Главная / Жахон / Россиянинг коронавирусга карши «Спутник V» вакцинаси Узбекистонга олиб келинди
<

Россиянинг коронавирусга карши «Спутник V» вакцинаси Узбекистонга олиб келинди

Бугун, 4 декабр куни Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан узи коронавирусга карши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келди.

Фото: minpromtorg.gov.ru

Вазирлик хабарига кура, вакциналарни Санитария эпидемиология хизмати бошлигининг биринчи уринбосари Холмамат Норбоев кабул килиб олган.

«Мамлакатга намуналар синовдан утказиш, руйхатга олиш ва Узбекистон худудида саноат услубида ишлаб чикариш учун такдим килинди», – дейилади хабарда.

Маълум килинишича, айни вактда Россия вакцинасининг синовлари Беларус, Венесуэла, БАА ва Хиндистон каби давлатларда утказилмокда. Хориждан туриб вакцина синовларида катнашаётганларнинг умумий сони 5 минг кишидан, мамлакат ичидаги кунгиллилар эса 40 минг кишидан ошиб кетган.

Шунингдек, хозирги кунда Хиндистон, Бразилия, Хитой, Жанубий Корея ва яна 4 та мамлакатдаги заводларда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чикариш хажмини йилига 500 миллион дозага чикариш борасида келишувга эришилган.

Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник В» воситаси коронавирусга карши вакцина сифатида руйхатдан утказилган.

Россияда ишлаб чикарилган коронавирусга карши «Спутник V» вакцинасининг 1 дозаси нархи хориж бозори учун $10дан ошмайди. Шунингдек, вакцина самарадорлиги дастлабки эмлашдан 42 кун утиб, 95 фоиздан ошгани маълум килинганди.

Айни дамда дунёда АКШ, Британия, Хитой, Франция ва Германияда коронавирусга карши вакцина ишлаб чикариш ишлари давом этмокда. Олдинрок Британияда хам кейинги хафтадан коронавирусга карши оммавий эмлаш бошланиши маълум килинган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

photo_2020-12-31_14-01-24

Tojikistonning temir-metallurgiya zavodi

Tojikistonda bir nechta valf ishlab chiqaradigan zavodlar faoliyat yuritmoqda va ularning orasida eng yiriklari Okhangudozii …