Главные новости
Главная / Жахон / Путин Россия конституциясини узгартиришни таклиф килди. Бу кандай узгаришлар?
<

Путин Россия конституциясини узгартиришни таклиф килди. Бу кандай узгаришлар?

16 январь куни 2020 йилга Россия президенти Владимир Путин Федерал йигилишга (парламент) мурожаат килди. У мурожаатномасида конституцияга президент ва хукуматнинг бошка институтлари уртасида ваколатларни кайта таксимлашни назарда тутувчи узгартиришларни таклиф килди. Путин бугунги мурожаатида яна кандай мавзуларни тилга олди?

Алексей Никольский / EPA / Scanpix / LETA

Путиннинг сузларига кура, у 1993 йилда кабул килинган конституция урнига янгисини ишлаб чикишга зарурат курмаяпти, шу билан биргаликда, у мамлакатнинг асосий конунига айрим узгартиришлар киритиш зарур деб хисоблайди.

Конституцияни ислох килиш буйича


ANTON NOVODEREZHKIN/TASS
  • Мамлакатда 25 йилдан кам булмаган вакт мобайнида яшаган ва хеч качон хориж фукаролигини ёки хорижда вактинчалик яшаш хукукини олмаган шахслар Россия президентлигига сайланиши мумкин.
  • РФ регионлари рахбарлари, парламент, хукумат аъзолари ва судьялар хам бошка давлат худудида доимий яшашга рухсат берувчи хужжатга эга булмаслиги даркор.
  • Президент лавозимини бир киши кетма-кет икки мартадан ортик эгаллаши мумкин эмаслиги борасидаги меъёрни узгартириш мумкин.
  • Бош вазир, унинг уринбосарлари ва вазирларни давлат думаси тасдиклаши лозим.
  • Президент давлат думаси томонидан тасдикланган номзодларни рад кила олмайди, аммо бош вазир, унинг уринбосарлари ва вазирларни бушата олади.
  • Куч ишлатиш органлари рахбарлари ва худудий прокурорларни тайинлашда президент федерация кенгаши билан маслахатлашиши шарт булади. Бу тузатишлар буйича умумхалк овоз бериш жараёни утказилиши лозим.

Демография ва таълим буйича

  • Оналик капитали биринчи фарзанд учун хам туланади. Унинг микдори — 466 минг рублни ташкил этади. Иккинчи фарзанд учун 616 минг рубль туланади.
  • Кам таъминланган оилалар уч ёшдан етти ёшгача булган фарзандлари учун ойлик нафакат олади. 2020 йилда яшаш минимумининг ярми микдорида, келгусида яшаш минимумининг тулик микдоригача оширилиши мумкин.
  • Барча 1-4-синф укувчилари мактабда бепул овкатланади. Синф рахбарлари 5 минг рубль устама олади.
  • Олий укув юртларида бепул уринлар сони оширилади.

Ушбу таклифлар ортидан бош вазир Дмитрий Медведевнинг хукумати тулик таркибда истеъфога чикди. Путин Медведев учун Хавфсизлик кенгаши раиси уринбосари лавозимини таклиф килди.

Эслатиб утамиз, Владимир Путин утган йил декабрда утказилган матбуот анжуманида конституцияга узгартириш киритилиши эхтимоли тугрисида гапирганди. Аммо ушанда гап факатгина президентлик муддати тугрисидаги моддадан «кетма-кет» деган сузни чикариб ташлаш хакида борганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

R8NLOal-1G8kJg1x59eDiiNrdtBD9V_d

«Оскар-2020»нинг барча голиблари: Корейслар тарих яратишди, Бред Питтда яна битта хайкалча

2020 йилги такдимотда энг яхши актёр «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс булди, энг яхши …