Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди
<

Президент нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни утказилган видеоселектор йигилишида жойларда нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди. Бу хакда давлат рахбари матбуот хизматининг хабарида айтилган.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги карорига мувофик, дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари жорий этилди.

mirziyayev

15 октябрдан бошлаб ун ва бугдойнинг нархлари эркинлаштирилди ва ижтимоий химояга мухтож ахоли катламини молиявий куллаб-кувватлаш максадида хар бир нафака олувчига ойига 50 минг сумдан компенсация туланмокда.

Колипли нон билан кафолатли таъминлаш учун етарли ресурс захираси яратилиб, ун ишлаб чикаришнинг ойлик хажми мамлакатда 122 мингдан 142 минг тоннага оширилди. Бугунги кунда Тошкент шахрида 1 килограмм ун биржада 2300-2400 сумдан сотилаётган булса, чакана савдода колипли нон нархи 1500-1700 сумни ташкил килмокда.

Йигилишда айрим вилоятларда ноннинг нархи нисбатан юкорилигича колаётгани курсатиб утилди.

Шунинг учун, Тошкент шахри тажрибасидан келиб чикиб, барча вилоят, туман ва шахар хокимларига унни биржа савдосида сотилишидан бошлаб, нонни чакана савдода сотилишигача булган жараённи хар куни тахлил килиб, ахолининг нонга булган кунлик эхтиёжини тулик таъминлаб бориш буйича вазифалар юклатилди.

Жойларда нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш, ижтимоий химояга мухтож ахоли катламига компенсация пулларини уз вактида ва тулик етказиб берилишини таъминлаш буйича топшириклар берилди. Бундан ташкари, тогли ва олис худудларда киш мавсумига ун ва бошка озик-овкат захираси яратиш лозимлиги кайд этилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ишдан нохак бушатилган ходим иши. Ангор тумани хокимлиги нега суд карори ижросини пайсалга солмокда?

Сурхондарё вилояти Ангор туманида истикомат килувчи фукаро Эркин Гаппаров томонидан мурожаат йулланди. Аризада у мукаддам …