Главная / Жахон / Россияда Путиннинг рейтинги 60 фоиздан пастлади
<

Россияда Путиннинг рейтинги 60 фоиздан пастлади

03

“Левада-Центр” ижтимоий суров марказининг маълум килишича, Россия президенти Владимир Путиннинг сайлов рейтинги кейинги беш йил ичида илк маротаба 60 фоиздан пастлади.

22 ноябрь куни эълон килинган хисоботда ёзилишича, 2024 йилги президент сайловида овоз бериши мумкин булган россияликларнинг 56 фоизи Путинга овоз беришларини изхор килган. Утган йили бу курсаткич 66 фоизни ташкил килган эди.

Охирги марта Путиннинг сайлов рейтинги 2013 йилда 60 фоиздан пастлаган эди.

1999 йилдан бери Россия президенти ёки бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Путин жорий йилнинг 7 майида навбатдаги 6 йиллик муддатини бошлади. Сайлов давомида конунбузарликлар содир булгани айтилди. Хорижлик кузатувчилар эса сайловчиларда хакикий танлаш имкони булмаганини таъкидлашди.

Жорий йилда пенсия тизимига киритилиши кутилаётган узгаришлар эълон килиниши Путин рейтинги тушишига сабаб булди. Россия 2014 йилда Кримни аннексия килиб олиши ортидан юзага келган кутаринки кайфият эса, уз кучини йукотиб бормокда.

Шунингдек, “Левада-Центр” хисоботида ёзилишича, россияликларнинг 66 фоизи Россия дучор булган муаммолар учун Путинни айбдор деб хисоблайди.

Марказ 16-24 октябрда Россия буйлаб 136 худудда суров утказган. Суровда 1600 россиялик катнашган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2985864

Брюс Лининг кизи шикоят килганидан сунг Хитойда “Бир куни Холливудда” фильми намойиши колдирилди

Брюс Лининг кизи шикоят килгани сабабли Хитойда режиссёр Квентин Тарантинонинг “Бир куни Холливудда” фильми намойиши …