Главная / Иктисодиёт / Президент курилиш буйича фармон имзолади. Сохада янгича тартиб урнатилади

Президент курилиш буйича фармон имзолади. Сохада янгича тартиб урнатилади

Президент “Узбекистон Республикасининг курилиш сохасида ислохотларни чукурлаштиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги фармонни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундай тартиб урнатиладики, унга мувофик:

а) куйидаги шартлар бажарилган такдирда Узбекистон худудида 2028 йил 31 декабрга кадар шахарсозлик фаолияти сохасида техник жихатидан тартибга солишга доир миллий норматив хужжатлар билан бир вактда, шу жумладан, лойиха хужжатларини экспертизадан утказиш боскичида хорижий норматив хужжатлар кулланишига рухсат этилади:

махаллий лойиха-кидирув ташкилотларини жалб этган ва миллий норматив хужжатларга номутаносиб булган кисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш буйича махсус техник шартларни ишлаб чиккан холда, хорижий норматив хужжатлар асосида ишлаб чикилган лойиха хужжатларининг мослаштирилиши;

зарур холларда мослаштирилган лойиха хужжатларини куриб чикиш учун ваколатли орган томонидан жалб килинган мустакил хорижий мутахассислар ва консультантлар хизматлари учун тулов харажатлари, ушбу хужжатларни куриб чикиш натижаларидан катъий назар, буюртмачи (инвестор) томонидан копланиши;

б) 2020 йил 1 июлдан:

солик ва статистика хисоботлари маълумотлари (иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар хажми, олинган даромадлар ва туланган соликлар, иш хаки тулаш фонди ва бошка мезонлар) асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиха-кидирув ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади;

в) 2020 йил 1 сентябрдан:

солик ва статистика хисоботлари маълумотлари (иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар хажми, олинган даромадлар ва туланган соликлар, иш хаки тулаш фонди ва бошка мезонлар), шунингдек, Курилиш вазирлиги хузуридаги Курилиш сохасида назорат инспекцияси маълумотлари (курилиши тугалланган объектлар хажми, шахарсозлик конунчилигини бузиш холатларини бартараф этиш тугрисидаги бажарилиши мажбурий булган курсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси хамда бошка мезонлар) асосида курилиш ишлари хажмлари ва объектларига мувофик табакалаштирилган холда автоматик тарзда шакллантириладиган курилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади;

г) 2021 йил 1 январдан:

курилиш сохасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари, лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотларининг харид тартиб-таомилларида белгиланган малака талабларига мувофиклигини бахолашда уларнинг электрон рейтинги маълумотларидан фойдаланиш ва бошка электрон тизимлар билан интеграциялаш имкониятини хисобга олган холда, электрон шаклда онлайн режимида амалга оширилади;

курилиш сохасида утказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий баркарорлиги, штатида малакали ходимларнинг мавжудлиги ва бошка мезонлар) буйича ижобий курсаткичларга эга булган лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотларнинг иштирок этишига йул куйилади;

давлат харидларида иштирок этиш учун рухсат беришда электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар буйича ижобий курсаткичларга эга булган лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотларнинг дастлабки малакавий бахолашдан утиши, шунингдек, танлов (тендер) хужжатларининг умумий ва техник кисмларини такдим этиши талаб этилмайди;

давлат буюртмачилари ва давлат харид субъектлари маблаглари хисобидан молиялаштириладиган объектларнинг лойиха хужжатлари комплекс экспертиза утказиш учун белгиланган муддатларда энергия самарадорлиги талабларига мувофиклиги буйича мажбурий тартибда экспертизадан утказилиши шарт;

курилиш сохасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомилларида голиб деб топилган лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида уттиз фоизини уз кучи билан бажариши буйича талаб жорий этилади.

Курилиш вазирлиги, Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шахар хокимлигининг Тошкент шахрида хусусий тадбиркорлик субъектларини буюртмачи функциясини бажаришга жалб килиш буйича эксперимент утказиш тугрисидаги куйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилди:

Тошкент шахрида 2021-2022 йилларда лойихалаштирилиши ва курилиши режалаштирилган 10 та курилиш объектини танлаб олиш;

энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кура хусусий тадбиркорлик субъектлари билан инжиниринг хизматларини курсатиш (шу жумладан, техник назорат ва лойиха бошкаруви) юзасидан шартномалар имзолаш;

Вазирлар Махкамаси томонидан экспериментда иштирок этувчи курилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари руйхатининг тасдикланиши.

Белгилаб куйилишича, эксперимент танлаб олинган объектларнинг курилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига кадар амалга оширилади.

Курилиш вазирлиги кошида давлат муассасаси шаклида Курилишда техник меъёрлаш маркази ташкил этилди.

Куйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

курилишда меъёрлаш тизимидаги ва инновацион технологияларни жорий килишдаги муаммоларни урганиб бориш;

курилиш сохасидаги халкаро нормалар, коидалар ва стандартларни урганиш ва тахлил килиш асосида миллий норматив хужжатларни улар билан уйгунлаштириш;

бинолар, иншоотлар ва уларнинг алохида элементларига булган хавфсизлик талабларини, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш буйича чора-тадбирларни ишлаб чикиш;

норматив, шу жумладан, хорижий хужжатларнинг илмий-техник кутубхонаси ва электрон базасини ташкил килиш ва юритиш;

хорижий ва халкаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан хамкорлик килиш хамда уларни миллий норматив хужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб килиш.

Курилиш вазирлиги кошидаги Курилишда техник меъёрлаш марказининг бошкарув ходимлари чекланган сони 20 нафардан иборат тузилмаси тасдикланди.

Белгилаб куйилишича:

Марказ фаолияти давлат бюджети маблаглари, Курилиш вазирлиги фаолиятини куллаб-кувватлаш жамгармаси, ХМИ/ХХМТнинг техник кумак маблаглари (грантлари) ва конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар хисобидан молиялаштирилади;

Марказ штат бирликлари тегишли вазирлик ва идораларнинг бошкарув ходимларини 2020 йилда макбуллаштириш хисобидан жамланади.

Курилиш вазирлиги икки ой муддатда 2020-2023 йилларда шахарсозлик фаолияти сохасида техник жихатдан тартибга солишга доир миллий норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш дастурини тасдиклайди.

Белгиланишича, Дастурни амалга ошириш доирасида:

миллий норматив, шу жумладан, идоравий хужжатларни ишлаб чикиш, кайта куриб чикиш ва такомиллаштириш курилиш сохасида тажрибага эга булган хорижий компанияларни жалб этган холда амалга оширилади;

тармок вазирликлари ва идоралари ишлаб чикилган ва кайта куриб чикилган норматив, шу жумладан, идоравий хужжатларни тасдиклашдан олдин уларнинг лойихаларини Курилиш вазирлигига келишиш учун мажбурий тартибда киритилишини таъминлайди;

тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган бюджет маблаглари ва конунчиликда такикланмаган бошка маблаглар норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш ишларининг молиялаштириш манбалари хисобланади.

Шахарсозлик фаолияти сохасида техник жихатдан тартибга солишга доир норматив хужжатларни ислох килиш буйича мувофиклаштирувчи кенгаш ташкил этилмокда.

Мувофиклаштирувчи кенгаш (А.Раматов):

вазирлик ва идораларнинг норматив, шу жумладан, идоравий хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш фаолияти мувофиклаштирилишини;

вазирлик ва идораларнинг норматив хужжатлар, шу жумладан, техник топшириклар ва танлов хужжатларини ишлаб чикиш хамда кайта куриб чикиш буйича йиллик ва узок муддатли дастурлари келишилиши ва уларнинг ижроси устидан тизимли мониторинг урнатилишини таъминласин.

Молия вазирлиги:

курилиш тармогини ислох килиш, шу жумладан, миллий норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш буйича ишларни самарали ташкил этиш максадида халкаро экспертлар ва консультантларни жалб этишда Курилиш вазирлигига амалий ёрдам курсатади;

2020 йилда миллий норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш, шунингдек, халкаро экспертлар ва консультантлар хизматлари туловини амалга ошириш учун Курилиш вазирлигига Вазирлар Махкамасининг захира жамгармаси маблаглари хисобидан 15 миллиард сум ажратилишини таъминлайди;

2021-2023 йиллар учун Давлат бюджети параметрларини ишлаб чикишда миллий норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш учун зарур булган маблагларни ажратишни назарда тутади.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хамда Курилиш вазирлиги илгор хорижий тажриба асосида, бажарилаётган курилиш-монтаж ишларининг турлари ва бошка мезонларга караб минимал талабларни табакалаштирган холда курилиш сохасида мехнатни мухофаза килиш ва техника хавфсизлигига оид меъёрларни такомиллаштириш буйича таклифларни Вазирлар Махкамасига киритади.

Молия вазирлиги Курилиш вазирлиги ва Монополияга карши курашиш кумитаси билан биргаликда илгор хорижий тажрибани хисобга олган холда курилиш сохасида харид тартиб-таомилларини ташкил килиш ва утказиш тартибини, шу жумладан, лойихалаштириш, куриш, реконструкция килиш ва мукаммал таъмирлашда харид хужжатларини ишлаб чикиш ва тасдиклаш буйича талабларни такомиллаштиришга доир таклифларни Вазирлар Махкамасига киритади.

Курилиш вазирлиги:

а) 2020 йил 1 августга кадар халкаро молия институтларини жалб этган холда куйидагилар ишлаб чикилишини таъминлайди:

курилиш сохасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мулжалланган стратегияси;

шахарсозлик фаолияти сохасида техник жихатдан тартибга солишга доир миллий норматив хужжатларга номутаносиб булган кисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш буйича махсус техник шартларни келишиш ва тасдиклаш тартибини;

“fast-track” усули (бир вактнинг узида лойихалаштириш, харид килиш ва курилиш ишлари) билан “тайёр холда топшириш” шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида объектларни куришга рухсат бериш тартибини;

б) Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шахар хокимлиги ва бошка манфаатдор идоралар билан биргаликда Вазирлар Махкамасига куйидаги хукумат карорлари лойихаларини киритади:

экспериментда иштирок этаётган курилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тасдиклаш хакида;

эксперимент натижасидан келиб чикиб хамда илгор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган холда – марказлашган манбалар хисобидан амалга ошириладиган ва буюртмачи функциясини хусусий тадбиркорлик субъектлари бажарадиган объектлар курилишини ташкил килиш ва молиялаштириш, шунингдек, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари, вазирлик ва идоралар кошидаги курилиш, реконструкция килиш, капитал ва жорий таъмирлаш буйича буюртмачи хизматлари фаолиятини ислох килиш хакида;

в) Адлия вазирлиги, Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кенг жамоатчиликни жалб этган холда 2020 йил 1 майга кадар куп квартирали уйларни улуш киритиш асосида куриш жараёнини тартибга солувчи норматив-хукукий хужжат лойихасини Вазирлар Махкамасига киритади, бунда куйидаги талабларни урнатиш назарда тутилади:

улуш киритиш асосида уй-жойларни куриш учун маблагларни жалб этишдан аввал келишилган лойиха-смета хужжатларининг мавжуд булиши, курувчи ташкилотнинг банк хисоб ракамларида жамланадиган улуш кушганларнинг маблагларидан максадсиз фойдаланишни чеклаб куйиш;

курилишда улуш киритиш асосида иштирок этиш буйича шартномаларни мажбурий тартибда давлат руйхатидан утказиш ва улуш киритиш асосида курилишда иштирок этиш учун маблагларни жалб этувчи курилиш ташкилотларининг ягона реестрини юритиш;

г) Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Мухандислар-консультантлар уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 майга кадар касбга мувофиклик сертификатлари берилишини таъминлаган холда курилиш сохаси ходимларини тайёрлаш ва кайта тайёрлаш буйича киска муддатли укув курсларини ташкил этади;

д) Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика кумитаси, Давлат солик кумитаси билан биргаликда лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтингини яратиш доирасида:

2020 йил 1 апрелга кадар лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтингини шакллантириш учун зарур булган маълумотлар руйхатини аникласин хамда уларни вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Курилиш вазирлигига такдим этиш тартиби белгиланади;

электрон рейтингларни жорий этиш учун урнатилган муддатларда “Шаффоф курилиш” миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирган холда зарур дастурий таъминотни ишлаб чикади;

е) Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги хамда манфаатдор идоралар билан биргаликда лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш ва янгилаш буйича таклифларни Вазирлар Махкамасига киритади;

ж) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда конун хужжатларига ушбу Фармондан келиб чикадиган узгартириш ва кушимчалар юзасидан Вазирлар Махкамасига таклифлар киритади.

Фармоннинг ижросини ташкил килишнинг куйидаги тартиби урнатилади:

Бош вазирнинг биринчи уринбосари А.Ж.Раматов – Фармоннинг сифатли, тулик ва уз вактида ижро этилишини таъминласин, норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш учун масъул булган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини самарали ташкил килади хамда мувофиклаштиради, хар ойда улар рахбарларининг бажарилган ишлар тугрисидаги хисоботларини кабул килади ва аникланган камчиликларни уз вактида бартараф этади;

Бош вазирнинг молия-иктисодиёт ва камбагалликни кискартириш масалалари буйича уринбосари – иктисодиёт ва саноат вазири Ж.А.Кучкоров – курилиш сохасида харид тартиб-таомилларини ташкил этиш ва утказиш тартибларига илгор хорижий тажрибанинг жорий килинишини, шунингдек, миллий норматив хужжатларни ишлаб чикиш ва кайта куриб чикиш учун зарур маблаглар ажратилишини таъминлайди;

Курилиш вазири Б.И.Зокиров – лойиха-кидирув ва курилиш-пудрат ташкилотлари, идоравий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш хамда курилиш сохасида мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги меъёрларини такомиллаштириш юзасидан зарур чораларни куради;

Курилиш вазирнинг биринчи уринбосари Ш.С.Хидоятов – барча миллий норматив хужжатларнинг боскичма-боскич ва сифатли ишлаб чикилиши ва кайта куриб чикилишини, курилиш сохасига, шу жумладан, харид тартиб-таомилларига илгор ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини таъминлайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Махаллаларда ижтимоий нафакани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тулаш тартиби тугрисида низомга тегишли …