Главные новости
Главная / Сиёсат / Россиядан Узбекистонга чартер рейслар: качон, кимлар учун ва чипта нархи канча?
<

Россиядан Узбекистонга чартер рейслар: качон, кимлар учун ва чипта нархи канча?

Kun.uz тахририятига Россиядаги ватандошлардан чартер рейслар масаласида жуда куплаб мурожаатлар келиб тушмокда. Бу, уз урнида, хозирга кадар бу масалада мавжуд маълумотларни жамлаган холда такдим этиш заруратини тугдирди.

Фото: Kun.uz

Аввало айтиш жоиз, 13 майга кадар 65 минг киши Россиядан Узбекистонга кайтиш истагини билдириб, чартер рейслар руйхатига ёзилган.

Россияда миллионлаб узбекистонликлар истикомат килишидан келиб чикилса, дипломатик ваколатхоналарга 65 мингта мурожаат булганини нотабиий холат деб булмайди. Шу билан бирга, вазиятдан келиб чикиб руйхатдаги барчанинг ватанга кайтарилиши эхтимоли камлигини хам таъкидлаш лозим.

Хозирча кайтиш истагини билдирганлар маълум мезонлар асосида саралаб олиняпти ва чартер рейсларда олиб келинмокда – ватандошларни поездда кайтариш режаси бор-йуклиги номаълум, хозирча расмийлар томонидан бу хакда бирор фикр билдирилгани йук.

Кутилаётган чартер рейслар

13-24 май кунлари хориждаги Узбекистон фукароларини олиб келиш учун 13та чартер рейс амалга оширилиши белгиланган. Шулардан 7тасида Россиядаги узбекистонликлар олиб келинади.

14 май куни Санкт-Петербургга режалаштирилган парвоз хакида, 13 майдаги Истанбул рейси билан булгани каби, маълумот берилгани йук. Россия шахарларига кутилаётган чартер рейслар руйхати куйидагича (барчаси Тошкентга куниши режалаштирилган):

  • 16 май. Ростов-Дон — 11:00
  • 17 май. Козон — 11:00
  • 18 май. Москва — 7:20
  • 19 май. Санкт-Петербург — 8:35
  • 20 май. Москва — 7:20
  • 23 май. Новосибирск — 13:00

Йуловчилар кандай танлаб олинади?

Ташки ишлар вазирлиги хабарига кура, чартер рейсларда биринчи навбатда куйидаги фукаролар олиб келинади:

  • кексалар
  • касал фукаролар
  • хомиладор ва болали аёллар
  • илгари бекор килинган доимий рейсларга чиптаси бор фукаролар.

Чипта нархи канча?

Чартер рейслар учун чипталар нархи минимал тарифдан юкори булмаслиги белгиланган.

  • «Новосибирск – Тошкент» – $186
  • «Санкт-Петербург – Тошкент» – $178
  • «Ростов-Дон – Тошкент» – $160
  • «Козон – Тошкент» – $148
  • «Москва – Тошкент» – $147

Чипта нархини ошириш холатлари юз берса, «Узбекистон хаво йуллари» компаниясининг колл-марказига (+99871 140-02-02) мурожаат килиш мумкин.

«Агар фукаро чартер рейс учун руйхатдан утган ва тасдикланган булса, аммо чипта харид килишга маблаги булмаса, уларнинг кариндошлари Узбекистондан туриб чипта пулини тулашлари мумкин, яъни чипталарни Тошкентдан сотиб олиш имконияти хам бор», – дейди Транспорт вазирлиги матбуот котиби Навруз Ашурматов.

Олиб келинганлар камида 14 кунга карантин мажмуасига жойлаштирилади ва яшаш шароити, озик-овкат, зарурий маиший жихозлар ва гигиена воситалари билан таъминланади.

Кушимча рейслар ташкил этиладими?

Бу хакда хали расман маълум килинганича йук. Аммо Россияда огир вазиятда колаётган фукароларимиз сони куплигини инобатга олиб айтадиган булсак, катта эхтимол билан чартер рейслар бундан кейин хам ташкил этиб борилади ва шароитдан келиб чикиб, парвозлар кунора ёки хафтасига бир неча марта амалга оширилади, деб тахмин килиш мумкин.

Фикримизча, доимий авиакатновлар тиклангунига кадар ватандошларни олиб келиш тадбирлари тухтаб колмайди. Нафакат Россия, балки Узбекистон фукаролари купчиликни ташкил этадиган Туркия, Хиндистон, БАА ва Европа давлатларидан хам яна рейслар йулга куйилиши эхтимолдан холи эмас.

Бу хакда Махсус комиссия томонидан кушимча ахборот берилиши айтилган.

Чартер рейсларга кандай руйхатдан утилади?

Уч хил йул билан руйхатга ёзилиш мумкин:

  1. Чартер рейсларга руйхатдан утиш формасини тулдириш оркали
  2. Узбекистоннинг Россиядаги консуллик муассалари томонидан ташкил килинган куйидаги Telegram манзилларига маълумот юбориш оркали: @UzKoRusBot, @UzKoRusCharts1@UzKoRusCharts2@UzKoRusCharts3@UzKoRusCharts4
  3. Узбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларига кунгирок килиш оркали:
  • Колл-марказ: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20
  • Консулликнинг тезкор штаб ракамлари: +79778061677, +79778061274, +79778061655, +79778061273

Бир марталик моддий ёрдам

Узбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари 14 майдан эътиборан карантин туфайли кийин вазиятда колган ватандошларга бир марталик пул маблаги тулаб беришни бошлади.

Ушбу «Мехр» акцияси хомийлик маблаглари хисобидан ташкил этилган. У оркали огир вазиятдаги узбекистонликларга Россияда белгиланган мехнатга хак тулашнинг энг кам микдоридан келиб чиккан холда (12 130 рубль — 165 доллар атрофида) бир марталик моддий кумак берилмокда.

Моддий ёрдам куйидаги тоифадаги Узбекистон фукароларига берилади:

  1. Ногиронлар – тегишли тасдикловчи хужжат (маълумотнома) такдим этилган такдирда;
  2. Карамогида 2 ёшгача фарзанди булган хамда хомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдикловчи хужжатлар (боланинг тугилганлиги хакидаги гувохнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) такдим этилган холда;
  3. Covid-19 ташхиси куйилган шахслар – тегишли тасдикловчи хужжат асосида;
  4. Россия ОТМларининг кундузги булимларида тахсил олаётган талабалар – укиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Кумак олиш учун «мехр.рф» портали оркали мурожаат юбориш лозим.

Бундан ташкари, Россиядаги узбек фаоллари кийин ахволдаги ватандошлар учун ёрдам тадбирларини утказмокда. Огир вазиятга тушиб колган узбекистонликлар куйидаги суровномани тулдириш оркали хам саховатпеша инсонлардан ижтимоий ва моддий кумак олишлари мумкин.

Хозирга кадар чартер рейслар ва Россиядаги ватандошларга кумак берилишига доир хозиргача эълон килинган асосий ахборотлар юкоридагилардан иборат. Тахририятимизга келиб тушаётган куплаб савол ва мурожаатларга жавобан айтишимиз мумкинки, сайт хориждаги ва хусусан Россиядаги хамюртларимизга алокадор мухим янгиликларни бериб боришда, уларнинг муаммолари юзасидан мутасадди ташкилотлардан изох сурашда давом этади.

Маколамиз сунгида бир масалага диккат каратишни лозим топдик. Чет элда маълум муддат колиш учун маблаги ва шарт-шароити бор ёки карантин сабаб иши тухтаб колмаган ватандошларимиз вактинча хорижда яшаб туриши максадга мувофик буларди. Бу оркали улар нафакат Россия, балки жахоннинг бошка мамлакатларига хам ташкил этилаётган чартер рейслардаги чекланган жойлар хакикатан хам ёрдамга мухтож хамюртларимизга насиб этишига хисса кушган булар эдилар.

Ватанга кайтишга у кадар катта зарурати йук ватандошларимиз уз карорларини яна бир бор уйлаб куришларини тавсия килган булар эдик. Боиси улар келганларидан сунг хам 14 кунга карантинга олинишади ва бу муддат бир ойгача чузилиши эхтимоли юкори. Колаверса, Узбекистонда хам куплаб сохаларда карантин чекловлари амал килмокда; ватанга кайтгач, хозирги шароитда буш иш уринларини топиш хам осон булмайди.

Хориждаги барча ватандошларимизни гигиена коидаларига риоя этиб, имкон кадар саломатликларига эътиборли булишга чакириб коламиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …