Главная / Жамият / Прокурор Мирзиёев жазолашни ваъда килган Бухородаги МХХчиларга узок муддатли камок жазoлари суради

Прокурор Мирзиёев жазолашни ваъда килган Бухородаги МХХчиларга узок муддатли камок жазoлари суради

20 июнь куни Узбекистон Республикаси Олий харбий судида Бухоро вилояти собик МХХ бошкармаси ва прокуратурасининг бир гурух рахбарлари устидан утаётган ёпик суд мажлисида давлат кораловчиси айбланувчиларга нисбатан 15,5 йилдан 18,5 йилгача камок жазоси сураган. Бу Озодликка юборилган суд жараёнига оид хужжатлар, колаверса хукук фаоллари ва Тошкент харбий гарнизонининг номи сир колишини истаган мулозими билан сухбатлардан маълум булди. Озодлик богланган Узбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати суднинг ёпик утказилаëтгани боис бу хакда маълумот берилмаслигини билдирди.

pro

Озодлик кулга киритган айрим тергов ва суд хужжатларидан маълум булишича, 08/26616-18-сонли мазкур жиноят иши Узбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тергов гурухи томонидан шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг курсатмаси асосида олиб борилган.

Айбланувчилар жами 11 нафар булиб, улар устидан Узбекистон Жиноят Кодексининг 301-моддаси (Хокимиятни суиистеъмол килиш, хокимият ваколатидан ташкарига чикиш ёки хокимият харакатсизлиги) ва 235-моддаси (Кийнок) билан тергов ишлари кузгатилган.

Суднинг кора курсисида Миллий хавфсизлик хизмати (хозирги Давлат хавфсизлик хизмати) Бухоро вилояти бошкармаси собик бошлиги, полковник Рустам Азимов, бошликнинг ички хавфсизлик буйича уринбосари, полковник Азим Юнусов, тезкор вакиллар Инъом Маърупов хамда Баходир Хошимовлар утирибди,” деди Тошкент харбий гарнизони мулозими.

Шунингдек, гурух аъзолари сифатида курилаётганлар каторида Республика Бош прокуратураси кошидаги солик, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга карши кураш Департаментининг Бухоро вилояти булими бошлиги Равшан Ражабов, Бухоро вилояти прокуратураси терговчиси Расул Юлдашев, Бухоро вилояти ИИБ терроризм ва уюшган жиноятчиликка карши кураш булими бошлиги уринбосари Умид Бобомуродов хам бор.

Жиноят ишида Бухородаги Коровулбозор камокхонаси “лохмач”лари сифатида таснифланган Рустам Жумаев, Умид Иногомов, Жамшид Сафаров хамда Александр Ивановлар хам сурокка тортилган.

Узбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати МХХ ва прокуратуранинг Бухородаги собик ходимлари устидан бораëтган махкама ёпик булгани учун маълумот берилмаслигини билдирди.

Суд жараёнидан вокиф яна бир хукук фаоли Озодлик билан сухбатда бухоролик ака-ука Ибодовларнинг кийнокка тутилгани хакидаги даъволарнинг жиноий иш марказида эканини билдирди.

Ака-ука Ибодовлар иши

Бухоро шахридаги “Ситора” автомобиль бозорида тадбиркорлик билан шугулланиб келган 44 ёшлик Илхом Ибодов ва унинг акаси 48 ёшлик Рахим Ибодовлар 2015 йил 16 август куни савдо коидаларини бузганлик ва ноконуний валюта олди-сотдисини ташкил килганликда айбланиб, МХХ ходимлари томонидан хибсга олинган эди.

Бир ой утиб Бухоро Миллий хавфсизлик бошкармаси тергов изоляторидан Илхом Ибодовнинг улиги чикди.

Илхом Ибодовнинг Озодликка етиб келган камокдан чиккан жасади суратларида мурданинг корин ва бел кисмларида кукарган жойлари ва оёгида жарохатларини куриш мумкин. Бухоро вилоят суд-тиббиёт экспертизаси Илхом Ибодов улими сабабларини урганиб, махбус тергов изоляторида юрак хуружидан вафот этган, деган хулосани чикарди.

Илохом Ибодовнинг акаси Рахим саккиз йилга камалди.

28 ноябрь куни Хюман Райтс Уотч, Инсон хукуклари учун халкаро шериклик, Норвегия Хелсинки кумитаси ва Марказий Осиёда инсон хукуклари ассоциацияси Узбекистон хукуматини ака-ука Ибодовларнинг камокхонада кийнокларга солиниши холатини тергов килишга чакирди.

2016 йил 1 декабрда Озодлик билан сухбатлашган ака-ука Ибодовларнинг онаси Хурсанд Ражабова кичик углининг камокхонадаги шубхали улими юзасидан батафсил, холис ва шаффоф текширув утказиш хамда узбек камогида колаётган яна бир углини озод этишни сураб Шавкат Мирзиёевнинг виртуал кабулхонасига мурожаат этганини билдирди.

“Уларни хам шу куйга солдираман”

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида вилоят фаоллари билан булган учрашувда Миллий хавфсизлик хизмати (янги номи Давлат хавфсизлик хизмати) ни танкид килди.

МХХга берилган чексиз ваколатни танкид килган президент, тизим фаолиятини утган асрнинг 30-йилларидаги катагонга солиштирган эди.

Президент ака-ука Ибодовларнинг кийнокка солинганини тилга олмаган эса-да, унинг кулида МХХнинг Бухородаги жиноятлари хакида етарли далиллар борлини айтди:

“Бухородан менда жуда куп манба бор. Тадбиркорларни айбсиз камагани, кандай кийнагани, расмлари хам бор менда. Уша ишни килган терговчиларнинг хаммасининг фамилияси бор. Худо хохласа, сог-саломат юрсак, вакт келади, телевизорда курасизлар. Уларни хам худди шу куйга солдираман. Нима учун, адолат булиши керак. Йигирма йил булса, йигирма йил камалади”, деди президент.

Бухородаги МХХ ва прокуратура мулозимлари устидан Олий харбий суди хукми якин кунларда чикиши кутилмокда.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …