Главные новости
Главная / Жахон / Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб – Россиядаги узбeкистонликларга мурожаат
<

Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб – Россиядаги узбeкистонликларга мурожаат

Россиянинг Москва шахрида юристлик фаолиятини олиб борувчи хамюртимиз Ботиржон Шермухаммад ушбу мамлакатда булиб турган узбекистонликларга мурожаат билан чикди.

“Ассалому алайкум, хурматли ватандошлар. Коронавирус эпидемияси сабаб, Узбекистон 1 майгача дунёнинг барча мамлакатлари билан хаво, темир йул ва автомобил оркали йуловчи катновларини такиклади. Камида шу муддатгача Узбекистонга хеч кандай доимий рейс булмайди. Чартер рейслар ташкил килинади”, дейилади мурожаатда.


Ботиржон Шермухаммад

 У мурожаатида айни пайтда Россияда булиб турган юртдошларимизни шу ерда колишга чакиради.

“Бунга бир канча сабабларни келтираман:

1) Сарсон буласиз. Чартер рейсларда аввало беморлар, хомиладор ва ёш болали аёллар, кариялар ва “Uzbekistan Airways”нинг 16 мартдан 21 мартгача булган давридаги бекор килинган рейсларга билети бор фукаролар кетишади. Билет топиш хам осон булмайди. Узбекистонга бориб, 14 кун махсус жойларда карантинда буласиз. 20 кг дан кам булмаган юкларингиз билан у ерларга етиб бориш ва жойлашиш хам осон эмас. Айникса, ёш болалар билан. Шароитлар хам олий даражада эмас.

2) Карантин пайтида сизга ёки сиз оркали бошкаларга касаллик юкиши эхтимоли катта. Вирус четдан келганлардан юкмокда. Карантинда турганлар узаро мулокот пайтида бир-бирларига юктиришлари мумкин. Шифокорлар барчага имкон борича, жамоат жойларида камрок булишни тавсия килишмокда. Вакцина йук хозирги шароитда энг самарали усул шу. Касалланганлар бирдан купайиб кетса, хеч кайси давлатнинг тиббиёт тизими бунга дош беролмайди.

3) Чартер рейсларга билетлар пуллик ва арзон эмас.

4) Давлатимиз ресурсларини бизни олиб кетишга эмас, касалликка карши курашга сафарбар килайлик. Борганларни текшириш, куриклаш ва карантинда 14 кун таъминлашга хам ресурс керак булади.

5) Хаммани олиб кетиш имкони йук. Россияда 2 миллиондан ортик Узбекистон фукаролари мавжуд. Агар улардан 1 фоизи (20 минг) уйга кетмокчи булса, камида 80 та рейс ташкил килиш керак булади. Бу хам битта рейсда 250 олиб келинса. Одатда бир учокда 200 одам булади.

6) Россия тиббиёти имкониятлари бизникидан яхширок. Узбекистон тиббиёти ходимлари ва рахбарларини хурмат килган холда, бу ердаги шароитлар ва тиббиёт тараккиёти даражаси яхширок эканини тан олишимиз керак. Худо курсатмасин, касаллик юкса хам Россияда даво топиш имконияти купрок.

7) Хужжат муаммолари хал булди. Барча регистрацияси йук ва муддати тугаётган фукароларга Россия ИИВ хеч кандай муаммосиз регистрация муддатини 90 кунга чузиб беради. Чегарага чикмай патент олса хам булади. Хеч ким депорт килинмайди.

P.S.: Юкоридагиларни хисобга олиб, келинглар давлатни хам, узимизни хам кийнамайлик. Эпидемия тугагунча шу ерда булиб турайлик. Бизнинг хукуматимизга ёрдамимиз шу булсин”, дейилади мурожаатда.

Аввалрок Узбекистон Ташки ишлар вазирлиги ва республиканинг чет элдаги 53та элчихона ва консулхоналарида тузилган оператив штабларга 5800дан ортик Узбекистон фукароси ва 2800дан ортик чет эл фукароси ватанга кайтишни сураб мурожаат этгани хабар килинганди.

Ташки ишлар вазири маслахатчиси Жахонгир Хидайхужаевнинг маълум килишича, Россия, Туркия, Миср, Хиндистон, Малайзия, Корея Республикаларидан 7та чартер рейслари оркали жами 1750дан ортик фукароларимиз ватанга кайтарилган булиб, улар 14 кунлик карантинга олинган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LSlmq_EnR9JHZqft_iE0r0cNYA56Bwf2

«Ватан углони» харбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Узбекистон Республикаси “Ватан углони” …