Главные новости
Главная / Жамият / Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд сумлик курилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?
<

Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд сумлик курилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?

Тошкент шахар хокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси йирик курилишлар учун пудратчилар билан тендерларсиз шартнома тузмокда. Бунга рухсат берувчи хукумат фармойишлари эса президент фармонига зид булиб чикмокда.

Тошкент шахридаги давлат бюджети маблаглари хисобидан молиялаштириладиган лойихалар буюртмачиси – Тошкент шахар хокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси йирик курилиш объектларини тажрибасиз, ташкил этилганига куп булмаган хусусий курилиш компанияларига тендерсиз топширилаётгани хакида хабар берилган эди.

Унда ушбу компания томонидан пойтахтда турли иншоотларни куриш, инфратузилма, йул ва коммунал тармоклар барпо этиш, таъмирлаш каби буюртмалар тугридан тугри, асосан хукумат хужжатлари билан хусусий компанияларга такдим этилгани хакида маълум килинган.

«Олавер, давлат кашшоклашиб колмайди!»

Хукуматнинг 2020 йил 11 июндаги 292-сонли, 2020 йил 23 июлдаги 337-сонли ва 2020 йил 9 сентябрдаги 401-сонли фармойишларига асосан:

Тошкент шахар хокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ва «Power Construction Planet» МЧЖ (аввалги номи Discovery Invest) компанияси (компаниянинг 66,9 фоиз улушига мукаддам Akfa Engineering Management компаниясида директор уринбосари ва директор лавозимларида ишлаган Исмоил Исроилов эгалик килади) уртасида:

  • Архитектура институтининг учта биносини куриш учун жами 167 млрд сумлик;
  • Фавкулодда вазиятлар вазирлиги Мирзо Улугбек тумани булими биносини куриш ва жихозлаш учун 17,9 млрд сумлик;
  • Ракамли Тошкент ситуацион марказини куриш учун 100,2 млрд сумлик;
  • Зангиота туманида ихтисослаштирилган 2160 уринли карантин зонасини куриш учун 39,2 млрд сумлик шартномалар тузилган.
  • Хукуматнинг 2020 йил 17 мартдаги 148-сонли ва 2020 йил 23 майдаги 262-сонли фармойишларига асосан:
  • «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ва «ECO HOUSE-GROUP» МЧЖ уртасида:
  • Мирзо Улугбек туманидаги Геология фанлари университети бино ва иншоотларини куриш хамда таъмирлаш учун жами киймати 357,6 млрд сумлик;
  • Сергели тумани Узар кучасида курилаётган 46та куп квартирали уйларнинг ички мухандислик тармокларини куриш ва худудларни ободонлаштириш учун 22,7 млрд сумлик;
  • Талабалар шахарчасида ОТМ укитувчи, илмий ходимлари учун 6та куп каватли уйларнинг ички мухандислик тармокларини куриш ва худудни ободонлаштириш учун 6,4 млрд сумлик шартномалар имзоланган.

Шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги 810-сонли фармойишида Мирзо Улугбек тумани, Дурмон йули кучаси 29-уйда жойлашган Энергетика ва автоматика институти биносини Истиклол ва Сайилгох кучалари оралигидаги буш ер участкасига (Кауфман кароргохи) кучириш-тиклаш ишлари буйича «Natural houses» МЧЖ бош пудратчи этиб белгиланган.

Ушбу фармойиш доирасида Тошкент шахар хокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ИК билан «Natural houses» МЧЖ уртасида 2019 йилнинг 16 октябр куни 33 млрд сумлик шартнома тузилган.

Шу йусинда умумий киймати бир неча юз млрд сумни ташкил этувчи давлат буюртмалари турли компанияларга тендерларсиз тугридан тугри «тортик килинган».

Аммо бу конунга зид

«Давлат харидлари тугрисида»ги Конуннинг 59-моддасига кура, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) киймати бир шартнома буйича БХМ (базавий хисоблаш микдори)нинг йигирма беш минг баравари – 5 млрд 575 млн сумдан ортик микдорни ташкил этганда, давлат хариди тендер утказиш йули билан амалга оширилади.

Бюджет буюртмачилари учун эса тендердаги давлат харидлари бир шартнома буйича базавий хисоблаш микдорининг олти минг баравари – 1 млрд 338 млн сумдан ортик суммани ташкил этиши керак. Тендер шартлари ва уни утказиш тартиби мазкур конун билан белгиланади ва бир неча боскични уз ичига олади.

Конуннинг 1-моддасида хам, Президентнинг 2018 йил 27 сентябрдаги ПК-3953-сонли карори билан тасдикланган Давлат буюртмачилари томонидан тугридан тугри шартномалар буйича харид килинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) руйхатида хам бу каби давлат харидлари учун истиснолар назарда тутилмаган.

Президент конунни четлаб утишни катъий такиклаган эди, бирок…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли фармонига кура, хужалик бошкаруви ва махаллий ижро этувчи хокимият органларига:

– тадбиркорлик субъектларини давлат харидлари жараёнига кенг жалб этиш оркали барча давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларининг шаффофлиги ва ракобатбардошлигини таъминлаш буйича самарали чораларни куриш;

– Вазирлар Махкамасининг «Давлат харидлари тугрисида»ги Конунга мувофик булмаган топшириклари, шу жумладан, конунда кузда тутилмаган, ягона етказиб берувчидан тугридан тугри харид килиш имконини кузда тутувчи баённомалар шаклидаги топширикларни киритиш амалиётини катъиян такиклаш вазифалари юклатилганди.

Шунингдек, ушбу фармон билан хужалик бошкаруви органлари ва махаллий ижро этувчи хокимият органлари томонидан давлат харидларини амалга оширишда истисно тарзида тугридан тугри шартномалар тузиш хукукини беришни назарда тутувчи норматив-хукукий хужжатлар лойихаларини тайёрлаш ва Вазирлар Махкамасига киритиш хам такикланган.

Мазкур фармон ва «Давлат харидлари тугрисида»ги Конун хали амалда экани инобатга олинса, Тошкент шахри хокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига истисноларни белгилаш имконияти берилиши ноконуний эканлигини англаш кийин эмас.

Конунга кура, давлат харидларининг холислиги харид иштирокчиларига тенг имкониятларни таъминлашга асосланади.

Фармойишлар оммага расман ошкор килинмаган. Бунда не максад яширин?

Яна бир эътиборли жихати шундаки, хукуматнинг юкоридаги фармойишлари Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz)да эълон килинмаган. Одатда, lex.uz сайтида хукумат фармойишлари хам эълон килиб борилади. Масалан, Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 23 майдаги 261 ва 263-сонли фармойишлари миллий базага жойланган, аммо негадир худди шу куни кабул килинган ва биз юкорида тилга олган 262-сонли фармойиш у ерда йук. Одатда давлат сирини ташкил этувчи маълумотлари булган хужжатлар расмий нашрларда эълон килинмаслиги бор гап. Катор компанияларни курилиш ишида тугридан тугри бош пудратчи этиб тайинлаш хакидаги маълумот давлат сири хисобланмаса керак, хар холда…

Davletovuz каналида ушбу холатларга куйидагича муносабат билдирилган эди:

«Айрим шартномаларда манфаатлар тукнашуви эхтимоли хам куринади, буёги энди мутасадди идораларнинг иши. Аксарият компаниялар сунгги 2-3 йилда ташкил топган. Шундай булса-да, йирик-йирик объектлар уларга ишониб, тендерсиз топширилмокда. Маблаглар асосан республика бюджети, шахарнинг режадан ошган кисмидан жалб килиниши белгиланган».

Эслатиб утамиз, шу йил 6 октябр куни Коррупцияга карши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов давлат харидлари буйича чекловларга амал килинмагани учун конунларда жавобгарлик йуклиги хакида гапирганди.

«Биринчи навбатда, давлат харидлари тугрисидаги конун талабларини бузганларга нисбатан жавобгарлик чорасини белгиловчи нормаларни киритиш ва умуман давлат харидлари очик ва шаффоф булишини таъминловчи электрон-мониторинг тизимни яратиш устида иш бошладик.

Ноконуний ишларнинг энг асосий сабаби – очикликнинг йуклигида. Биз хозир масаланинг ичига кирганимиз сари гувохи булмокдамизки, жуда хам куп нарса конундан ташкарига чикиб кетган», деган эди агентлик директори.

Дуппини ечиб, уйлаб куриш керакдир, балки…

Хуллас, пойтахтдаги бу тендерсиз давлат харидларини ташкил килишда конунбузилиши холатларини кидирадиган булсак, улар керагидан купрок топилади. Аммо бундан бирор нима узгарармикан?..

Конуннинг 71-моддасида фукаролар, оммавий ахборот воситалари ва бошкалар давлат харидлари тугрисидаги конун хужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга хакли эканлиги белгилаб куйилган. Ана шу хукукдан фойдаланган холда мазкур маколани ёзишга жазм этдик. Бу ёги энди конунлар ижросини таъминлашга масъул булган идоралар ихтиёрига хавола.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QaFVa_KF3-l5z8Kn4WOWssVGXi3K3lzd

Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди

Прокуратуранинг тасдиклашича, 6 кишининг халок булишига техника хавфсизлиги коидалари бузилгани ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилгани …