Главные новости
Главная / Жамият / ССВ: Узбекистонда коронавирусдан зарарланганлар орасида ёши 60дан юкори булганлар сони 18 нафар
<

ССВ: Узбекистонда коронавирусдан зарарланганлар орасида ёши 60дан юкори булганлар сони 18 нафар

Коронавирусга чалинган 263 нафар фукародан 102 нафари хорижда булган, 161 нафари эса улар билан мулокотда булиш окибатида вирус юктирган.

Согликни саклаш вазирлиги Узбекистондаги коронавирус беморлари буйича кушимча маълумотларни маълум килди.

Маълум килинишича, беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар булса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Беморларнинг ёш жихатидан таснифи куйидагича:

0-9 ёшгача – 8 нафар;
10-19 ёшгача – 10 нафар;
20-29 ёшгача – 51 нафар;
30-39 ёшгача – 63 нафар (1 киши вафот этган);
40-49 ёшгача – 73 нафар;
50-59 ёшгача – 40 нафар;
60-69 ёшгача – 13 нафар;
70-79 ёшгача – 5 нафар (1 киши вафот этган).

Хозирга кадар хорижда булиб, коронавирус инфекцияси тасдикланган фукаролар сони 102 нафарни ташкил этмокда. Улар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) хамда Швейцария (1) каби давлатларда булиб кайтган.

161 нафар фукаро эса улар билан мулокотда булгани учун юктириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шахрида, 27 нафари Фаргона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Кашкадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юкумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмокда.

«Барча беморларга шифокорлар томонидан Жахон согликни саклаш ташкилотининг тавсиялари, халкаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмокда. Шу кунгача 25 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай согайди.

Эслатиб утамиз, Согликни саклаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан хамкорликда эпидемиологик суриштирув хамда COVID-19 инфекциясининг таркалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмокда», дейилади Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими рахбари Фуркат Санаевнинг телеграм канали хабарида.

Эслатиб утамиз, Согликни саклаш вазирлиги коронавирус ташхиси куйилган беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имконини такдим этди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …