majlis2018 йилнинг 15-19 январь кунлари Тошкент шахри хокимининг биринчи уринбосари Н.Хусанов бошчилигидаги пойтахт делегацияси Латвия пойтахти Рига шахрига ташриф буюрди. Бу «2017-2018 йилларда Узбекистоннинг Латвия билан сиёсий-дипломатик сохасидаги хамкорлигини ривожлантириш буйича «Йул харитаси»га мувофик амалга оширилди.

Ташриф давомида Рига хокими Н.Ушаков билан учрашув утказилиб, Рига Марказий бозорида «Тошкент бурчаги», Тошкент шахридаги Олой бозорида «Рига бурчаги»ни ташкил этиш масаласи мухокама килинди. Бу озик-овкат ва кишлок хужалиги махсулотлари, туристик сохани ривожлантиришда тажриба алмашиш, латвиялик сайёхлар талабини урганиш максадида амалга оширилди. Шунингдек, Рига шахри хокими Н.Ушаковнинг Тошкентга 2018 йил биринчи ярмига режалаштирилган ташрифи мухокама килинган.

Мухокамалар якуни буйича «Олой дехкон бозори» АЖ ва Рига марказий бозори уртасида курсатилган бурчакларни ташкил этиш буйича битим имзоланди, улар савдо-иктисодий, сармоявий, туристик хамда маданий-гуманитар сохадаги узаро хамкорликни янада мустахкамлаши керак.

Бундан ташкари, «Rigas Satiksme» бошкаруви раиси Л.Беменс билан автотураргохлар ва иншоотларни ташкил этиш буйича Рига тажрибасини урганиш борасида учрашув утказилди. Бу йуналишдаги асосий вазифа – жамоат транспорти харакати сифатини ошириш, шахардаги экологик холатни яхшилаш, туристларга кулайликлар яратиш.

Учрашув якунида Тошкентда автотураргохларни самарали ташкил этиш буйича масалалар юзасидан хамкорликни йулга куйиш хакида келишувга эришилди.

Бундан ташкари, ташриф давомида Каунас шахри хокими В.Матийошайтис билан учрашув ташкиллаштирилди, унинг давомида туристик соха ривожи, фармацевтика махсулотини ишлаб чикариш ва Каунас шахрида ташкил этилган эркин иктисодий зоналар буйича тажриба алмашиш масалалари куриб чикилди.