Главные новости
Главная / Спорт / Реал-нинг навбатдаги кахрамони ким?
<

Реал-нинг навбатдаги кахрамони ким?

Испания чемпионатининг 6-турида «Реал» – «Алавес» уйинида жамоанинг ёздаги харидларидан бири Дани Себальос илк марта бошлангич таркибда харакат килди. Испан футболидаги талантлардан бири илк уйинидаёк жамоасига галаба келтирган голларга муаллифлик килди.

Себальос Мадрид клубида Тони Кроос ва Лука Модрич билан ракобатни енгиши керак. У мавсумни кандай утказиши келажакка савол. Куйида унинг утмишини куриб чикамиз.

Ёшлик эликсири

Исми: Дани Себальос
Клуби: «Реал»
Амплуаси: ярим химоячи
Фукаролиги: Испания
Тугилган куни: 1996 йил 7 август
Асосий оёги: унг оёк
Буйи: 176 см

Икки йил мукаддам Испаниядаги нашрлар Дани Себальосни нафакат мамлакатнинг, балки Европа ва жахоннинг энг истикболли футболчилари сафига куша бошлади. У охирги мавсумларда ёш булишига карамай «Бетис»нинг асосий етакчисига айланди. 2017 йил ёзида, 21 ёши арафасида эса Польшада булиб утган Европа чемпионатида энг яхши футболчи сифатида тан олинди.

Себальос Испания ёшлар терма жамоасида 12 учрашув утказиб, 10 гол урди.

Дани Себальос Севилья шахри якинида тугилган, шу туфайли Андалусиянинг асосий клуби унинг иктидорини тезда пайкаган. Дани 8 ёшида «Севилья» академиясида пайдо булган, аммо клубдагилар Себальосда хроник бронхит аниклангач, ундан воз кечишди – мураббийлар, бу келгусида унинг жисмоний машкларни кутариши ва кучли футболчи булишига халал беради, деб хисоблашди. Шу туфайли 13 ёшида Дани «Севилья»ни тарк этади ва муниципалитет жамоаси – «Утрер» сафида пайдо булади.

Бронхит якунда асоратли булиб чикмади. Икки йилдан кейин Себальос «Севилья»нинг асосий душмани – «Бетис»да уйнай бошлади. Айнан шу ерда у испан футболининг кейинги ун йилликдаги талантларидан бирига айланди.

Уз фаолиятнинг илк даври хакида эслар экан Себальос шундай дейди: «Менда «Севилья» билан нохуш хотиралар бор. «Бетис» фанатлари эса менинг мехнатларимни кадрлашди.

Утган мавсумда «Севилья» Испания Кубоги ярим финалига етиб борди. Хамма финал кизикарли булишини кутди, галаба эса «Барселона»ники булди — Дани Себальос журналистлар каршисида бундан жуда хурсандлигини яширмади. У хамиша «Севилья»га муваффакиятсизлик тилаб келган. Андалусияликлар клубининг карори 9 ёшли Дани хотирасида шундай чукур из колдирганди.

18 ёшида «Бетис»нинг асосий футболчиси

Себальос 2014 йили «Бетис» таркибидан мустахкам жой олди, уша мавсумни жамоа сегундада утказганди. У ёшлар жамоасида куп колмади, асосий жамоа захирасида утирмади, узига берилган имкониятдан фойдаланиб, мавсумда 5 гол урди хамда клубга Примерага кайтишда катта ёрдам берди. «Бетис» хужайинлари эса дархол у билан 2020 йилгача шартнома имзолади ва унинг бадал пули микдорини 15 миллион евро этиб белгилади.

Примерадаги биринчи мавсумда курсатган уйинларидан кейин Себальос учун «Наполи», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Атлетико» клублари даъвогар булиб чикди, «Реал» скаутлари уни кузатишни бошлади. Аммо Себальос «Бетис»да бахтиёр эканини маълум килди.

Иккинчи мавсумда эса унга «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» клублари жиддий кизикишни бошлади, якунда Дани пойтахт жамоасини танлади.

Испания усмирлар ва ёшлар терма жамоаларида етакчилик

Себальос Марко Асенсио ва Хесус Вальехо билан бир каторда Испания ёшлар терма жамоасининг асосий умиди эди. Бу учлик аввалига Евро U-19 турнирида галаба килди, кейин Евро U-21 турнири финалига етиб борди, финалда Германия ёшлари голиб чикди.

Европа чемпионатида Себальос факат 3 уйинда тулик харакат килди, битта хам гол урмади, лекин турнирнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, у «Атлетико» футболчиси, Евронинг тупурари Саулни ортда колдирди.

Бунга Дани курсатган фантастик даражадаги томошабоп уйин сабаб булганди. Германияга карши кечган ва маглубиятга учралган финал уйинида хам у майдондаги энг фойдали футболчи булганди.

Себальос Италияга карши жуда юкори савиядаги уйинни намойиш этганди: тупни майдон буйлаб олиб юрар, куплаб хавфли вазиятлар яратар, финтлари билан мухлисларни хурсанд килар эди.

Уйин услуби билан Иньеста ва Пирлони эслатади

Себальос – марказий яримхимояни мустахкам ушлай олади, химояга ёрдам беради, хужумда плеймейкерлик килади. «Бетис»да Дани хужумларга кушилишдан кура, майдон марказини назорат килиш билан шугулланар, мураббий уни ахён-ахёнда канотларда уйнатарди.

Себальос уйин давомида кучни тенг таксимлайди ва кора ишдан кочмайди. У узини хужумларда ишончли тутади. Себальоснинг узи бу хакда шундай деган: «Мен учун идеал позиция – марказий хужумчи ортида харакат килиш. Мен яратувчиман».

У узи хакида нималар дейди?

«Менга Андрес Иниеста ва Искога ухшаб уйнаш ёкади. Улар майдонда эркин харакат киладиган футболчилар. Улар туп каерда булишини хал киладиган футболчилар», – дея кайд этган Себальос.

У хам Иниеста каби баланд буйли булмаган, лекин битта пас билан уйиндаги вазиятни узгартириб юбора оладиган футболчи.

«Буюк ярим химоячига айланиш учун майдонни яхши кура билишнинг узи етарли эмас, жарима майдонига ёриб кириш ва гол уришни хам уддалаш керак. Шунингдек, ракибдан тупни тортиб олиш, жамоадошларга ёрдам бериш ва бор куч билан уйнаш талаб этилади».

«Утган мавсумда [2015/16] мен уз уйинимдан коникиш хосил килмадим. Буни ота-онам билан мухокама килдим, улар менга факат футбол хакида кайгуришни, ундан бошка барчасини унутишни тавсия килишди, улар айтганидек килдим ва энди хаммасидан мамнунман».

«Мен учун узимга ишонч мухим. Мен хаммаси яхши кетаётганини сезсам, узимни тулкиндаги каби эркин тутаман. Лекин шу билан бирга диккатни йукотмаслик керак».

У хакида нималар дейишади?

«Бетис»нинг собик мураббийи Пепе Мель: «Дани катта клубга утишга тайёрлигини курсатиб булган. У жуда жасур, уни хеч нарса куркитмайди».

«Бетис»нинг собик мураббийи Виктор Санчес: «У жуда талантли, узига жуда ишонади ва уйинни уз зиммасига ола олади, унинг уйини ракиб футболчиларини довдиратиб ташлайди. Унда заргарона паслар бериш махорати бор, у майдонни жуда яхши куради. У янада кучли булишга кодир».

«Бетис»даги собик жамоадоши Рубен Пардо: «Дани майдонда шерикларига осон булиши учун жуда куп иш кила олади. Унинг паслари жуда аник чикади, у хар кандай вазиятда тупни узига буйсундира олади. У истаган ишини килади».

Испания терма жамоасининг собик мураббийи Висенте дель Боске: «Дани Себальосда «Реал»нинг асосий футболчисига айланиш учун барча нарса етарли. У узида шикоят килишга урин колдирмайди».

Себальоснинг энг яхши финтлари

Себальос ажойиб техникага хам эга. У туп билан жуда яхши муомала килади ва тупни йукотмайди.

Себальоснинг универсализмини статистика курсатиб турибди. У кора ишларни куп бажаради: бир уйинда уртача 2,05 марта хужумни тухтатган ва 3,30 марта тупни олиб куйган.

Данининг бугунги вазифаси – оркарокдаги плеймейкер. «Бетис» мураббийлари унинг узок масофага тупни аник етказиб бериш кобилиятидан унумли фойдаланишган, унинг тупсиз аклли харакат килиши ва курашувчанлигига ишонч билдиришган.

Айёр футболчи
Себальос купчилик испан футболчилари каби айёр футболчи. У симуляция килади, ракибга провакация килишдан кайтмайди, у бундай харакатлари билан мухлисларнинг кунглини колдиришдан чучимайди.

Себальос ракибнинг жахлини чикариб, уларнинг жазоланишига эришади. Бир сафар у «Хетафе» футболчисига куйи лигага тушиб кетишни тилаганидан кейин мураббийи томонидан катъий огохлантирилганди.

Пикенинг давомчиси

Твиттерда у узини жуда эркин тутади, айтиш мумкинки, Себальос купчилик нафратланадиган навбатдаги испаниялик футболчига айланиши мумкин. Мисоли Жерар Пике.

«Реал»га утишдан аввал Дани твиттердаги эски ёзувларни учирди. Масалан, у бир вактлар Икер Касильяс ва унинг рафикаси Сара Карбонерога хужум килганди, «Атлетико»ни «Реал»га карши уйинларда куллаб-кувватлаганди, Испания мадхияси чалинаётган вактда хуштакбозлик киладиган каталонлар ва баскларга улим тилаган. (У «каталон куппаклари» жойлашган стадионни портлатган яхши булиши хакида ёзганди).

Бу твитлар 2-4 йил олдин ёзилган, шу туфайли Испанияда буни усмирнинг безорилиги сифатида карашади, уни радикал миллатчи деб билишмайди.

Дарвоке, Себальос Лионель Месси хакидаги ижобий твитларини учириб юборган. Масалан, кимдир «Месси Хави ва Иньестасиз хеч кимлиги» хакида ёзганида, Дани унга жавобан Леонинг 4та «Олтин туп» билан тушган суратини курсатганди.

«Реал» ва «Барселона» танлови
«Барселона»нинг мавсумдаги илк маглубияти Себальосни асосий ракобатчисига бой бергани булганди. Жамоага марказ учун шундай футболчи жуда керак эди (Иньестанинг ёши утди ва унга муносиб уринбосар хали топилмади). Данини кулга киритиш учун «Барса» футболчининг Каталония хакидаги нафратомуз сузларига куз юмишга хам тайёр эди.

Аммо «Реал»нинг таклифи ишонарлирок чикди. Себальосга катъий ультиматум куйилди, унга 8 июлга кадар жавоб кайтариш талаби куйилди ва футболчи тезда уз розилигини билдирди. 21 ёш арафасидаги футболчи камида 15 миллион евро эвазига трансфер килинди, у билан 6 йиллик шартнома тузилди.

Хамес бу трансфер хакида эшитгач, «Реал»дан кетиш буйича якуний карор кабул килди. Энди Мадридда Испаниянингэнг ёш юлдузлари тупланди: Асенсио, Льоренте, Вальехо ва Себальос.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

REWZZA09OSaCEnC7_As_i5B85w4YkKe0

Месси бир узи хал киладими? Кун уйинларидаги интригалар

25 февраль 2020 окшомида Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида узаро уйнайдиган жамоаларнинг мураббийлари учун бу турнирдаги …