Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент видеоселекторида жойлардаги рахбарларнинг тадбиркорларни кийнаётган масалаларга ёндашуви танкид килинди
<

Президент видеоселекторида жойлардаги рахбарларнинг тадбиркорларни кийнаётган масалаларга ёндашуви танкид килинди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва худудларда тадбиркорликни ривожлантириш буйича жорий йилги устувор вазифаларга багишланган видеоселектор йигилиши утказилди.

«Илгор хорижий тажриба хамда синалган амалиёт асосида мамлакатимизда миллий солик тизими яратилди. Соликлар сони ва ставкалари оптималлаштирилди. Кушилган киймат солигининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди. Бунинг натижасида утган йили тадбиркорлар ихтиёрида жами 2 триллион сум маблаг колди.

2020 йил 1 январдан янги тахрирдаги Солик кодекси амалиётга татбик этилди. Бу ислохотлардан асосий максад – жорий ва келгуси йилларда иктисодий баркарорликни таъминлашдир», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йигилишда иктисодий баркарорликни таъминлаш учун тадбиркорларни куллаб-кувватлаш ва бу оркали бюджет тушумларини мунтазам ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

«Ягона йулимиз – тадбиркорлар сонини купайтириш, одамларни ишбилармон килиш! Хар бир хоким бюджетга кушимча даромадларни таъминлаши учун узи изланиши, тадбиркорга шароит яратиб, бизнес вакиллари билан елкама-елка ишлаши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Жойлардаги рахбарларнинг эскича иш услуби, энергия ресурслари истеъмоли ва тулови буйича хисоб-китоб юритиши, тадбиркорларни кийнаётган масалаларга ёндашуви танкид килинди. Утган йили Мирзо Улугбек, Гузор ва Муборак туманларида фаолият курсатмаётган тадбиркорлар сони ошгани курсатиб утилди.

«Битта тадбиркор уз фаолиятини тухтатса хам, бунга «фавкулодда холат» сифатида каралиши керак. Иктисодий баркарорлик асоси ракобатбардош тадбиркорларни купайтиришдир», дея таъкидлаган президент.

Йигилишда жорий йил биринчи чоракда бюджетга солик тушумларини таъминлаш учун хокимлар бошчилигида, уларнинг иктисодий масалалар буйича биринчи уринбосарлари, молия ва солик идоралари томонидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.

«Аввало, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил килиш хамда фаолиятини тухтатган корхоналарни тиклашга кумаклашиш кераклиги таъкидланди. Бунинг учун электр, газ, йул, сув билан боглик инфратузилмани яхшилаш, янгиларини барпо этиш зарур. Шу боис хокимиятлар томонидан ошириб бажарилган даромадлар, биринчи навбатда, худудларда мавжуд инфратузилмани яхшилашга йуналтирилиши белгиланди.

Шунингдек, тайёр инфратузилмаси бор кичик саноат зоналарининг 263 гектар майдони ва 50 мингдан зиёд объектларидан самарали фойдаланилса, куплаб янги кувватлар ташкил этиш мумкин. Давлат активларини бошкариш агентлиги, Иктисодиёт ва саноат вазирлигига вилоят хокимликлари билан биргаликда шу борада манзилли дастур ишлаб чикиш вазифаси куйилди.

Давлат рахбари хар бир туман кесимида ресурс солиги туловчиларни хамда уларнинг объектларини хисобга олиш, иш уринлари ва тадбиркорлар фаолиятини легаллаштириш буйича хам топшириклар берди», дейилади хабарда.

Электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун карздорликни кискартириш масаласига алохида эътибор каратилди.

Тошкент, Сирдарё, Самарканд, Навоий вилоятлари ва бошка жойларда дебитор карздорлик купайгани, автомобилларга газ куйиш шохобчаларида катта микдорда талон-торожликлар аникланаётгани курсатиб утилди. Бу энергия ишлаб чикарувчи корхоналарнинг молиявий ахволига салбий таъсир этиши билан бирга худудлардаги тадбиркорларнинг электр ва табиий газ таъминотида узилишларга сабаб булмокда.

Давлат рахбари бундай холатларга чек куйиб, электр энергияси ва табиий газдан карздорликни кискартириш, ахоли ва тадбиркорларни ушбу манбалар билан узлуксиз таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Маълумки, Навоий ва Олмалик кон-металлургия комбинатлари, «Узбекнефтгаз», «Узтрансгаз», «Узкурилишматериллари», «Узкимёсаноат» каби йирик корхона ва ташкилотлар бюджет курсаткичларига сезиларли таъсир курсатади. Эндиликда улардан тушумлар якинда тузилган Йирик солик туловчилар билан ишлаш инспекцияси томонидан мустакил йигилади. 

Бош вазир уринбосарлари ва маслахатчиларига уз комплекслари таркибидаги корхоналарда ишлаб чикариш курсаткичларини хар ойда мухокама килиб бориш буйича курсатма берилди.

Бюджетга тушумларни оширишда яна бир мухим йуналиш – давлат активлари. Утган йили давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бюджетга жами 1,6 триллион сум дивиденд туланган, холос.

Шу боис мутасаддиларга давлат мулки объектларини, жумладан, ёг-мой ва алкоголь махсулотлари ишлаб чикарувчи корхоналарни хусусийлаштириш, йирик солик туловчи субъектлар буйича дивиденд тулаш микдори ва даврийлигини белгилаш вазифаси юклатилди.

Йигилишда берилган топшириклар ижросини самарали ташкил этиш учун вилоят хокимларининг иктисодий масалалар буйича биринчи уринбосарлари молия, солик, божхона, банк ва иктисодий комплекс таркибидаги бошка ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорларга муносиб шароит яратиш ва бюджет даромадларини ошириш буйича доимий ишлаши зарурлиги кайд этилди.

Видеоселекторда яна бир мухим масала – янги Солик кодексини хаётга тулик татбик этиш масаласи хам атрофлича мухокама килинди.

Маълумки, утган йили солик тизимидаги узгаришларнинг мазмун-мохиятини ахоли ва тадбиркорларга чукур тушунтириш буйича Ишчи гурух тузилган эди. Унинг худудий тузилмалари томонидан бу борада манзилли ишлар олиб борилди.

Жорий йил 1 январдан мамлакатимиз солик тизимида 120дан ортик янги коидалар амалиётга киритилди. Бу коидалар тугри кулланиши, ахолининг хукук ва манфаатлари таъминланиши учун узгаришлардан барча хабардор булиши керак.

Шу боис вилоятлар, туман ва шахарлар хокимлари бошчилигида иктисодий комплекс идоралари ходимлари ва тадбиркорларни укитишни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Кодекснинг мазмун-мохиятини англаган холдагина унинг сифатли ижросини таъминлашга имкон булади. Ундан ташкари, хужжатда кузда тутилган коидаларни кенг жамоатчиликка етказиш максадида барча туманларда давра сухбатлари, семинарлар ва бошка таргибот тадбирларини утказиш мухимлиги кайд этилди. Оммавий ахборот воситаларида таргибот буйича медиа режа ишлаб чикиб, биринчи чорак давомида барчага етказиш юзасидан курсатмалар берилди.

Янги кодексда солик органларига хам куплаб вазифалар юклатилган. Уларни сифатли амалга ошириш учун солик ходимлари билим ва савиясини кескин ошириши, тадбиркорларга муносабатини тубдан узгартириши зарурлиги таъкидланди.

Давлат солик кумитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсманга халкаро тажриба асосида, тадбиркорлар билан мухокама килган холда солик текширувлари утказиш тартибини ишлаб чикиш вазифаси куйилди.

Йигилишда курилишни молиялаштириш масаласига хам тухталиб утилди. Молиялаштириш манбаси аник булмаган объектларда курилишни бошлаш ва лойиха-смета хужжатларисиз курилишни молиялаштириш такикланиши кайд этилди.

«Бугунги топшириклар ижросини самарали ташкил этиш иктисодий комплексдан катта масъулият талаб этади. Шу боис бу йил хукумат ва худудлар учун «иктисодий комплексни сафарбар килиш йили» булади, деди Шавкат Мирзиёев.

Видеоселекторда соха ва тармоклар рахбарлари, хокимлар белгиланган прогноз режаларни бажариш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан хисобот берди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

DqcH5kMqRJ9Cr-dObXdernbXbp-zHwL6

Очилбой Раматов: Нурафшон шахрига метро катнови йулга куйилади

Тошкент вилояти маркази Нурафшон шахри Тошкент шахри билан метро оркали богланади. Бу хакда бош вазирнинг …