Главные новости
Главная / Жамият / Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади
<

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью берди. Маълумки, шу йил 2 август куни давлат рахбари томонидан Коракалпогистон ИИВга карашли 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг (Жаслик колонияси) тугатилиши тугрисидаги карор кабул килинганди.

“Президентимиз томонидан имзоланган ушбу карор мамлакатимиз сиёсий хаётида ва дунё жамоатчилиги олдида жуда катта ахамиятга эга хужжат хисобланади. Ушбу колония Коракалпогистон Республикасининг Кунгирот тумани, Жаслик кургони худудида жойлашган, халк тилида “Жаслик” колонияси деб айтилади. Колония 1999 йилда ташкил топиб, бу ерда огир ва ута огир жиноятлар содир этган, узок муддатга озодликдан махрум килиш жазосига хукм килинган шахслар сакланиб келмокда. Ушбу колония нафакат бизнинг фукаролар орасида, колаверса, халкаро ташкилотлар орасида хам салбий ном козонган.

Бу колонияни президентимиз карори билан тугатиш нима учун зарур булиб колди? Биринчидан, жойлашиши Нукус шахридан 300 км., Кунгирот туман марказидан эса 180 км. узокликда. Иккинчидан, иклимини олсак, кишда кахратон совук, ёзда жазирама иссик. Жазони утаётган шахслар, буларнинг кариндошлари, якинлари келиб-кетишига хам ута нокулай. Сиз бир тасаввур килинг, Фаргона вилоятидан, Андижон ёки Сурхондарё вилоятидан ота-она ёки фарзандлари билан уша ерда жазо утаётган махкумни куриш учун келиш жуда куп масофа босиб, Жаслик кургонига бориларди. Бу хам оворагарчилик, вакт кетиши, жуда куп сарф-харажатларга сабаб булар эди.

Мен биринчи марта ракамларни айтмокчиман. Турли миш-мишларда колонияда 5 000, 10 000гача махкум сакланиши, 5 000 нафаргача диний экстремистик жиноятларни содир килгани учун сакланиши тугрисида хабарлар жуда куп учраган.

Мазкур муассасанинг бугунги кундаги лимити 1100 урин. Хозирги кунда 395 нафар махкум сакланяпти ва шуларнинг атиги 10 фоизи диний экстремистик жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслардир. Шунинг учун бу ерда хар кандай миш-мишлар ёки бошка нарсалар буйича гап булиши мумкин эмас”, – деди Пулат Бобожонов.

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир хафта муддатда мазкур карорга мувофик тугатиш комиссиясини ташкил этади ва 19-сон ЖИЭКни тугатиш буйича белгиланган тартибда комплекс ташкилий-хукукий чораларни амалга оширади;

бир ой муддатда 19-сон ЖИЭК махкумларини суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофик равишда ички ишлар органларининг бошка жазони ижро этиш колонияларига юборилишини ташкил этади;

махкумларни янги озодликдан махрум этиш жойларига кучириш вактида 19-сон ЖИЭК шахсий таркиби уртасида юкори жанговар шайликни ва хизмат интизомига риоя этилишини таъминлайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

agCkoYZuMMFytud3lRmV09wdqqZxhe_D

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, …