Главные новости
Главная / Жахон / Путин ва Порошенко 2015 йили дустона охангда сухбатлашгани аудиоси таркалди
<

Путин ва Порошенко 2015 йили дустона охангда сухбатлашгани аудиоси таркалди

Украина нашрларида мамлакатнинг собик президенти Петро Порошенко хамда Россия президенти Владимир Путиннинг телефон сухбати экани айтилаётган аудио таркалди. Аудиодаги Путин ва Порошенко дустона охангда гаплашгани эшитилган.

Сухбат икки мамлакат уртасидаги зиддият авжига чиккан 2015 йилнинг 30 апрелида ёзиб олингани айтилмокда. Унда Порошенко Путинга омма олдида гапиргани каби нафратини тукиб солмаган ва жуда юмшок гапирган. Хусусан, Украина собик президентининг «Сиз ва биз мехнаткаш одамлармиз», «Кулингизни сикиб коламан» дейиши украиналикларнинг газабига сабаб булмокда. Шунингдек, Путиннинг сухбат охирида «Сизни кучоклаб коламан» дегани хам куп мухокама килинган.

Хар икки президентлар сухбат давомида хаддан ташкари эркин гаплашган ва улар хатто хазил маъносида сукиниб хам куйишган. Порошенко сухбат давомида жуда куп кулган. Шунингдек, собик президент Путинга рейтинги тушмаётгани ва мамлакат ичидаги муаммоларни хал кила олаётганидан фахрланишини айтиб «Хар холда Украина президентлиги учун номзодлар каторлашиб тургани йук», деган. Путин эса бунга жавобан «Нега энди, ахир Украина чиройли давлат булса», деб хазил килган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу аудио буйича муносабат билдирди. Унинг айтишича, айнан бундай мазмундаги сухбат булиб утганидан бехабар: «Бундай сухбатлар ёпик тарзда утказилади, хайронман улар кандай ёзиб олишган», деган Песков.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

zoirjon_qurbonov

Тожикистонда банк директори Короновирусдан вафот этди

Тусатдан, 35 ёшида, Давлат хавфсизлик хизмати “Амонатбанк” нинг собик рахбари Зоирчон Курбонов ва илгари “Акроинвестбанк” …