Главные новости
Главная / Жамият / Республика буйлаб хорижга чикиш паспортини такдим этиш буйича хужжатлар кабул килина бошланди
<

Республика буйлаб хорижга чикиш паспортини такдим этиш буйича хужжатлар кабул килина бошланди

Узбекистон вилоятлари марказлари хамда Тошкент шахрининг 11 туманида фукаролардан хорижий паспортни расмийлаштириш буйича хужжатлар кабул килина бошлади. Бу хакда ИИВ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бош бошкармаси Kun.uz’мухбирига маълум килди. Таъкидлаш уринлики, вилоятларда хорижга чикиш паспортлари вилоятлар МваФРБда берилади. Бундан аввал, жойларда ОВИР стикерлари вилоят марказларида такдим этилар, бу эса, фукароларнинг сарсон булиши ва узок вакт йукотишларига, шунингдек, узок навбатда кутишларига сабаб булаётган эди.

passport

Тошкент шахрида эса, бир кунда 600га якин киши туманлардаги МваФРБга мурожаат килган.

«Тошкент шахрининг 11 туманидаги Миграция ва фукароликни расмийлаштириш булимларида эса, 4 январь куни 580 киши дунёнинг барча мамлакатларига чикиш имконини берувчи паспортни олиш учун хужжат топширди. Улар 10 иш кунида янги хужжатни кулига олишади. Бунинг учун барча чоралар курилмокда. Иш жараёнида вужудга келиши мумкин булган хар кандай техник носозлик, навбатда туришларга самарали бархам бериш чоралари курилмокда», – деди ШИИББ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бошкармаси бошлиги подполковник Кудрат Йулдошев.

Хусусан, Учтепа тумани МваФРБ хужжатлар билан ишлаш чогида вужудга келган киска техник носозликни бартараф этиш чоралари курилмокда ва 7 январдан бошлаб бу ерда хам хужжатлар кабул килиниши бошланади. Шошилинч холатларда хатто фукароларга шахар МваФРБ томонидан хизмат курсатилмокда.

Маълумки, хорижга чикиш паспортлари Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тайёрланиб, 10 иш кунида етказиб берилади.

Эслатиб утамиз, 2018 йил декабрь ойи охирида Узбекистон президенти «Узбекистон республикасининг 2019 йилги давлат бюджети парамертлари ва асосий макроиктисодий курсаткичлари ва 2020-2021 йиллардаги бюджет прогнозлари тугрисида»ги хужжатни имзолаган эди.

Унга мувофик, хорижга чикиш паспортини олиш учун белгиланган тулов энг кам ойлик иш хакининг 120 фоизи сифатида белгиланган эди. Бу бугунги кунда 243 276 сумни ташкил этади. 16 ёшга етмаган болалар учун тулов ЭКИХнинг 80 фоизи, яъни 162 184 сум, Узбекистонда доимий истикомат килаётган фукаролиги йук шахслар, шу жумладан вояга етмаганлар учун тулов суммаси ЭКИХнинг 100 фоизи (202 730 сум) сифатида белгиланган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

OqMdZ_5X2Q8cHtg2ycHXCP-bT-cHGQ0y

Мустакил Узбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд ахоли сони камайди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Узбекистонда иш билан банд ахолининг норасмий сектордаги улуши 1,1 фоизга …