Главные новости
Главная / Сиёсат / Прокуратура органлари давлатга етказилган 293 млрд сум зарарни ундирди
<

Прокуратура органлари давлатга етказилган 293 млрд сум зарарни ундирди

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов килинган жиноят ишлари буйича жиноят окибатида етказилган моддий зарарларни аниклаш ва ундириш чоралари куриб борилмокда, дея хабар килди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Статистик хисоботларга кура, содир этилган жиноятлар буйича кузгатилган жиноят ишлари юзасидан прокуратура органларида 2019 йил 3 ойи давомида жами 603 та (2018 йилда 527 та) иктисодиёт сохасидаги жиноят ишлари иш юритувга кабул килиниб, улар юзасидан дастлабки тергов харакатлари олиб борилган.

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида жами 330,8 млрд. сум (121,3 млрд. сум) микдорида зарарлар аникланиб, шундан 303,9 млрд. суми (115,6 млрд. сум) ёки 91,9 фоизи (95,3 фоизи) тергов давомида ундирилган булса, колган 26,9 млрд. суми (5,7 млрд. сум) ёки 8,1 фоизи (4,7 фоизи) зарарни ундириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.

Шундан давлатга етказилган 293,2 млрд. сум (98,2 млрд. сум) зарар ундирилди.

Шунингдек, 2018 йил 3 ойи давомида давлат улуши булмаган хужалик юритувчи субъектлар ва фукароларга етказилган жами 6,2 млрд. сум ундирилган булса, бу курсаткич жорий йилнинг 3 ойида 11,6 млрд сумни ташкил килди.

Утган йилнинг 3 ойи давомида 29,5 млрд. сум пуллар накд пул шаклида ундирилган булса, бу курсаткич жорий йилда 159,6 млрд. сумни ташкил килиб, утган йилги курсаткичга нисбатан 5,4 баробарга ошган булса, 28.8 млрд. (16.1 млрд.) сумлик зарарни пул кучириш йули билан ундирилиши таъминланган.

Мазкур йуналишда ишлар тизимли давом эттирилмокда, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

iuSVma2W__jLYn2_7RIZKO99M9Vv7P0t

Карантинда иш хаки ёки таътил туловлари кандай булади? Хорижга кета олмаган мехнат мухожирлари нима килишлари мумкин? Вазир билан сухбат

Карантин шароитида мехнат муносабатлари кандай ташкил этилади? Карантинга олинган фукарога касаллик варакаси бериладими, йукми? Караантин …