Главная / Жамият / Президент карори: Узбекистонда хокимларнинг уринбосарлари сони яна биттага купайди
<

Президент карори: Узбекистонда хокимларнинг уринбосарлари сони яна биттага купайди

Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида президент карори кабул килинди. Бу хакда Адлия вазирлиги хабар бермокда.

01

Карорда таъкидланишича, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек буш турган ва курилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чикариш фаолиятини тиклашга каратилган инвестиция лойихалари (“йул хариталари”)ни ишлаб чикиш буйича идоралараро комиссиясининг ишчи органи функциялари Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги зиммасига юклатилди.

Вазирликка кушимча равишда 70 та бошкарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Коракалпогистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар инвестициялар ва ташки савдо бошкармаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилди.

Карорга мувофик, куйидаги лавозимлар жорий этилди:

хоким уринбосари – вилоятлар ва Тошкент шахар инвестициялар ва ташки савдо бошкармаси бошлиги;

хоким уринбосари – туман (шахар) инвестициялар ва ташки савдо булими бошлиги.

Карор билан айрим вилоят, шахар, туман хокимликларидаги бир катор лавозимлар, жумладан, Бухоро, Самарканд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари хокимликларидаги хокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш, эркин иктисодий ва кичик саноат зоналари хамда туризмни ривожлантириш масалалари буйича уринбосари лавозими тугатилди.

Вилоятларда, туманларда (шахарларда) кичик саноат зоналарини хамда Тошкент шахрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар хокимнинг иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари буйича тегишли биринчи уринбосари зиммасига юкланди.

Шунингдек, карор билан Инвестиция лойихаларини ишлаб чикиш маркази ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йуналишлари белгиланди.

Марказ директори Хукумат томонидан тайинланади хамда у моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати курсатиш шартлари буйича вазир уринбосарига тенглаштирилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …