Главные новости
Главная / Жахон / Президент фармони билан катор солик имтиёзлари берилди
<

Президент фармони билан катор солик имтиёзлари берилди

«Коронавирус пандемияси ва глобал инкирозли ходисаларнинг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида» президент фармони кабул килинди.

Фармонга кура, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига кадар:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий соликнинг энг кам микдори ойига БХМнинг 50 фоизига камайтирилади;
  • алкоголь махсулотлари билан улгуржи савдо килувчи корхоналарнинг ажратмалари 5 фоиздан 3 фоизга камайтирилади;
  • алкоголь махсулотлари билан чакана савдо килиш хукуки учун умумий овкатланиш ташкилотларининг йигим микдори белгиланган микдордан 25 фоизга камайтирилади.

2020 йилнинг 1 апрелидан 1 июлига кадар туристик (мехмонхона) йигим хисоблаш ва ундириш тухтатилади.

Кишлок хужалигида фойдаланиладиган ерларни сугоришда фойдаланилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун хажмлар буйича солик ставкалари 2020 йилда белгиланган ставкаларнинг 50 фоизига камайтирилади.

Жисмоний шахсларнинг 2019 йил учун йиллик даромадлари тугрисидаги декларацияни такдим этиш муддати 2020 йил 1 августгача узайтирилади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер соликларини тулаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилади.

2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан моддий манфаат куринишида оладиган даромадлари соликка тортишдан озод этилади.

Туманлар ва шахарлар халк депутатлари Кенгашларига фаолияти туризм сохасига бевосита ёки билвосита боглик булган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслар даромад солигига белгиланган ставкани 30 фоизга камайтириш тавсия килинди.

Махаллий хокимият органлари тадбиркорлик субъектларига мол-мулк солиги, ер солиги ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик тулаш муддатини фоизларсиз 6 ойга кечиктириш (булиб-булиб тулаш) имкониятини такдим этади. Бунда, ушбу соликларни кечиктириш (булиб-булиб тулаш) солик туловчининг аризаси ва Иктисодиёт ва саноат вазирлиги хамда Молия вазирлигининг худудий бошкармалари рахбарларининг хулосалари асосида бошка хужжатларни талаб килмасдан такдим этилади.

Фармонда белгиланишича, 2020 йил 1 октябргача:

  • хужалик юритувчи субъектларга ташки савдо операциялари буйича муддати утган дебиторлик карздорликлари учун жарималар куллаш тухтатилади;
  • солик органлари вактинча кийинчиликларни бошдан кечираётган хужалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер солиги ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик туловлари буйича пеня хисобланишини тухтатиб туради хамда солик карзларини мажбурий ундириш чораларини курмайди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солик текшируви 2021 йил 1 январгача тухтатиб турилади, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан утказилаётган солик текширувлари бундан мустасно.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кореядан кайтган фукаро Самаркандда карантиндан кочди. У Деновда камокка олинди

Самарканд вилояти юкумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фукаро А.А. 20 …