Главные новости
Главная / Жамият / ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВ (1940 – 2005)
<

ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВ (1940 – 2005)

XX аср узбек адабиётининг замон улчовида шартли равишда уч тарихий боскичга ажратсак, Шукур Холмир- заев унинг сунгги боскичида суз санъатимизни янги сави- яга кутаришга салмокли хисса кушган забардаст адибла- римиздан биридир.

holmirzaev_sh-p001Шукур Холмирзаев талабалик йилларидан ис- теъдодини тиришкоклик билан парвариш этди. Унлаб хикоялар,”Ок отли” ва “Тулкинлар” номли бир эмас, икки кисса шу вактда ёзилди. Танкидчилик уларни хайрихохлик билан кутиб олди.

Абдулла Каххорнинг ёш адиб хакида айтган илик хамдир. Шукур Холмирзаев ижодининг алохида хусусияти шундаки, бу адиб узбек хикоячилик санъатини устози Абдулла Каххордан кейин янги, юкори боскичга кутарди.

фикрлари, Матёкуб Кушжоновнинг матбуотдаги умид- бахш мулохазалари китобхон эътирофини мустахкамлади.

Йигирма бешга кирган ёзувчи “Ун саккизга кирмаган ким бор”киссаси билан адабий жараёнда дадил уз урнини олишга чогланганини курсатди. Бу киссадан сунг Шукур Холмирзаев узок йиллар хикоя жанрида ижод этди.

Шукур Холмирзаев 1940 йил 24 мартда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида тугилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган (1963). Дастлабки хикоя ва очерклари 1958 йилдан нашр этила бошлаган. “Ок отли” (1962), “Тулкинлар” (1963), “Ун саккизга кирмаган ким бор?” (1965) киссалари, шунингдек, ёзувчининг шу даврда ёзган хикоялари “Олис юлдузлар остида” (1971), “Хаёт абадий” (1974), “Огир тош кучса…” (1980), “Йуллар, йулдошлар” (1984), “Бо­дом кишда гуллади” (1986), “Тогларга кор тушди” (1987) сингари тупламларидан урин олган.

Шукур Холмирзаев “Сунгги бекат” (1976), “Кил куприк” (1984), “Йуловчи” (1987), “Олабужи” (1992), “Динозавр” (1-китоб, 1996) каби романлар муаллифи. Санъаткор драматургияга кул уриб, “Кора камар” (1987), “Зиёфат” (1990 йили сахналаштирилган) драмаларини яратди.

“Мен адабиётни кисматим деб айтиб куйганман. Буни узим биламан. Оллох би- лади” дея ижод билан ёнаётган ёзувчини маъшум улим олиб кетди. Ёзувчи 2005 йил 29 сентябрда Тошкент шахрида вафот этди.

Шукур Холмирзаев Хамза номидаги Республика Давлат мукофоти совриндо- ри (1989) хамда “Мехнат шухрати” (1999) ордени билан такдирланган. Узбекистон Халк ёзувчиси( 1991).

КИМСАСИЗ ховли

(Хикоя)

  • Ой бориб, омон кел, болам. Сендан бошка суянчигим йук… – Умар ака угли Умматнинг куксига пешанасини ишкаб-ишкаб йиглар, Хосила опа унинг елкаларини силаб-сийпар эди.

-Эна! Отадейман! Урушга кетаётганим йук-ку, келаман! -дердиУмматгашланиб ва алланечук кувониб.

  • О, болам, меня!..
  • Тез-тез хат ёз!

Машиналарга чикишга буйрук берилди. Ота-онанинг гаплари адо булмай огизларида колди. Уммат уларнинг багридан чикиб, машина кузовига интилди. Аскар йигитлар аллакачон утириб олишган эди. Машина хам Умматнинг чикишини кутиб тургандек жилди.

Умар ака билан Хосила опа хам бошка ота-оналар катори оркага кайтишди. Умар ака шалоги чиккан “Волга”сига кириб утирди. Хосила опа хам жойлашгач, секин, куллари калтираган холда хайдаб кетди.

Шу куни улар ишга чикмадилар. Умматжон харбийга кетмас булса, турган гап- ки, магазинда булишарди. Эр-хотин дам олиш куни нималигини билмасди: бирлам- чи, ишни севганларидан. Иккиламчи, омборда, магазин ортидаги омборда канча мол бор! Уни Барбосга хам ишониб булмайди. Нима, бир итни бир нарса бериб улдириш кийинми?

Коровул Кадамбек пиёниста булсаям сергак, лекин бари бир… ичувчига ишониб булар эканми!

Хуллас, бугун Умар ака билан Хосила опанинг неча-неча йиллар давомида би- ринчи марта дам олишга чиккан куни эди. Умматжоннинг кетиши керак булиб колди- да. Йугасам-ку…

Улар ховлига етишди. Хосила опа темир дарвозани очиб кирди. Ичкаридан утиб, гиштин гараж эшигини очди. Умар ака машинани ичкарига куйиб чикди. Ховлидаги гарк пишиб турган бир туп хурмо тагига – эски чипта креслога утириб, бошини эгди.

Хосила опа гаражни ёпиб, эрининг каршисида турган бошка креслога хурсиниб чуккан хам эди, анча нарида – Умматжон билан Кадамбек ясаган ёгоч катак олдида чузилиб, узларига локайд тикилиб ётган Жекка кузи тушди-ю:

  • Вой-вой! – деб чайкалди, – Сиз-да, узингиз-да! – деди эрига. – Шуни опколса буларди…
  • Э, алжима, – деди Умар ака ижирганиб. – Халиям аклинг кирмади-кирмади-да. Райком секретарининг угли кетаёттанда, хазилми сенга…
  • Хой! – Хосила опа кресло суянчигига мушт урди. – Нега мени нукул аклсиз дейсиз? А! Ахир, уйлаб куринг узингиз…
  • Уф! Яна уша ran… Э, мен улай!.. – Умар ака урнидан туриб кетди.
  • Сизниям топганингиз шу.
  • Булди-булди-и! Хозир шу гапларнинг вактими? Хосила опа жимиди. Яна кузи Жекка тушди.
  • Уни ётишини куринг! Вой…

Умар ака итга гангиб тикилди. Сунг кошига бориб чункайди. Бошини силади. Ит тумшугини ерга чузиб кузларини хиёл юмди.

  • Шуям хафа-я! – деди Умар ака.
  • Хафа булади-да! Эгаси кетди!
  • Бунга бир нима бериш керак… Ташвиш билан булиб, итни оч колдирдик.
  • Э-э… Узингиз беринг.

Умар ака куксини укалаб урнидан турди.

  • Ундай дема, хотин. Замон тинч. Хосила опа тагин йиглай бошлади:
  • Бари бир-да…

Умар ака, нихоят, каддини рост тутиб, темир панжарали деразалар тагидан эшик томон кетди. Йул-йулакай ахлат пакир ичида тикка турган супургини олиб, ёткизиб куйди. Уваланган рахлари чаплаб ямалган цемент зинадан кутарилиб, ёмгир су видан буёги кучиб кетган эшикни куш калитда очиб кирди.

Йулакда узини анча бардам сезди. Кандил чироги ёкигли колган экан. Ён девор- ларнинг зархал рангда товланиши, турдаги эшикка тутилган япон аждахрси огзини очиб турган харир парданинг жимжималари, полдаги чугдек гилам унинг кунглига аллакандай тасалли берган булди.

Кейин, у нимага кирганини эслагандек, шошиб туфлисини ечди-да, девор- га урнатилган кизил телефон аппаратини кутариб, тагидан бир жуфт калит олди. Турдаги эшикка якин чап эшикни очди.

Бирпасдан кейин у парку тушакда, четлари четларига мослаб букланган яшил, силлик, ялтирок эллик сумликдан бир талайини кафтида силаб утирар, лекин кузлари ёшли эди.

Алланарсани такир-тукир тушириб-тепиб, Хосила опа кириб келди.

  • Утирибсиз.

Умар ака бехол бош иргади. Хосила опа эрининг кулидаги яшил пулларни куриб, тилла тишларини шимиб уйланди.

  • Шу пул тузук, – деди. – Унталикларингиз ярамайди. Утган окшом сандикни очсам, ичида мита юрипти. Ким билади хали…

Умар ака хотинига олайиб тикилди.

  • Ростми? – деди аста.
  • Куринг узингиз!!
  • Уф-ф.

Пулларда митти-митти хашоратдек доглар куринар, улар жуда беозордек эди. Умар ака сандикка энгашди-ю, хотинига маъноли караб: “Бор!” деди. Хосила опа ташкарига чикди. Губорли осмонга, темир дарвозага туташ деворга кушилиб усган толнинг сап-сарик баргларига кузлари кадалиб утганча, шиппагини оёгига илиб- илмай йулкага тушди.

Хонага кайтиб кириб:

  • Хеч ким йук, – деди. – Лекин шу толни кесиш керак. Кучадан бир сакраса, кули етади кишининг…

Умар аканинг кулогига ran кирмас эди: у юмшок тумбада – оёклари орасида уюл- ган даста-даста пулга термилиб утирарди.

  • Шулар, бир карасанг, одций когоз-а. Гугурт чаксанг, ёниб кетади, – деди, нихоят.
  • Алжиманг. Алжиб копсиз.
  • Хе-е, хотин! – Умар ака кулларини тиззасига тиради. – Ха, айтмокчи…
  • Нима, “айтмокчи?”
  • Бир нима демокчи эдим.
  • Ит! – деб юборди Хосила опа. – Шунинг борига шукр.
  • Ха… Вей, нимага овкат бермаяпсан халиям? Яна эсли дейди узини.
  • Хуп, буларни… – Хосила опа пул уюмига тикилди-да, бирдан титкилай кетди: пачкаларни олиб, унгу сулига карайди. Негадир хидлаб хам куради. Баъзи догли, эзилганларига кузи тушса, бурнини жийиради. – Бари бир, – деди кейин, – элликта- ликка айлантириш керак.
  • Ахмок, унталикда ran куп! – деди Умар ака. – Бор. Итга кара.
  • Соб куйинг жойига.

Умар ака бош иргаб, тагин энгашиб олди.

Бу пуллар унга… уларга осонлик билан келмаган.

Одамларни алдашнинг узи булмайди, хар дакикада юрагингни ховучлаб тура- сан; ОБХСС бор, милиция, журналист деган бир балолариям бор… Тугри, айрими- нинг томогига ташласанг, лабини ялаб чикиб кетади. Лекин шундаям куркиб турасан: кунглида нима бор – ким билади. Оддий харидорларнинг ичидаям оласи учраб тура- ди. Бу пуллар уз-узидан келмаган, шуни деб эр-хотиннинг умри совурилди хисоб… Куриб кетгур айрим база бошликлари ёмон-да! Э-э, хаммасининг огзига бир нарса тутишингга тугри келади, хатто юк ортувчиси хам умидвор.

  • Хой, Жек овкат емаяпти.
  • Нимага?
  • Мен кайдан билай! – Хосила опа шундай деб, яна кузига ёш олди. – Умматжон булса…

Умар ака шоша-пиша пулларни сандикка ташлади.

  • Шубангни ол! – деди жахл билан. – Ушани чикарганинг учун бунга халигилар тушган!
  • Киш келяпти деб…
  • Бари бир киймайсан-ку?
  • Уйда кияман!

Умар ака мийигида илжайиб, чикиб кетди. Хосила опа ёшлигида уйинчи булган. Ушанда роса кийиниб юрарди. Умар акаям уни уша кезлар роса уйнатган уз дойра- сига…

Ушанда у киши… ёш йигит- дойрачи эди. Одам бошда тутган касбини унутолмас экан. Хосила опа баъзан хуши келганда, яъники, мумай пул кулга кирганда: “Битта чертинг-э, йигит!” деб колади. Умар ака чилдирмани тиззасига тираб куйиб, билаги- дан чикканча котиб колган кийшик кули билан чалади.

Отаси дойра чалиб, онаси уйин тушганда Умматжон ётиб-ётиб куларди. Булар хафа булишмасди. Умматжоннинг кулгиси бегубор эди. Унинг кулгиси сабаб булар- нинг завки ошарди. “Чертинг-э, йигит!” – дерди Хосила опа баттар авжланиб.

Жек хамон тумшугини чузиб, кузлари мултираб ётар, олдидаги сирли косада турган колбаса кесимларига карамасди. Умар ака тагин унинг бошини силади. Ит кулокларини буйни томон пасайтириб, кузларини хиёл юмди, холос.

  • Тавба! – Умар ака инкиллаб урнидан турди. – Э, хотин! Корни очса, ейди.
  • Ха, мен хам шуни уйлаб турибман.

Йук, Жек бошка кайтиб овкат емади. Хафта охирида улди.

Умар ака билан Хосила опа Жекнинг улимидан каттик кайгуришди. Умматжон Жекни яхши курарди. Кетар олдидан ити билан роса ялашиб-юлкашган, хаттоки ка- тагини хам янгилаб берган эди. Бу фожиани унга сираям билдирмасликлари керак: хафа булади, тагин хафачиликда бирор ишкал чикармасин.

Хар калай, бу ахволнинг хам табиий чораси топилди: магазин омборидаги Бар- боснинг бир боласини Кадамбек оркали топиб келтирдилар. Ажаб! У Барбосдан хам кура Жекка купрок ухшаб кетарди.

Хосила опа ховли девори устини айлантириб тиканли сим билан уратди. Бу анча хунук эди; нимаси биландир камокхона деворларини эслатарди. Бирок… олам ходис, бир нима деб булмайди. Ичкарида анча мол бор… Сандикдаги пуллар – уларнинг бир улуши.

…Энди булар тарихидан икки шингил сузлаш хам мумкиндир. Умар ака ун олти ёшида отасини поезд босиб кетгач, ундан мерос колган дойрачиликни касб килган – райондаги халк театрида бироз ишлаб, кейин саёк отарчиларга кушилиб кетган эди. Куп юрди, куп топди, топганини совурди. Албатта, у пуллар суюк аёллар йулига кетди.

Бу орада Фарход канали курилишида хам булди. У ерда дукончилик килиб юр- ганида, бор молини бир кавказлик ошнаси уриб кетиб, узи у совга килган бир папогу бир ханжар билан колди. Хайрият, сог чикди.

Кейин яна дойрачилик…

Иттифоко бир киш музда сиргалиб йикилиб, кули билагидан чикиб кетди. Та- бибга солдирган эди, кийшик битди. Кейин тугрилатаман деб ногирон килиб куйди. Бу унинг учун фожиа булди: дойрани илгаригидек зур чалолмас эди…

Ушанда бир уйинчи кизга кунгил бериб, у – “тегарман”, бу – “оларман” булиб юрган эди. Уйинчини топиш осонми! Туй куп махали эди. Излаб-излаб маъшукаси хизмат киладиган отарчиларни топди. Лекин киз кетиб колган экан.

Таваккал килиб, уйига борган эди, бир пурим билан утирган экан. Уни “эрим” деб таништирди. Умар индамай чикиб кетди.

Тентираб юриб, шу районга келиб колди-да, очнинг кунгли холвага кетибди де- гандек, кугирчокпар дуконига кириб колди.

Караса, мудира кузига танишдай. Бир замонлар уз дойрасига уйнатиб юрган Хосилахон…

Сурашдилар. Умар унга ахволини айтди. У дукон ичкарисига киритиб, олдига ул-бул куйди. Ишдан кейин, бир оз-бир оздан ичишди. Кейин Хосила дангалига шун- дай деди:

  • Менга уйланасанми? Умар уйланди:
  • Одаминг йукми?
  • Афтимга кара.

Эртасига Умар унга уйланар булиб шарт куйди:

  • Оёгингни кийшик боссанг уласан!.. Кейин, мени “сиз”лайсан.

Хосила йиккан бисотини сарфлаб анча тузук туй килди. Умар унинг бир хола- сидан колган ховлига “йигилиб” борди. Кейин, Хосила туйда бош булган магазин директоридан илтимос килиб, эрини хам кушни нон дуконига ишга олдирди.

Умар савдо ишидан хабардор эди, эплаб кетди.

Ойдан ой, кундан кун утиб, булар бир магазинда ишлай бошладилар.

…Умматжон беш ёшга кирганда, Хосилага хозир ишлаётган магазин директорли- ги тегди. Салдан кейин директорликни эрининг номига утказиб, бошка хамма ишни уз кулига олди. Магазин катта. Учта булими бор: бирида мебель сотилади, бирида – газмол, яна бирида – рузгор буюмлари.

Кулларида узларидан булак яна учта кизча ишлайди.

Тугри, бу магазинни олиш осон булмади. Хосила бултур урилиб кетган шахар савдо бошлигига куп нарса ваъда килган эди: уни узгунча булари булди.

Лекин, кейин…

Улар ишга пишик-пухта эдилар: икки савдо ходимининг тили бир булса, куп иш килса буларкан.

…Кискаси, уларнинг имони хам, умрлари маъноси хам пул булиб колди. План- ни бажариш – биринчи уринда, албатта. Бирок магазинга боришдан максад – бугун нима тушади, деган талабни кондириш, холос.

Бирок улар камтар, куринишда камсукум, купчилик уртасида кузга ташланмасди хам.

Кадамбекни алдаб-сулдаб хайхотдек ховлисини сотиб олишгач, энди орзу-хавас куйига тушдилар: пишик режа билан иморат бошлашди. Дархол унинг атрофи хом гишт билан уралиб, ички томон цемент сувок килинди. Иморат битгач, деразаларига ичкаридан темир панжаралар урнатилди. Бунга анча харажатга тушдилар.

…Бу ёкда Умматжон усиб келарди.

Энди улар бошлашди.

Пул, пул, пул…

Унинг йулида виждон, андиша, одамийлик – сарик чака.

Агар уларнинг моли текширилса, шу районда эмас, кушни районларда хам “ёмонотлик” булиб, бир “Жигули”ни вариллатиб юрган манман деган олифта мага- зинчининг молидан ун чандон куп чикади. Лекин булар камтар – факир: харидорлар билан етимчадек муомала киладилар.

Улар кулгини яхши куришади. Кундузлари ишлаб, тунлари тотли сухбат асноси- да, кимни кандай “туширганлари”, кимга чап берганларини айтиб, харидорларнинг устидан кулишади. Узлари доно, аклли. Чулки улар пул топиш йулини билишади. Уларнинг пуллари бор!

Кейин… истикбол хакида ширин хаёл суриш бошланади.

Умматжон! Умматжон!..

Мана, Умматжон харбийга кетди. Унинг ити хам улди. Урнига келтирилган кичик Жек гуриллаб усяпти… Эр-хотин эса магазинда: харидорларни алдашяпти, улар устидан кулишяпти… узларига ола караган битта-яримта шубхали “хит”нинг кунглини хам овлаб, кейин шубхалари кийногида хам колишяпти. Энди уларнинг ашаддий душманлари – ОБХСС одамлари ё милиционерлар ёки журналист, ёки шубхали шахсларгина эмас…

Улар хаммадан куркишади.

…Умматжон кетгандан бери бир йил утди. Ундан хат келиб турипти. Хизмати че- гарада. “Сизларни согинаман. Лекин бу ерда колиб кетишим хам мумкин”, деб ёзади. Кейин, албатта: “Махаллага салом, Кадамбек бобога салом… Жекка салом!” дейди.

Умар ака билан Хосила опанинг кувончлари!.. Кейин унинг “колиб кетишим хам мумкин” деган гапидан гоят хайрон булишиб, бир-бирига тикилиб колишади. Холбуки, Умматжон болаликдан ота-онасини хайрон колдиришни яхши курарди. Баъзан шкафга кириб олиб, уларни кунлар сарсон килар, кейин чикиб, ках-ках уриб куларди. Эътироф этиш керак: у содда, кингирликдан йирок йигит эди.

Булар каби ота-онанинг боласи ундай булмайди, деб уйлаш мумкин. Лекин ran шундаки, Умар ака билан Хосила опа купчиликда колдириб юрган “яхши” таассурот- ларини угилларига колдиришни истамаганлариданми, уз кингирликларини Уммат- жондан зинхор яширишар, боланинг назарида, ота-онаси сутдек ок, мусичадек бео- зор эди. Ха, улар кандай камтар, камсукум. Ишдан бошка нарсани билишмайди…

Бир куни кечкурун “субботник”дан кайтиб, барг ёзиб колган хурмо тагида, крес- лоларда хоргинликдан мает булиб утиришар, Хосила опанинг овкат килишга хуши йук, уртадаги учоёкли столчада таомнинг “куруги”дан колбаса, яхна гушт, икра бор эди.

  • Каранг, шу хурмо «одам» булди-я!
  • Э! Хозир Тошкентдаям усяпти.
  • Енгэнди!

…Таомлардан чукиниб, коринларини “алдашгач”, илик куклам офтобида мизгигилари келиб тураркан, уртада беозор сухбат давом этди:

  • Бахор хам утиб кетяпти!.. Биз магазинга камалиб ётибмиз.

Умар ака жавоб бермади: у темир дарвоза тагида кулогини динг килиб ётган Ки- чик Жекни курсаткич бармоги билан имларди. Нихоят, амр охангида;

  • Же-ек! – деган эди, авлоди бурилардан айниган, бирок эгасига бинихоя содик овчарка учиб келди ва Умар аканинг тиззасига суйкалиб, унга порлаб турган кузларини бир муддат тикди-да, аста ерга багрини бериб ётди. Умар ака уни силаб- сийпади. – Хотин, худди Катта Жекнинг узи-я! Ё кудратингдан!
  • Умматжон келса таниёлмайди, – деди Хосила опа.
  • Лекин отпускага келса, бари бир билади…
  • Унда майли!
  • A-а… унгача буям туппосдай булиб колар.
  • Эшшакдай булади, денг… Вей-вей хозирок… афтига каранг. Ундан хам зий- рак!
  • Барбосдан тарбия олган-да.

…Бундан турт ойча мукаддам Кадамбекнинг маслахати билан Барбосни ун кун кундузи уйга келтириб куйиб, ундан гуё хадис олдиришган эди: Барбос ховли сахнига кунган мусичани хам куймас, нари кучадан бир шарпа эшитилса хам дарвоза тагига бориб писиб ётарди.

Узи, ажойиб хайвон-да, бу зот! Итни узимизда одамлар хурксин, ховлини курисин, овози чикса, угри хам кочади, деб саклашади купинча.

Бу жонивор эса – худди бурининг узи: на хуради, на одамни куркитади. Индамай ётса-да, важохатини курган одамнинг имони кирк газ учади.

  • Хой, сиз бир нарсани уйлайсизми хеч? – сураб колди Хосила опа. – Умматжон армиядан келса…
  • Нимани уйлашим керак? – деди Умар ака. – Келиши шарофатига ресторанда зиёфат килиб берасиз…
  • Ресторанда?
  • Ресторан-да! – уктирди Умар ака. – Хали хаммани шу ерда туплаймиз, деб хам коларсиз?
  • Йуг-э…
  • Сен менга шуни айт, уни кайси укишга жойлаб куйишимиз керак? Углинг анча содда…
  • A-а, уни биламан.

…Умматжоннинг соддалиги махалла одамларига хам беш кулдай аён, уни куплар макташар эди. Узи \ам катта-кичик демас, бемалол аралашиб кетаверарди.

Умматжон Кадамбекка хам ёкарди. Йигитча унга уйларидан газак угирлаб обо- риб берар, унинг алкаш-чалкаш гурунгларини гоят кизикиш билан тингларди.

Умар ака иргиб турди.

  • Узи келсин!.. Дийдорига бир туяй! Бас… Кейин айтганини киламиз! Боримиз ушаники-да!
  • Ушаники!
  • Эй, уч-турт йилдан кейин магазинни топширсак…
  • Ундай деманг! – деди Хосила опа кузлари ола-кула булиб. – Кейин нима киламиз?
  • Акллиман дейсану уйламайсан…
  • Хуш?

Умар ака турди-турди-да, кулиб юборди.

  • Узим хам билмайман.

…Шундан кейин улар бугунги хашар хакида, район прокурорининг немисча ме­бель керак, деб илтимос килгани, ундай мебелдан бир эмас, бир нечтаси дукон орти- даги омборда тургани холда, унга “йук” деганлари ва ундай мебель келиши хамон у кишининг уйига телефон килишларини айтганларини эслашиб кулиб утиришди.

  • Пекин узи яхши одам-а, – деб колди Хосила опа.

Умар ака хотинига ола каради:

  • Ха, ёшгина йигит…
  • Тавба! Карисангиз хам куйилмайсиз-да!
  • Йук, узингизга бокинг…
  • Хуп. У ёмон одам!
  • Бу бошка
  • Бир келиб колганди-да.

Умар ака итни яна бир оз силади-да, чукур хурсинди.

  • Одамнинг-ку, яхшисиям куп, – деди аста. – Пекин сен, мен шундай жойдамизки..
  • Тушунаман-е!
  • Утишимизни эсла…

Хосила опа эрининг гапини узича тушунди:

  • Яна бошлаяпсизми?
  • Оббо! – Умар ака яна кулиб юборди. – Хали айтдим-ку, ишдан чиксак деб…

-Хуш?

У мийигиди кулди.

  • Илгаригидек… яшаб кетаоламизми? – Кейин дарх,ол хотинига каради. – Йук, – деди. – Хозир, шукр, обруйимиз хам бор. Хе, илгариям…
  • Куряпсизми, давлатнинг, халкнинг савдосини деб, ейиш-ичишимизда хдловат йук дедим, Хушбековга.
  • Сен боплайсан аммо-лекин!..

…Орадан яна бир йил утди. Умар ака билан Хосила опанинг юриш-туришида илгари курилмаган бир шошкалоклик пайдо булган, бунга факат Умматжоннинг ке- лиш муддати якинлашгани сабаб, деб булмас, ундан каттарок пинхоний сабаблар хам борга ухшарди.

Тугри, Умматжон чегарада хизмат килаётгани учунми, йул узок, бир йула би- тириб бораман, деб отпускага келмади. Шу боис Умар ака билан Хосила опа тоза диккат булишди, сад нарсага бир-бири билан айтишиб колган пайтлари хам булди. Бу – бир. Кейин буёги – савдонинг хам мазаси кочди. Мол куп, харидор куп, лекин кимдан оларингни билмайсан. Текшир-текшир… Харидорларнинг хам тилгинаси чикиб колган, бир тийиннинг устида минг марта улиб-тирилади. Савдода икки хил барака бор, бири – давлату халкники, иккинчиси – эплаган сотувчиники. Шу иккин- чисига путур етди-ю, вахимаси хам эр-хотинни тентиратиб, асабий килиб куйди. Энди унча-мунча танишга хам “ака-ука” деб утиришмас, мабодо магазинга гумонли кириб колса, иккиси бир огиздан “талаб беришарди”.

  • Гап борми? Айтинг… Йук, биз сиз уйлаганлардан эмас!.. Ишонмасанг, ана ОБХССга бор, мелисага бор!.. Бизлар бир ойликхур одамлармиз! Савдодан ёмонлар, устига куйиб сотарлар чиккан булса, чиккан! Бизга нима!..
  • Мана, бизнинг туриш-турмуш!..

Халиги одам бундай гапни эшитгандан кейин изза булиб чикиб кетарди.

Эр-хотин эса, шу асно узларини янада доно ва уддабурро сезишарди. Акчалари купайгандан купаймокда: унталик кизил пуллар яшил элликталикларга айланган, энди ун катор даста билан бир катор дастанинг буйи тенглашиб колган эди.

Эр-хотиннинг пулга муккалари билан кетишига сабаблардан яна бири – вактнинг зиклиги, харна, уларни бу ерга боглаб куйишгани йук, бир кунмас-бир кун ишдан кетишлари тайин. Бошка сабабларини билгич одамлар бундай таърифлашади: пул – балойи азимки, домига тушган кимса узини тухтатолмайди.

…Бир куз кечаси. Йулакларда дарахтлардан тукилган япроклар шилдираб югу- ришар, эсаётган шабада жуда ёкимли эди. Кичкина шахар ахли уйкуга кетиб колган. Факат куча сокчилари, маст-аластлар хамда вокзаллардаги автобус ва поезд кутаёт- ган йуловчилар уйгок.

Тошкент поездидан бир неча аскар болалар хам тушишди. Аксарини кутгани чикканлар бор экан – улар тухтаб колишди-ю, бир йигит чамадонини енгил силки- тиб, перронга чикди.

Атрофга каради. Бекатга борди. Одам куп. Хиёбон оралаб пиёда кетди. У районда- ги энг йирик магазин олдидан утаётиб тухтади-да, гулзор четида, чуткачиларнинг бош- панасига ухшаб турган ёгоч уйчага каради. Унда чирок бор эди. У илдам утиб борди.

  • Кадамбек бобо!

Буклама каравотда энгашган куйи ухлаётган кария чучиб бошини кутарди. Кули ёнбошида ёткизиб куйилган милтикка югурди.

  • Танимаяпсизми? Умматжонман-ку, мен! – деди йигит. – Э, яшанг-е! Тоза мает бупсиз… Бермайман энди! Сизга деб “Перцовка” олиб эдим.

Чол туриб, кузига ёш олди.

  • Афв эт, буталогим! – У каттик интилиб, Умматжонни кучди. У бети, бу бетидан упди. – Утир, утир, буталок… – Узи утира солиб, ran бошлади. – Сени согинар эдим! Мени хурмат килардинг, биламан…
  • Албатта хурмат киламан!
  • Кам булма! – Чол шундай деб, бошини эгиб бир зум жим колди-ю, бирдан хуррак торта бошлади.

…Умматжон бирпас жилмайиб турди. Кейин тислана-тислана узоклашди.

Уммат яхши хизмат килиб, куп нарсани куриб, етилиб, куп нарсага фахми етар булиб колганди-ку, бирок халигача соддалик, бегуборлик ва болаларча шухлик уни тарк этмаган эди…

У уйларига етиб, дарвоза тиркишидан каради. Хеч нарса куринмади. Ота-онаси ё дарвозада тиркиш хам колдиришмаган, ёки ховли чироги учиклиги учун шундай “куринди”.

“Нима килай? – деб уйлади. Кули электр кунгирокка чузилди-ю, ортга тортилди. – Сюрприз киламан!”

Сунг дарвоза тагига энгашиб караган эди, ниманингдир пиш-пиш этгани эшити- либ, юраги кинидан чиккудек булиб кетди.

  • Жек, Жек! – деди.

Дарвоза галати тирналди-ю, жимиди.

  • Э, Жек огайни! – деди-да, девордан ошиб тушиш учун тисланиб каради. Куча чироги нурида харбийликдан таниш тиканли сим куринди. – Оббо!..

Отам хам, онам хам кизик-да! – деди-да, кунгирок тугмачасини босди.

Болаликдан таниш кунгирок охиста жиринглади. У кута бошлади; бошка сас эшитилмади.

“Каттик ухлашипти-да”, деди-ю, хайрат билан эслади: олдин хам бир неча шун­дай овора булган эди.

Умар ака билан Хосила опа кечаси эшик очишни аллакачон тарк этишган эди.

…Умматжон яна девор бошларига карай кетди-ю, бирдан кузи толга тушди. “У-у!” деб юборди. Сунг уйланиб, чамадонини гараж устига отди: хали олади. Олма- са… бир хисобда олмагани хам тузук. “Угри тунади”, дейди, уларни бир оз куркитади, кейин…

Ках-ках отиб кулади.

У шахд билан толга тирмашди-ку, лекин булмади – этиклари тийгонди. Сунг югуриб келиб, бир сакради-да, шохга осилиб олди.

У девор устида!

Ана, хаммаёк барала куриняпти.

…У пастга каради; ховлилари. Секин симдан утиб, бир кули тол бутогидан тутди- да, пастга сакради. Шу… бир бало гарданидан босди.. Типирчилаб агдарилган эди, буйнига ёпишди.

Хосила опа, одатда, вактли уйгониб, ховлини бир кезиб чикар, кейин, чой куйиб, Умар акани уйготарди.

Бугун хам барвакт ташкарига чикди-ю, ховли юзида ётган, чайналган аскарча шапкани куриб колди. Гангиб бориб, эгилмокчи булиб турганида, худди биров унга: “У ёкка кара!” дегандай булди.

Караб…

…Хотинининг бугик овозидан уйгониб кетган Умар ака хам шошиб ташкарига чикди. Зинадан тушганда, кузи уйкудан аримаган эди.

Нихоят у хам…

– О, болам!.. О, мен!.. – дея олди.

Кичик Жек, зур иш килгану эгасидан сийлов-сийпалаш ва яна алланималардан умидвордек хурмо тагида чункайиб утирарди. У Умар аканинг хам йикилганини куриб, кузгалди. Аста юриб келиб у кишини, сунг Хосила опани хидлаб курди.

Кейин, тол тагига караб куйиб, яна хурмо остита борди-да, чункайиб утирди. 1984

Савол ва топширик^ар:

  1. Угли Умматни армияга кузатган эр-хотин кандай холатга тушишди?
  2. Нима учун хикояга ’’Кимсасиз ховли” деб сарлавха куйилган. Ахир ховли кимсасиз эмас-ку?
  3. Умар ака углининг тафтини эллик сумлик пулларни силаб босмокчи булди. Бу холат Умар акани кандай инсон сифатида характерлайди?
  4. Нима учун эр-хотин итга катта эътибор беришади?
  5. “Бу пуллар унга … осонлик билан келмаган”. Бу гапнинг замирида кандай маъно бор: пуллар огир ва машаккатли мехнат оркасидан топилганми ёки?!
  6. Шу пулларни деб “эр-хотиннинг умри совурилди хисоб…”. Пачка -пачка пулларни деб икки кишининг умри совурилиши яхшими?
  7. Нима учун Хосила опа кимматбахо шубани факат уйда кияди? Ахир шуба кучалик кийим-ку?
  8. Сиз пулларнинг мита босганини эшитганмисиз?
  9. “…Одам боласи бошида тутган касбини унутолмас экан.” ибораси замиридаги маънони англашга уриниб куринг.
  10. Умар ака билан Хосила опа Жекнинг улимини углига билдиришмай тугри килдими?
  11. Эр-хотиннинг тарихи билан бугунини киёсланг. “Уларнинг имони хам, умрлари маъноси хам пул булиб колиши”нинг сабаби уларнинг тарихи билан богликми?
  12. “… Унинг йулида (пулнинг) виждон, андиша, одамийлик – сарик чака” иборасини матндан мисоллар келтириб изохланг.
  13. “…булар камтар-факир: харидорлар билан етимчадек муомала киладилар.” Гапига асосланиб, кахрамонларнинг табиатини тушунишга харакат килинг.
  14. Шундай олгир ота-онанинг фарзанди Умматжон нима учун содда, бегубор йигит булиб етишган?
  15. Ити Жекнинг урнига Барбосни олиб келиб тарбиялашди. “Бу жонивор эса – худди бурининг узи: на хуради, на одамни куркитади. Индамай ётса-да, важохатини курган одамнинг имони кирк газ учади”. Нима учун ёзувчи итнинг хулки таърифига катта эътибор бериб тасвирлаган?
  16. Эр-хотин хатто магазинсиз, савдо-сотиксиз келажагини тасаввур хам кила олмаслиги хакида нима дея оласиз?
  17. Умматжоннинг келиш муддати якинлашганда, эр-хотиннинг юриш туришида илгари курилмаган бир шошкалоклик пайдо булганининг сабаби нимада деб уйлайсиз?
  18. Эр-хотин узларини бахолагандай “доно ва уддабуро”ми?
  19. “…пул-балойи азимки, домига тушган кимса узини тухтатолмайди” иборасининг мазмунини матнга таянган холда шархданг.
  20. Нима учун ота-онасининг гунохи содда, бегубор ва болаларча шух Умматга даф килди?

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …