Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент мухтожлар учун ажратилган маблагларни адолатли таксимлаш буйича топширик берди
<

Президент мухтожлар учун ажратилган маблагларни адолатли таксимлаш буйича топширик берди

Ижтимоий химоя тизимида адолатни таъминлаш буйича курсатмалар берилди.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни пандемия даврида ижтимоий химояга ва ёрдамга мухтож ахоли катламларини моддий куллаб-кувватлаш масалалари буйича видеоселектор йигилиши утказилди.

Коронавирус таркалиши сабаб иктисодий фаоллик чеклангани одамларнинг рузгорига уз таъсирини утказмай колмади. Бундай шароитда вактинча ишсиз колган, даромад манбасини йукотган ва огир ахволда кун кечираётган ахолини куллаб-кувватлаш, уларга ёрдам кулини чузиш долзарб вазифа хисобланади.

Президентимизнинг 30 июль куни кабул килинган «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий химояга ва ёрдамга мухтож ахоли катламларини моддий куллаб-кувватлашга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги фармони шу борада жуда мухим кадам булди. Хужжатга мувофик, бюджетдан кушимча 2 триллион сум ажратилиб, ушбу маблаглар 1 миллион 700 минг нафар ёрдамга мухтож ахоли, 3 миллион 700 минг нафар пенсионер ва жорий йил якунига кадар кушимча 500 минг нафар ижтимоий нафака олувчиларга йуналтирилиши белгиланган.

Хусусан, утган 5 кунда эхтиёжманд оилаларга жами 148 миллиард сум моддий ёрдам таркатилди. Август ойида 1 миллион 700 минг ахоли ва 50 мингдан зиёд тиббиёт ходимларига 780 миллиард сум туланиши кузда тутилган.

Керакли пайтда керакли мадад олиб, халкимиз бу ишлардан рози булмокда. Шу билан бирга, моддий ёрдам ва кумакка мухтож оилалар руйхатларини тугри ва хакконий шакллантириш, ажратилган маблагларни адолатли таркатиш буйича аник курсатмалар берилди.

Йигилишда ахолига ижтимоий ёрдам туловларини етказиб бериш буйича сектор рахбарлари ва махалла мутасаддиларининг масъулиятига эътибор каратилди.

Давлат нозирлик органларига маблагларнинг тугри таксимланиши ва туланиши юзасидан доимий назорат урнатиш, конун бузилиш холатларининг олдини олиш топширилди.

Шавкат Мирзиёев эхтиёжманд ахоли билан ишлашда янги, шаффоф ва адолатли тизим йулга куйилишини маълум килди. Президентнинг бугун имзоланган «Ахолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам такдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карорига мувофик, мамлакатимизда Ижтимоий химоя ягона реестри жорий этилиши белгиланди.

Мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан утиб, уз самарасини курсатгани ва жорий йил якунига кадар уни барча худудларда боскичма-боскич жорий этилиши таъкидлаб утилди.

Давлатимиз томонидан ижтимоий ёрдамлар кулами кенгайтириб борилиши жараёнида ушбу янги тизимнинг мухимлигига эътибор каратилди. Жумладан, ижтимоий нафака олувчилар сони хозирги 600 мингдан жорий йил охиригача 1 миллион 200 минг, 2021 йилда эса 1 миллион 500 минггача етказилиши белгиланган. Бу борада Ягона ижтимоий реестр оркали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил хужжат асосида берилиши кузда тутилган.

Энг мухими, келгуси йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила макомини олиш учун фукаролардан хозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб килинмайди. Эхтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва кулай тарзда такдим этилади.

Йигилишда ёрдам пулларига мухтож оилалар руйхати махаллалар кесимида адолатли тузилиб, халк депутатлари махаллий кенгашларида тасдикланиши лозимлиги таъкидланди.

Маблагларни адолатли таксимлашда махалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ёрдамни максадли етказиб беришга нуронийлар ва фаолларни жалб этиш мухимлиги айтилди.

Шу билан бирга, 50 минг нафар тез тиббий ёрдам ходими учун ажратилган 200 миллиард сум мукофот пулларини хам ортикча когозбозликсиз, уз вактида таркатиш буйича курсатмалар берилди.

Видеоселектор йигилишида вазирлар, хокимлар ва сектор рахбарлари хисобот берди.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …