Главная / Сиёсат / Республика Онкология маркази фаолиятидаги катор камчиликлар кескин танкид килинди
<

Республика Онкология маркази фаолиятидаги катор камчиликлар кескин танкид килинди

2019 йил 7 май куни Олий Мажлис Конунчилик палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари кумитаси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида “Ахборотлаштириш тугрисида”ги Узбекистон Республикаси конунининг ижро этилиши холатини урганиш якунлари куриб чикилди.

Марказ фаолиятида ахборот ресурслари ва ахборот технологияларидан фойдаланган холда, фукароларнинг ахборот олишга булган хукукини амалга ошириш учун яратилган имкониятлар хужжатлар, бевосита жойига чикиш оркали хамда фукаролар уртасида ижтимоий суров утказиш воситасида урганилди.

mabpa5vixafz9_6xalxv-rqndm8joymd

Урганишлар жараёнида амалга оширилган ишлар билан бир каторда, муайян камчилик ва муаммолар хам мавжудлиги аникланди. Хусусан, фукароларга ахборот технологияларидан фойдаланган холда шароит яратиш масаласига марказ томонидан етарли эътибор каратилмаган.

Марказ томонидан шу кунгача беморларни масофадан шифокор кабулига ёзиш имконияти яратилмаган. Марказда навбатни бошкариш буйича хеч кандай тизим урнатилмаган, “электрон навбат”, масофадан навбатни банд килиб куйиш имкони йук.

Марказнинг веб-сайти конун ва хукумат карори билан тасдикланган низом талабларига жавоб бермайди. Марказ филиалларининг веб-сайтлари хам коникарсиз ахволда.

Узбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва ахолига онкологик ёрдам курсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карорининг 5-бандида марказда ташкил этилган саратон профилактикаси маркази – онкологик касалликлар профилактикаси ва скрининг текширишлар утказиш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ягона маълумотлар базасини (канцер-регистр) шакллантириш белгиланган. Бирок марказдаги ягона маълумотлар базаси (канцер-регистр) ишлари уз ахволига ташлаб куйилган ва бугунги кунда республика буйича умумий ягона электрон руйхат мавжуд эмас.

Марказда руйхатдан утган беморларнинг электрон карталари жорий килинмаган. Марказга карашли таъмирланаётган бино лойихасида эса, алока воситалари, шу жумладан, телефон ва локал тармокларни урнатиш кузда тутилмаган.

Марказнинг амалда ишлаб турган поликлиникасида эса, зарур ахборот инфратузилмаси яратилмаган. Масъул шифокорларнинг хоналари локал тармокка уланмаган, мавжуд компьютер воситалари ва улардаги дастурий махсулотлар маънан эскирган, хизмат компьютерларининг бирортасида хам лицензия асосидаги операцион тизим ва дастурлар урнатилмаган.

Урганишлар давомида марказдаги мавжуд 124 та компьютернинг аксарияти носоз холда булгани сабабли, шифокорлар уз эхтиёжлари учун олиб келган шахсий компьютерлардан фойдаланиб келаётгани холатлари хам аникланди.

Ички локал тармокни улаш оркали ахборот алмашиш имконияти филиалларда хам етарли яратилмаган. Масалан, Наманган филиалида мавжуд 28 та компьютердан 6 таси, Фаргона 2-сон филиали 8 та компьютердан 4 таси ички локал тармокка уланган.

Юкоридаги холатлардан келиб чикиб депутатлар марказ фаолияти буйича узларининг жиддий эътирозларини билдириб утдилар. Жумладан, депутатлар томонидан Онкология маркази ва унга карашли поликлиника уртасида локал тармок йуклиги, фукаролар учун онлайн маслахат, электрон навбатнинг ташкил этилмагани, беморлар билан навбат асосида ишлашда тизимли ёндашув шакллантирилмагани, тегишли норматив хужжатлар ишлаб чикилмагани кескин танкид килинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lgkKDjYazC9c4s3TiEkDMYyHrKczXDqZ

ИИВ: “Прописка талаблари буйича Тошкент шахри ва вилояти алохида худуд”

Бугун, 10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари …