Главные новости
Главная / Жамият / Ректорлар ота-оналарни пора бермасликка чакириб, мурожаат эълон килди
<

Ректорлар ота-оналарни пора бермасликка чакириб, мурожаат эълон килди

Узбекистондаги олий таълим масканлари (ОТМ) ректорлари ота-оналар ва абитуриентларга мурожаатнома эълон килди. Олий ва урта махсус таълим вазирлиги сайтида чоп этилган мурожаатда кириш имтихонлари арафасида коррупционер “товламачи ва фирибгарлар”га пора бермаслик суралган.

9889ca64-8466-49cc-b235-5dac64a67c1c_w1023_r1_s

Ректорлар номидан эълон килинган мурожаатда бу йилги кириш имтихонлари халол утиши ваъда килинган, шунга яраша, ота-оналар ва абитуриентлар хам “виждонан йул тутиш”га чакирилган.

“Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёкараши узгармайди… Уларнинг тузогига илиниб колманг… Бир хакикатни унутманг! Пора билан укишга кирган инсон умри давомида шу пулни кайтариб ишлаб олиш харакатида булади”, дейилади мурожаатда, жумладан.

Ректорларнинг бу тахлит мурожаати Узбекистонда илк бор кузатилмокда.

Бу йилги ОТМга кириш имтихонлари – тест синовлари хам аввалгилардан фаркли утиши эълон килинган.

Тест синовлари аввалгидай 1 кунда утмайди, балки 15 кун – 1 августдан 15 августга кадар давом этади. Абитуриентнинг неча балл туплагани имтихоннинг эртасига аник булади. ДТМ расмий сайти оркали натижаларни текшириб олиш мумкин булади.

Бу хакда Олий ва урта-махсус таълим вазири Ином Мажидов Kun.uz нашрига берган сухбатида шундай деган эди: “Таклиф киритилдики, тест натижалари бир кунда маълум булса, шундай технология асосида иш олиб бориш ДТМ томонидан амалга оширилди”.

Бу йил Узбекистондаги 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортик абитуриент хужжат топширди. Бу утган йилгига караганда 54 мингга камдир.

Натижада, бу йилги танловда 1 талаба уринга 8.3 абитуриент тугри келмокда.

Давлат тест маркази таркатган маълумотга кура, абитуриентлар сонининг бу йил озрок булганини кечки ва сиртки булимларнинг очилиши билан изохлаш мумкин.

Бундан ташкари, тест синовларининг шаффоф утиши учун олий ва урта махсус таълим муассасаларидан 4 минг 500 нафардан ортик педагог ва рахбар кадрлар жалб этилиши айтилган.

Шунингдек, бу йилги кириш имтихонларининг 60 та бинода, 1 минг 63 тага булинган гурухларда утказилиши айтилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …