Главная / Сиёсат / Президентнинг Германияга ташриф санаси маълум булди
<

Президентнинг Германияга ташриф санаси маълум булди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар бермокда.

mirziyayev2

Кутилаётган ташрифга тайёргарлик куриш максадида, 2018 йил 8 ноябрь куни Берлин шахрида хукумат делегациясига рахбарлик килаётган Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия ташки ишлар вазири Хайко Маас билан учрашганди. Улар «Узбекистон – Европа Иттифоки» шаклидаги хамкорликни ривожлантириш истикболлари мухокама килиб, Афгонистондаги вазиятга хам тухталиб утишган.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Берлин шахрида Германия канцлерининг ташки сиёсат ва хавфсизлик сиёсати масалалари буйича маслахатчиси Ян Хеккер билан хам учрашганди.

Узбекистон Республикаси Президентининг Aфгонистон буйича Маxсус вакили Исматулла Эргашев эса Германия Федератив Республикаси хукуматининг Aфгонистон ва Покистон буйича маxсус вакили Маркус Поцел билан учрашганда, «Мозори-Шариф – Хирот» темир йул магистралини, «Сурxон – Пули-Xумри» электр узатиш линиясини, турли узунликдаги автомобил йулларини ва Aфгонистондаги бошка инфраструктура объектларини куриш буйича лойихаларни амалга оширишни тезлаштириш учун молиявий манбаларни жалб килиш масаласи хам мухокама килинган.

Учрашув давомида Узбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган таълим йуналишидаги лойихаларда, жумладан Термизда ташкил этилган Aфгонистон фукароларини укитиш таълим маркази хамда Aфгонистонда таълимни куллаб-кувватлаш xалкаро фонди фаолиятида Германия томонининг иштирок этиши мухимлиги кайд этилган.

Илк бор, Тошкентда булиб утган тадбирда Германиянинг Узбекистондаги фавкулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислохотлар сабабли Узбекистон-Германия дустлиги янги суръат олганлигига алохида тухталиб утганди. Ушанда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга ташрифи давомида канцлер Ангела Меркель ва ГФР федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан булиб утадиган музокаралар хам элчи томонидан айтиб утилганди.

2018 йилнинг 9 ойи якунлари буйича икки давлат уртасидаги товар айланмаси 13 фоизга усган. Статистик маълумотларга кура, у 526 миллион долларни ташкил килади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …