Главные новости
Главная / Жахон / Россия 15 июлдан халкаро авиакатновларга куйилган чекловларни бекор килишни бошлайди
<

Россия 15 июлдан халкаро авиакатновларга куйилган чекловларни бекор килишни бошлайди

Бош вазир уринбосари Татьяна Голикованинг сузларига кура, авиакатновлар COVID-19га чалиниш холатлари  100 минг кишига 40тадан ошмаган мамлакатлар билан йулга куйилади.

Фото: Getty Images

Россия хукумати 15 июлдан хорижга парвозларга куйилган чекловларни боскичма-боскич бекор килишни бошлайди, деди мамлакат бош вазири уринбосари Татьяна Голикова.

“Россияда анчадан буён касалланиш даражаси ва янги коронавирус инфекцияси аникланиши холатлари пасайиши кузатилмокда”, — деди у.

Голикованинг сузларига кура, авиакатновлар COVID-19га чалиниш холатлари  100 минг кишига 40тадан ошмаган мамлакатлар билан йулга куйилади.

У авиация рахбариятига музокаралар бошлаш ва кайси мамлакатлар бу курсаткичга тугри келишини аниклашни таклиф килди.

COVID-19 пандемияси сабабли Россия 27 мартдан бошка мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиакатновларни тухтатганди.

Аввалрок бош вазир уринбосари Дмитрий Чернишенко чегараларнинг очилиши эпидемиологик вазиятга боглик эканлигини айтганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

zoirjon_qurbonov

Тожикистонда банк директори Короновирусдан вафот этди

Тусатдан, 35 ёшида, Давлат хавфсизлик хизмати “Амонатбанк” нинг собик рахбари Зоирчон Курбонов ва илгари “Акроинвестбанк” …