Главные новости
Главная / Спорт / Рузикул Бердиев терма жамоа мураббийи булгани тасдикланди
<

Рузикул Бердиев терма жамоа мураббийи булгани тасдикланди

Узбекистон терма жамоасини БААга карши уртоклик учрашувига Рузикул Бердиев олиб боради. Бу хакида бугун Узбекистон Футбол Федерациясида булиб утган мажлисда Умид Ахмаджонов маълум килган.

УФФ матбуот хизматида таъкидланишича, Узбекистон терма жамоаси ёшартирилиши муносабати билан таркиб буткул янгиланмокда, БААга карши уйинда ёшлар синовдан утказилади.

Рузикул Бердиев

«Биз келажак учун истикболли режалар тузаяпмиз. Шу тамойилга содик колган холда миллий терма жамоа таркибини ёшартириш йулидан борамиз.

БАА билан уйин миллий терма жамоа таркибига номзод булган янги ёшларни саралаб олиш ва уларни синовдан утказиш имконини беради. Жамоани майдонга Рузикул Бердиев бошлаб тушади», – деган Умид Ахмаджонов.

УФФ президенти терма жамоага хорижлик мураббий таклиф килиниши тугрисида хам маълум килиб утган.

«Биз 20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши хакида айтиб утгандик. Утган вакт ичида бир канча номзодларни куриб чикдик, лекин, хозирча, бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чикмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормокдамиз», – деган Умид Ахмаджонов.

Узбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 14 ноябрь куни мехмонда уртоклик учрашуви утказади. Уйин булиб утадиган стадион ва унинг вакти хакида кейинрок хабар берилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tG_HigXRObjY5efbBIWFA45heVByU6Va

Европа Лигаси. «МЮ»да нурсиз дуранг, «Вулверхэмптон» Туркияда 93-дакикада галаба голини урди

Европа Лигасининг 2-туридан урин олган бир канча уйинлар якунланди. «МЮ» Нидерландияда «АЗ Алкмаар» мехмони булди, …