Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент суд тизимини кайта куриб чикишга топширик берди
<

Президент суд тизимини кайта куриб чикишга топширик берди

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга карши курашиш борасидаги вазифалар мухокамасига багишланган видеоселектор йигилиши утказилди.

Йигилишда маълум килинишича, 2018-2019 йилларда биринчи инстанция судларида жами 192та жиноят иши буйича 307 нафар шахс окланган булса-да, хеч кайси холатда прокурор айбловдан воз кечмаган. Шу боис тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аникланса, прокурор суднинг тугашини кутиб утирмасдан, уз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги кайд этилди.

«Суд биносига келган хар бир инсон Узбекистонда адолат борлигига ишониб чикиб кетиши керак. Бу Президент талаби!», дея таъкидлади давлат рахбари.

Бирок, жорий йилда ахолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 мингдан зиёди ёки 44 фоизида судларда ишлар тулик ва холис курилмаётгани, узок муддат чузилаётгани билдирилган.

Яна бир мисол, 2019 йилда иктисодий судларда апелляция, кассация ва назорат тартибида курилган ишларнинг 2,5 мингдан ортиги, яъни 44 фоизи бекор килинган ёки узгартирилган. Бу хар икки шикоятдан бири буйича туман ва вилоят иктисодий суди чикарган карорлар юкори судда узгараётгани, тадбиркор ва инвесторлар сарсон булаётганидан далолат беради.

Мутасаддиларга илгор тажрибалар ва халкаро стандартлар асосида суд тизимини «бир суд – бир инстанция» тамойили асосида кайта куриб чикиш топшириги берилди.

Суд тизимида эскилик саркити булган, уз номи билан хам суднинг мазмун-мохиятига тугри келмайдиган «назорат тартибида ишларни куриш» амалиётидан тулик воз кечилади.

Президент Шавкат Мирзиёев судьяларнинг адолатли карор кабул килишларига таъсир утказувчи барча омилларни, шу жумладан Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш хукукини бекор килиш таклифини илгари сурди. Парламент палаталари ушбу таклифни куриб чикади.

Судлар чикараётган карорлар факат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлиги таъкидланди. Айрим судьялар тергов материалларига богланиб колгани, бу эса конун, суд ва давлат обрусига путур етказиши кайд этилди. Одил судлов халкнинг куз унгида, очик-ошкора амалга оширилиб, адолат карор топиши лозимлиги айтиб утилди.

Хусусан, йил якунигача суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган холда мажбурий кайд этиш тизимини жорий этиш топшириги берилган.

Давлати рахбари, шунингдек, судга бориш учун айрим туман ва шахарларимизда одамларга кулайлик яратиш зарурлиги хакида гапирди. Мисол учун, ахолиси энг куп туманлардан бири булган Ургутда (500 минг киши, 102 та махалла) фукаролик суди йуклиги сабабли 80 километр йул босиб, Тойлок туманлараро судига борилади.

Шу боис судлар ва уларнинг фаолиятини оптималлаштириш буйича топшириклар берилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент мухтожлар учун ажратилган маблагларни адолатли таксимлаш буйича топширик берди

Ижтимоий химоя тизимида адолатни таъминлаш буйича курсатмалар берилди. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 …