Главные новости
Главная / Жахон / Президент коронавирус билан боглик вазият буйича халкка мурожаат килди
<

Президент коронавирус билан боглик вазият буйича халкка мурожаат килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг бошида коронавирус муаммосига тухталиб утди.

«Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160дан ортик мамлакатда таркалди. Дунё микёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг улим холати кайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жахон согликни саклаш ташкилоти уни пандемия деб эълон килди.

Минг афсуски, бу юкумли хасталик мамлакатимизни хам четлаб утмади. Бугунги кунда юртимизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди.

Бу вазият олдиндан тугри бахоланиб, президентимиз топширигига мувофик Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис Узбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг таркалишининг олди олинди.

Хозирда 6 мингга якин киши карантинга олинган. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргохларида таътил эълон килинди. 80 минг талаба марказлашган холда уйларига жунатилди.

Хар бир худудда хокимлар рахбарлигида махсус штаблар ташкил этилган. Эпидемиологик вазият буйича хар соатлик ва кунлик маълумот тахлил килиниб, тезкор чоралар курилмокда.

Тиббиёт муассасалари фавкулодда иш режимига утказилди. Сихатгох ва оромгохлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, химоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблаглар ажратилди.

Хориждаги юртдошларимиз чартер авиарейслари оркали Ватанимизга кайтарилмокда. Чегараларда харакат чекланди, аммо транспортда юк ташиш тухтатилгани йук. Мамлакатимизга куплаб хорижий ва махаллий юк ташувчилар кирмокда хамда чикиб кетмокда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президент Шавкат Мирзиёев вазият тулик назорат остида эканини алохида таъкидлаб, халкка мурожаат килди.

– Бу хаётнинг куп огир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халкимиз хаммасини тугри тушуниб, масалага онгли ёндашмокда. Муфтият рахбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотихалар килишмокда. Миллати, тили ва динидан катъи назар, хаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу кийинчиликлар, албатта, утиб кетади.

Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал килиб, шахсий гигиена ва санитария коидаларига хар биримиз уз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда катъий амал килишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, уз вактида мурожаат килиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.

Иккинчидан, озик-овкат ва бошка кундалик истеъмол махсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар курилмокда. Давлат солик кумитаси, Бош прокуратура хузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак.

Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки вахимага тушишга хеч кандай асос йук. Аммо купга келган бу балога карши хаммамиз биргаликда, бир ёкадан бош чикариб харакат килишимиз лозим.

Барча давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлар, мухтарам нуронийларимиз, махалла ва хотин-кизлар, ёшлар бирлашмалари фаоллари оммавий ахборот воситалари оркали холис ва хакконий, кенг тушунтириш ишларини кучайтиришига ишонаман.

Учинчидан, мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз укув машгулотларини давом эттиришлари учун Узбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йулга куйилди.

Телерадиоканалларимиз ёшларнинг буш вактини мазмунли утказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид курсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва кизикарли бадиий дастурлар, кинофильмларни купайтириши лозим.

Хурматли ота-оналаримиз уз фарзандларини жахон ва миллий адабиётимизнинг энг ёркин намуналари билан таништиришга харакат килсалар айни муддао буларди.

Яна бир мухим масалага эътиборингизни каратмокчиман. Хозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, хакикий холатдан бехабар ва узини «пиар килиш»ни яхши курадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни таркатишга уринади.

Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос киламан: саросима ёки вахима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармокларда нотугри, асосланмаган маълумотларни таркатишга йул куймаслигимиз зарур. Бу масалани хукук-тартибот идоралари хам алохида назоратга олиши лозим.

Азиз ватандошлар!

Коронавирус пандемиясининг бутун дунё мамлакатлари катори бизнинг хам иктисодиётимизга салбий таъсири булиши табиий.

Сунгги икки хафтада жахон бозорида нефтнинг нархи (бир баррель 60 доллардан карийб 30 долларга) кескин пасайиб кетгани окибатида газ экспортимиз тушумлари кискариши мумкин.

Хориждаги асосий савдо хамкорларимизнинг миллий валюталари кадрсизланиши республикамизга хам, албатта, валюта тушумини камайтиради.

Хорижий туристлар сони ва тушум микдори камайиши мумкин. Булар, табиийки, ялпи ички махсулот ва экспорт хажмига таъсир килмасдан колмайди.

Менинг топширигимга мувофик, Махсус ишчи гурух туризм, транспорт, фармацевтика ва енгил саноат каби сохаларга солик таътиллари бериш, кредитларни кайтариш муддатини кечиктириш, кечиктирилган ташки карздорлик учун жарима кулламаслик тартибини жорий килиш чораларини курмокда.

Хукумат кийин ахволга тушиши мумкин булган соха ва тармокларни, йирик корхоналарни куллаб-кувватлаш буйича алохида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чикиб, амалга ошириши зарур.

Бу жараёнда, аввало, молия ва хомашё бозорида бекарорлик юзага келишига йул куймаслик лозим.

Иккинчидан, молиявий баркарорликни саклаш хамда бозорларда нарх-навонинг усишининг олдини олиш зарур.

Учинчидан, иктисодиётимизнинг базавий ва хал килувчи тармоклари узлуксиз ишлашини саклаб колиш керак.

Бунинг учун хар бир тармок, корхона ва худуд кесимида манзилли ва аник тадбирларни амалга ошириш лозим булади.

Туртинчидан, марказдан худудий бюджетларни ва ахолимизни куллаб-кувватлаш асосий вазифаларимиз булиши шарт.

Бутун халкимиз аник билиши керак: биз коронавирусга карши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз.

Жахон жамоатчилигини хам, халкимизни хам вактида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз.

Бугун мен икки кушни давлат – Козогистон ва Туркманистон рахбарлари Косим-Жумарт Тукаев хамда Гурбангули Бердимухамедов билан телефон оркали мулокот килиб, бу борадаги узаро хамкорлик, бир-биримизни куллаб-кувватлаш борасидаги барча масалаларни келишиб олдик.

Купни курган халкимиз янада жипслашиб, ахил ва хамжихат булиб, бу мураккаб синовларни хам енгиб утади, деб ишонаман.

Яна бир мухим масалага барча мутасаддиларнинг эътиборини каратмокчиман.

Сунгги йилларда санитария-эпидемиология масаласига жиддий ахамият бермокдамиз. Хозирда юртимизда 2та республика даражасидаги шифохона, 14та вилоят юкумли касалликлар шифохоналари, 216та худудий санитария-эпидемиология муассасалари фаолият курсатмокда.

Бирок, кейинги 25 йил давомида умуман эътибор бермаганимиз учун аксариятининг моддий-техник базаси, айникса, лабораторияси, тиббий анжом ва жихозлари ачинарли холатга келиб колгани хам айни хакикатдир.

Шу сабабли, бугунги кунда республика санитария-эпидемиология хизматини тубдан ислох килиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш буйича ишчи гурух томонидан алохида карор лойихаси тайёрланмокда.

Мазкур хизматнинг асосий фаолияти тиббий ва санитар баркарорлик, жамоат саломатлигини таъминлаш, касалликлар профилактикаси ва соглом турмуш тарзини ташкил этишга каратилади.

Бунинг учун вилоят хокимлари жойлардаги санитария-эпидемиология муассасаларини бирма-бир айланиб, лаборатория-диагностика, тиббий восита ва жихозлар билан таъминланганлик даражаси, кадрлар салохияти, ойлик маоши каби муаммоларни чукур урганиши зарур.

Ички молиявий имкониятлар асосида уларни йил охирига кадар бартараф этиш, захиралар шакллантириш буйича алохида дастурлар ишлаб чикиб, бажариш лозим.

Бош вазир республика даражасидаги ва Тошкент шахридаги муассасаларни бирма-бир жойига чикиб урганиш ва зарур чора-тадбирлар кабул килиниши хамда ижроси учун шахсан масъул булади.

Асосий масала – моддий-техник базани мустахкамлаш, кадрларни укитиш, илм-фанни ривожлантириш, ахоли саломатлиги учун маблагни аямаслигимиз зарур.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» рахбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслахатчиси, журналист Иван Сафроновнинг химоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисидаги …