Главная / Жамият / Президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифини тасдиклади

Президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифини тасдиклади

matbuotУзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу хакда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов ижтимоий тармокдаги сахифасида маълум килмокда.

Хабар килинишича, давлат рахбари ташриф давомида Андижондаги тукимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истикболли лойихаларни мухокама килиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йигилиш утказиш режалаштирилган.

Kun.uz ахборот манбасининг хабар беришича, Президент ташриф давомида вилоятнинг чул худуди булган Улугнор туманидаги Шахристон махалласида «Обод кишлок» дастури буйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиши кутилмокда.

Шунингдек, давлат рахбари Андижон туманида «Zamin Bio Health» жамияти томонидан янги иш бошлаган инсулин заводи, «Милано текстиль» корхонаси, «Andijan Silk Co» Узбекистон-Хитой кушма корхонаси, Асака туманида ташкил этилган «Сабо хамкор» жамиятида ташкил этилган банан богига ташриф буюриши мумкин.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …