Главные новости
Главная / Жамият / «Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг буйнида» — Сенато
<

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг буйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу хакда Ички ишлар вазири уринбосари Рустам Хотамов Олий Мажлис Сенатининг йигирма туртинчи ялпи мажлиси олдидан парламент юкори палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кумитасида утказилган йигилишда маълум килди.


Рустам Хотамов

Вазир уринбосарининг таъкидлашича, ижтимоий кумакка мухтож, фарзанд тарбиясига салбий таъсир курсатувчи ота-оналар хамда муаммоси мавжуд оилалар манзилли ишлаш, улар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида амалга оширилмаяпти. Бу эса муаммоли оилаларда фарзандлар, ота-оналар ва мактабларнинг назоратсиз колиб, улар томонидан жиноят ёки хукукбузарлик содир этилишига сабаб булмокда.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кумитаси раиси Фаррух Дадахужаев вояга етмаганлар уртасидаги жиноятчиликка карши курашда профилактика инспекторларининг роли жуда катта экани, бирок улар битта жойда узок ишламаслиги, тез-тез алмаштирилиши, кунимсизлиги боис ана шундай муаммолар юзага келаётганини таъкидлади.

«Профилактика инспекторларининг кунимли булишига эътибор каратиш керак. Улар бир жойда камида 3 йил, ёки булмаса беш йил ишласин. Шу хакда топширик хам бор-ку? Хар йили алмаштирсангизлар нима булади? Профилактика инспектори 3-4 минг ахолига масъул булса, бир йил ишлаб алмашиб кетаверса, канака килиб уларни таниб олади?

Олдин биз уз худудимиздаги участка нозирини билардик, у хам хаммамизни танирди, уйимизгача биларди, хозир масалан махалламда ким «участковой» эканини билмайман. Келади-кетади, куними йук», дея Фаррух Дадахужаевнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Кумита раиси профилактика инспекторларига яхши ниятлар билан хизмат машиналари бериш йулга куйилгани, бирок уларнинг машиналарига бензин куйиш худудлардаги новвойларнинг чекига тушаётгани, ИИВ рахбарияти масаланинг бу тарафига эътибор каратмаётганини танкид килди.


Фаррух Дадахужаев

«Профилактика инспекторларига берилган автомобилларнинг харажати кимнинг буйнида? Тандирчининг, сомсачининг буйнида. Улар машинасига бензинни каердан олади? Халигача бу масаланинг эллик фоизини хам хал килмадинглар.

«Коч буридан, оч буридан», дейди халкимиз. Буларга хизмат уйлари берилди, уйларнинг ахволини каранглар. Иложи булса, бу уйларни уларга ипотека кредити асосида бериш керак. Халигача бу уйлар ИИВ балансига олингани йук. Хизмат уйига бири-кетиб бири келадиган булса, тайинли эгаси булмаса, эртага ун минг уй бошга бало булади», деган Фаррух Дадахужаев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ULqyj8r8e5gmdbxF4vz84IC13xlAo0v8

Узбекистонда ишлаб чикарилувчи янги автомобиль такдимоти булиб утди. У аввалгиларидан бутунлай фарк килади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили такдимоти булиб утди. Бунинг узига хос …