Главная / Жахон / Россия мудофаа вазири “Сурия демократик кучлари” бош кумондони билан музокаралар утказди
<

Россия мудофаа вазири “Сурия демократик кучлари” бош кумондони билан музокаралар утказди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 23 октябрь окшомда видеоалока оркали “Сурия демократик кучлари” бош кумондони Мазлум Абди билан Сурияда Россия харбий полицияси булинмалари сонини купайтириш буйича музокаралар утказди.

4xprvnzfh_isanuhtxzwyw2qzdvliw5r

“Сурия демократик кучлари” (SDF) Суриянинг куролланган мухолифати кучлари альянси булиб, унинг таркибига курд мудофаа отрядлари (YPG ва YPJ), турли араб мухолиф гурухлари хамда ассурия ва туркман отрядлари киради.

Томонлар, шунингдек, Россия ва Туркия президентлари 22 октябрда Сочида эришган келишувлар доирасидаги тадбирларнинг курдлар томонидан амалга оширилишини мухокама килишган.

Шойгу россиялик харбий полициячилар Сурия-Туркия чегарасида тинч ахоли хавфсизлигини таъминлашига ваъда берган. Шу сабабли бу худудлар ахолисига уз уйларини тарк этишлари талаб этилмайди.

22 октябрда Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдуган Сочидаги учрашувда Сурия шимоли-шаркидаги вазиятни тартибга келтириш буйича биргаликдаги харакатлар хакидаги меморандумни кабул килишган. Унга кура, Россия харбий полицияси ва Сурия кушинлари 23 октябрдан Сурияда Туркия амалиёти олиб борилаётган худуд билан чегарадош худудларга киритилиши керак эди. Курд тузилмаларига эса Туркия чегарасидан 30 кмлик худудни тулик бушатиш учун 150 соатлик мухлат берилади. Шундан кейин Россия ва Туркия бу худудни биргаликда патруллашни бошлайди.

23 октябрда белгиланган йуналиш буйича биринчи патруллаш амалга оширилгани маълум килинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

С 1 января в Узбекистане вводится упрощенный порядок взимания таможенных платежей

Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дальнейшем совершенствовании порядка перемещения физическими лицами товаров для собственных нужд». …