Главные новости
Главная / Жахон / Россияда коронавирусга карши вакцина давлат томонидан таксимланади
<

Россияда коронавирусга карши вакцина давлат томонидан таксимланади

Россиянинг коронавирусга карши биринчи вакцинаси “Спутник V”нинг худудлар буйича таксимланиши билан давлат шугулланади. Бу хакидаги карорни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган.

Фото: RDIF / HANDOUT

“Россияда коронавирусга карши биринчи руйхатдан утказилган вакцина таксимланиши давлат томонидан тартибга солинувчи дорилар руйхатига киритилди. Бу воситанинг худудларга етказилишини назорат килиш ва унинг танкислиги юзага келишдан кочишга имкон беради”, дейилган хукумат хабарида.

Ушбу вакцинадан ташкари, коронавирусга карши кулланувчи дори воситаларидан дексаметазон, канакинумаб, олокизумаб, барицитиниб, тофацитиниб ва левилимаб хам юкорида тилга олинган руйхатга киритилган. Россияда июнь бошида коронавируснинг олдини олиш ва уни даволашда кулланадиган дориларни таксимлашнинг вактинчалик тартиби кабул килинган булиб, у йил охиригача амал килади.

Россия 11 августда дунёда биринчи булиб коронавирусга карши вакцинани руйхатдан утказганди. Вакцина Н.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадкикот маркази томонидан ишлаб чикилган.

15 августда Россия согликни саклаш вазирлиги вакцина ишлаб чикарилиши бошланганини эълон килди. 12 августда Россия согликни саклаш вазири Михаил Мурашко вакцинанинг биринчи партиялари 2 хафта ичида ишлаб чикарилишини ва уни биринчи булиб тиббий ходимлар олишини маълум килган. У, шунингдек, вакцинанинг хорижда танкид килинаётганини асоссиз деб атаган ва буни ракобатчилик билан боглаган.

Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург вакцинанинг фукаролик айланмасига киритилиши муддатлари буйича уз прогнозини берди. Унинг таъкидлашича, вакцина фукаролик айланмасига тадкикотларнинг 3-боскичидан бир ойча кейин киритилади.

Гинцбургнинг маълум килишича, вакцина синовининг 3-боскичида бир неча ун минглаб одам иштирок этади. Вакцина биринчи навбатда ушбу боскичга йуналтирилади, чунки уни ишлаб чикариш хажмлари эндигина ошириб борилмокда. Ушбу боскичдан ортган вакцина фукаролик айланмасига “кичик микдорда бир нечта худудларга” йуналтирилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Хиндистондан таникли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шахримизга Хиндистондан таникли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юкумли касалликлар, усиш ва ривожланиш …