jasadlarРоссия Федерациясида ис газидан захарланиш окибатида халок булган Узбекистон Республикаси фукароларининг жасадлари олиб келинди. Бу хакда ФВВ ахборот хизмати хабар берган.

Эслатиб утамиз, 2018 йил 11 январь куни Рязань области, Ряжск тумани, Шереметьево кучаси 31-уйда 5 нафар Узбекистон фукаролари ис газидан захарланган. Шулардан 4 нафари вокеа жойида вафот этган, 1 нафари огир ахволда Ряжск туманининг марказий касалхонасига ёткизилган.

13 январь куни соат 08:10да 2 нафар фукаронинг жасади «Узбекистон хаво йуллари» МАК томонидан Андижон шахри халкаро аэропортига олиб келиниб, 08:45да Жалакудук ва Кургонтепа туманларига вилоят хокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Жалакудук ва Кургонтепа туманлари хокимликлари вакиллари хамда вафот этганларнинг кариндошлари кузатувида манзилларга олиб борилиб, соат 12:00да дафн этилган.

14 январь куни соат 00:50да 1 нафар фукаронинг жасади «Узбекистон хаво йуллари» МАК томонидан Термиз шахри халкаро аэропортига олиб келиниб, 01:45да вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ, Денов тумани хокимлиги хамда вафот этганнинг кариндошлари кузатувида манзилига олиб борилиб, соат 09:00да дафн этилган.

14 январь куни соат 20:55да 1 нафар фукаронинг жасади «Узбекистон хаво йуллари» МАК томонидан Бухоро халкаро аэропортига олиб келиниб, 21:35да Навоий вилояти ФВБ, ИИБ, ССБ, Навбахор тумани хокимлиги хамда вафот этганнинг кариндошлари кузатувида манзилига олиб борилди.