоб килади.
Ибн Масъуд розияллоху анху ривоят килади: “Качон Аллохнинг “Аллохга карзи хасана берадиган киши борми?” ояти нозил булганида, Абу Дахдох ал-Ансорий: “Эй Расулуллох, Аллох биздан карз сураяптими?” деди. У зот: “Ха, эй Абу Дахдох”, дедилар. У: “Менга кулингизни беринг, эй Расулуллох”, деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга кулларини берган эдилар, у: “Мен ушбу богимни Раббимга карз килиб бердим. Унда олти юзта хурмо дарахти бордир”, деди. Уша пайтда (унинг аёли) Умму Дахдох ва оила аъзолари богда эдилар. Абу Дахдох келиб: “Эй Умму Дахдох”, деб чакирган эди, аёли: “Лаббай”, деб жавоб берди. “Богдан чик. Мен уни Раббим азза ва жаллага карз килиб бердим”, деди Абу Дахдох” (Табароний, Ибн Абу Хотим, Ибн Мунзир, Ибн Жарир, Баззор, Байхакий ва Хаким Термизий ривоят килган).
Аллох таоло айтади: “Шайтон сизларни (агар инфок-эхсон килсангиз) камбагал булиб колишингиздан куркитади ва фахш ишларга буюради. Аллох сизларга Уз тарафидан магфират ва фазл (бойлик) ваъда килади. Аллох (фазлу карами) кенг ва Билувчидир” (Бакара, 267).
Ибн Аббос розияллоху анху ушбу оят тафсирида айтади: “Икки нарса Аллохдан ва икки нарса шайтондандир. Шайтон: “Молингни инфок килма, узингда ушлаб кол, унга узинг мухтож булиб коласан”, дейди ва бандани фахш ишларга буюради. Аллох эса, агар банда инфок килса, утган гунохларини кечиришни ва унга кенг ризкни ваъда килади”.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلاَّ مَلَكَانِ يَنْزِلاَنِ فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا وَيَقُولُ الآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ.

   Абу Хурайра розияллоху анху Набий соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Бандалар тонг оттирадиган хар бир кунда икки фаришта тушиб, уларнинг бири: “Эй Аллох, инфок килган (банданг бойлиги урни)ни тулдиргин!” дейди. Бошкаси эса: “Эй Аллох, (инфок килмай, бойлигини узида) ушлаб турган(нинг моли)га талафот бергин!” дейди” (Бухорий, Муслим ва Ахмад ривояти).
Ушбу хадисда садака килиш билан бойлик зигирча хам камайиб колмаслиги узига хос усулда баён килинмокда. Имом Термизий Абу Кабша ал-Анморий розияллоху анхудан ривоят килган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Мол (бойлик) садака билан камаймайди”, деганлар.
Куёш чикадиган, бандалар тонг оттирадиган кун борки, унда осмондан икки фаришта тушиб, улардан бири: эй Аллох, мол-дунёсини Сен рози буладиган йулда инфок киладиган бандаларинг бойликлари урнини тулдиргин ва уларга зиёда килгин, деб дуо килар экан. Бошкаси эса: эй Аллох, бахиллик билан бойлигини керакли жойларга сарфламай, узида ушлаб турганларнинг молларига талафот ва нуксон етказгин! – деб дуо килар экан.
Демак, инфок килсам, молим камайиб колади, деб хавфсирамасдан, уртача йулни тутган холда Аллохнинг йулида сарфлаш керак экан. Акс холда, бойлигимизни янада купайтириш учун бахиллик килиб узимизда ушлаб тураверсак, унга бирон талафот етиши мумкин. Бунда зохиран иш тутиш керак эмас. Бу ривоятдан билиб оламиз, банда инфок килсам, молим камайиб колади, эмас, балки инфок килмасам, бахиллик килсам, молимга талафот етади, деган эътикодда булиши керак.
Имом Нававий айтади: “Макталган инфок килиш турларига тоат-ибодатлар, оила, мехмонлар ва бошка нафл ибаодатларга сарфлаш киради”. Куртубий эса: “Бундай инфокка вожиб ва мандублар киради”, деган.

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنْفِقْ يَا ابْنَ آدَمَ ، أُنْفِقْ عَلَيْكَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ مَرْدَوَيْهِ.

    Абу Хурайра розияллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Аллох азза ва жалла: “Эй Одам боласи, инфок кил, шунда Мен хам сенга инфок киламан”, деб айтади” (Бухорий, Муслим, Ахмад ва Ибн Мардавайх ривояти).
Ушбу хадис аслида икки кисмдан иборат булиб, унинг аввали хадиси кудсийдир. Унда Аллох таоло тарафидан бандаларини Узининг йулида инфок килишга таргиб килинмокда. Хадиснинг маъноси куйидагича: эй Одам боласи, хакдор кишиларга, камбагал, мискин, бева-бечораларга садака ва инфок кил. Агар шундай килсанг, Мен хам сенга Уз фазлим билан инфок киламан. Зеро, Менинг фазлу карамим кенг ва хазинам битмас-туганмасдир.
Хадиснинг давомида Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам Аллох таолонинг фазли, лутфу карами ва хазинаси кандок эканини куйидагича баён киладилар: “Аллохнинг унг “кул”и тула, доим окиб турувчидир. Кечаю кундуз уни бирон нарса камайтира олмайди. Сизлар У Зот осмон ва Ерни яратганидан бери нима инфок килганини биласизларми? Албатта, Унинг унг “кул”идаги (яъни, хазинасидаги) нарсадан хеч нарса камайган эмас. У Зотнинг Арши сув устида эди. Бошка “кул”ида кабз (мезон) бордир. Кутаради ва туширади (яъни, Аллох хохлаган ишини килади, хохлаган бандасининг ризкини кенг ёки тор килади)”.
Демак, Аллох таолонинг хазинаси шунчалик эканки, Еру осмон яратилганидан бери тинимсиз тарзда инфок килиб турилса хам, ундан хеч нарса камайиб колмас экан. Ана шу хазинага богланиш, Аллох таолонинг фазлу мархаматига ноил булиш учун купрок инфок-эхсон, ихтиёрий садакалар килиб юриш керак. Зеро, Аллох таоло берган бандасига беради, кизганчиклик килган бандасидан фазл-мархаматини ман килади.

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَنْفِقْ يَا بِلاَلُ! وَلاَ تَخْشَ مِنْ ذِي الْعَرْشِ إِقْلاَلاً. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَالْقُضَاعِيُّ فِي مُسْنَدِ الشِّهَابِ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

    Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинишича, Набий соллаллоху алайхи ва саллам унга: “Эй Билол, инфок кил! Арш Эгасининг камайтиришидан куркма!” – деганлар (Табароний “Кабийр”да, Байхакий “Шуъабул иймон”да, Кузоъий “Муснадуш шихоб”да ривоят килган. Хадиснинг санади хасан). Яъни: эй Билол, бу хурмоларни инфок кил. Арш Эгаси булмиш Аллох таоло сенга купайтириб беради. Дунёда кенг ризк ва охиратда катта ажр-мукофотлар ато килади. Инфок килганинг туфайли молинг камайиб, камбагал булиб колишдан сира куркма. Балки Аллох розилиги учун уни хакдорларга садака кил!
Демак, садака бериш билан:

1. Молга барака киради.

2. Садака молга келиши мумкин булган бало ва офатларни даф килади.

“Кенг ризк ва барака омиллари” китоби асосида тайёрланди

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …