rossiyaРоссия Марказий Осиё етакчиларига босим утказади, бу улар Вашингтон билан мулокотни камайтириши хамда иктисодиёт ва хавфсизлик сохасида Россия ташаббусларини куллаб-кувватлаши учун килинади. Бу хакда АКШ Миллий разведкаси директори Дэниел Коутс мамлакат конгрессига ёзма курсатмаларида маълум килди. У Сенатнинг мудофаа буйича кумитаси расмий сайтида жойлаштирилган хамда бутун дунё буйлаб АКШ разведка хамжамияти олдида турган чакирикларга багишланган.

«Россия Марказий Осиё етакчиларига босим утказади, бу улар Вашингтон билан мулокотни камайтириши хамда иктисодиёт ва хавфсизлик сохасида Россия ташаббусларини куллаб-кувватлаши учун килинади. Шу билан бирга, Афгонистонда ИШИД буйича хавотирлар Москвани минтакадаги хавфсизлик сохасида уз позицияларини кучайтиришига туртки беради», – дейилади матнда.

«Ёмон давлат бошкаруви хамда кучсиз иктисодиётлар радикаллашиш хавфини оширади, айникса Марказий Осиёнинг Россия ва бошка давлатларга ишлаш учун бораётган ахолиси уртасида. Бу хам Марказий Осиё, хам Россия, хам Гарбга тахдиддир», – дея таъкидланади хужжатда.

«Хитой, катта эхтимол билан, Марказий Осиёдаги уз таъсирини ошириб боради – Россияга хавфсизлик ва сиёсий масалаларни колдиради – бу минтакавий бекарорлик Хитойнинг иктисодий манфаатларига зарар етказиши хамда экстремистлар учун ижобий мухит яратиши мумкин. Бу, Пекиннинг фикрича, уйгур жангариларига Хитойда хужумларни амалга ошириш имконини беради», – дея кайд этади Дэниел Коутс.